ҒОЙИБ БЎЛГАН ТИРИК ЖОНЛАР

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани, Миробод кўчаси 12-уй 53-хонадонда яшовчи Раъно Расуловадан таҳририятимизга хат келди. Биз Раъно опадан мактубига оид тўлиқ маълумот беришни сўрадик. Раъно Расулова бизга Президент Шавкат Мирзиёевга ёзган очиқ хатларини ва аудио мурожаатларини жўнатди.

Раъно опанинг айтишича, Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Қушбеги мавзеси, 20-уй 74-хонадонда доимий рўйхатда бўлган, 1982 йилда туғилган ўғли, Тошкент шаҳар ИИБ ходими — Расулов Сардор Каримжонович 2006 йил 20 март куни бедарак йўқолган. Расуловлар оиласи шу кунгача туман Жиноят қидирув бўлимига, прокуратура органларига бир неча марта мурожаат қилган. Лекин бундан ҳеч қандай натижа чиқмаган. Тахминларга кўра, Сардор Расуловнинг бемаврид ғойиб бўлишига жиноят оламига алоқадор, касби долларфуруш бўлган Гўзал Пўлатова Патхуллаевна айбдор.

Гўзал Пўлатова

Қуйида Раъно Расулованинг Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўллаган мурожаат хатини эълон қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Миробод кўчаси 12-уй, 50-хонадонда яшовчи (уяли телефон рақами: 998909640294) Расулова Раънодан

Очиқ хат

(Ўғлим Тошкент шаҳар ИИБ ходими Расулов Сардор Каримжоновичнинг бедарак йўқолиб қолишида гумон қилинган ва жинояти учун қидирилаётган Гўзал Пўлатованинг узоқ вақт ушланмаётгани устидан)

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Мен турли идораларга бир неча йиллардан бери Пўлатова Гўзал Патхуллаевна  ўғлим Расулов Сардор Каримжонович (1982 йилда туғилган) билан охирги марта бирга бўлганлиги ҳақида, Пўлатова Гўзал Патхуллаевна ўғлимнинг бедарак йўқолишига сабабчи бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмаслиги хусусида ёзиб келмоқдаман. Шунингдек, мен ўз шикоят хатларимда Пўлатова Гўзал Патхуллаевна жиноий қилмишлари туфайли расмий қидирувга тушганлиги, 11 йилдан бери ички ишлар органлари қидириб тополмаётганлиги, тутқич бермаётганлиги хусусида ҳам баён қилганман.

Менга Тошкент шаҳар Яккасарой туман прокуратураси ўғлингизнинг йўқолганлигига доир алоҳида жиноят иши очилган, деб айтган. Мен бунга ишонаман, бироқ ҳалигача мен ўғлимга тегишли жиноят иши Пўлатова Гўзал Патхуллаевна номи билан чамбарчас боғлиқ деган гумондаман.

Мен Пўлатова Гўзал Патхуллаевнанинг ҳақиқатанан жиноятчи сифатида расмий қидирувда экани ҳақида 28.04.2017 йилда У.Б.Турсунов имзоси билан 27/1-Р-168–х/к жавоб хати олганман. Шунингдек, менда 2017 йил 13 февралда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан юборилган жавоб хати ҳам бор. Ушбу хатда Пўлатова Г.П Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИБ томонидан қидирилмоқда дейилган. Юқоридаги мазмунга эга жавобларни олганимга ҳам бир неча ой бўлди. Наҳотки, шу кунгача бир жиноятчи аёлнинг қаерда эканлигини қидириб топиш, унинг ўлик ёки тириклигини аниқлаш мушкул бўлса?! Мен ҳар доим кўчаларимизда милиция ходимлари кўплигини кузатаман. Жиноятчиларнинг шунча кўп милиция ходимларидан қочиб, яшириниб, жазодан қутулиб қолиши мени таажжублантиради. Ўтган 11 йил давомида Гўзал Пўлатованинг қаердалиги аниқланмаётгани жабрланувчи Сардор Расуловнинг онаси бўлмиш мени қаттиқ шубҳалантиради. Чунки мен бу хотиннинг жуда маккора, айёр ва таниш-билишлари кўп (шу жумладан, орган ходимлари орасида ҳам) хотин экани ҳақида кўп эшитганман. Шу сабабли у шахсан ўзи ёки биров орқали қидирув ишларини тўхтатиб ёки ҳаракатсиз қўйишга эришган бўлиши мумкин, деган фикрдалигим туфайли қабулингизга ёзилганман. Лекин ҳеч қанақа натижа йўқ.

2006 йили  Гўзал Пўлатовага нисбатан очилган қидирув йиғма жилдида қайд этилган воқеа-ҳодисалар амалдаги норматив ҳужжатларга асосан юртитилаяптими? Жиноятчини ушлаш учун барча ҳаракатлар етарли даражада олиб борилаяптими, деган саволларга аниқ жавоб олишда ҳамда айбдор шахсларга тегишли чоралар кўрилишида Сиздан ёрдам сўраб қоламан. Мен тузумнинг ҳуқуқ-тартибот органлари ишидан норозиман. Бедарак йўқолган ва 11 йилдан бери бирор хабар топа олмаётган ўғлимга доир қидирув ишлари тезкор тарзда ўтказилиши таъминланишида Сиздан ёрдам сўрайман! Ички Ишлар ходими ва унга ҳамроҳ бўлган бир жиноятчи аёлни 11 йилдан бери топа олмаётган ИИВ ва прокуратура органлари ишини Ўзингиз шахсан назоратга олишингизни илтимос қиламан. Биргина умидим Оллоҳдан ва Сиздан…

Раъно Расулова 2018 йил 28 апрель куни Президент котибига яна кичик хат ёзиб жўнатди. У ўз хатида сўнгги йилларда ҳукуматга мутлақо ишончи қолмаётганини, реал ҳаётда қонунлар ишлаётганига заррача ишонмай қўйганини, барча умидлари чилпарчин бўлаётганини куюниб ёзади: “Ҳаммаси қоғозда…”, дейди у. Раъно опа, ўзи дуч келган кўргуликлар ҳақида Mulkdor сайтимизнинг Телеграм каналига ғам, дарду алам билан бир бошдан гапириб берди. Ўғли Сардор, жиноятчи аёл Гўзал Пўлатова тўғрисида овозли ҳикоя қилишди. Бу иккала тирик жонлар ўлмаган бўлса, уларнинг ўликлари бирон ўликхоналардан чиққани аниқланмаган бўлса, у ҳолда 11 йилдан бери ҳеч қаердан дараги чиқмаётгани замирида нималар яширинган экан?!

Биз қонунлар ижроси амалга ошишини, Ҳукумат идоралари фуқароларнинг жабру ситамларига қулоқ тутишини, ҳар бир ишга виждонан ёндошишларини сидқидилдан хоҳлаймиз. Оноизорнинг титраб айтаётган сўзларидан мислсиз ғам, тузумга нисбатан қаҳр-ғазаб уфуриб турганини пайқаш осон, жангчи оналарга хос курашчан виждон ёниб турибди…

Биз Тошкент шаҳар Ички Ишлар ходимлари ва Яккасарой туман прокуратурасидан бир онаизорнинг дуоибадидан қўрқишини, ҳамкасбларини топиб беришни чин дилдан сўраб қоламиз. Раъно Расулованинг фарзандини, дилбандини топишга ёрдам беринг, жаноб орган ходимлари!!!

Муаллиф: Гулзамон Акбар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳолвани ҳоким ейди…(ми?)

ҲОЛВАНИ ҲОКИМ ЕЙДИ...(МИ?) Ҳоким буваларга очиқ хат Охирги пайтларда айрим вилоят, шаҳар ва туман ҳокимларининг «хурмача» қилиқлари оммага ошкор бўлиб, аҳолининг, қолаверса, ...

Мибга ишга киритишни ваъда қилган миб ходими қўлга олинди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Жомбой туман бўлими энергия ресурслари ва сувдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш шўъбаси давлат ...

Назарбоев: шахсан мен қирғизистон ҳақида ёмон гапирмаганман

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Остонага расмий ташриф билан келган Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков билан учрашар экан, қирғиз делегацияси кўтариб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400