Тез тиббий ёрдамни бозорқӯм раиси берсин

Тез тиббий ёрдамни бозорқӯм раиси берсин

Ўзбекистонда XXI асрда ҳам  аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати талаб даражасида эмас. Айниқса, вилоятларда, туман марказларида тиббий хизмат  кӯрсатиш замон талабига мутлақо жавоб бермайди. Шунинг учун ҳам аҳоли тиббий кўриклар, қишлоқ врачлик пунктлари, тиббиёт муассасаларининг дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминланишидан ҳамиша норози. Аҳолига шошилинч ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш хизматининг талаб даражасида эмаслиги эса жуда кўп эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Бугун Қашқадарё вилоятида ҳаво ҳарорати кескин исиб кетиши натижасида Китоб шаҳар бозорида 60 ёшдан ошган отахон юрак ҳуружи билан йиқилиб қолди. Ён-атрофдаги одамлар шу пайтнинг ӯзидаёқ ёрдамга шайланди. Кимдир Отахонга сув тутди, яна кимлардир қӯлтиғидан кӯтариб ӯрнидан турғизишга тараддудланди, мен эса тез тиббий ёрдам бӯлимининг “103” рақамига қӯнғироқ қилдим. Бир неча уринишлардан кейин чақирув навбатчи диспетчер томонидан қабул қилинди.

Мен телефон гӯшагини кӯтарган тиббиёт ходимига Китоб шаҳар деҳқон бозори олдида кекса ёшли отахоннинг мазаси бӯлмай хушини йӯқотиб қӯйганини, йиқилган жойидан қӯзғатиш қийин бӯлаётганини айтиб, зудлик билан етиб келишларини билдирдим. Бироқ, тез тиббий ёрдам ходими бамайлихотир тарзда айтилган манзилга кела олмаслигини, ҳозиргина бошқа беморни олиб келганлигини, дабдурустдан йиқилган отахонни ӯзимиз бир амаллаб хушига келтиришимизни, агар уддалай олмасак, у ҳолда участка нозири ёки Китоб туман бозор қӯмитаси раисини чақиришимизни айтиб, гӯшакни қӯйиб қӯйди. Улар бизнинг ундан кейинги такрор ва такрор қӯнғироқларимизга жавоб бермади. Шу тариқа, беморни тез тиббий ёрдам ходими айтиб тайинлаганидек, атрофдаги одамлар бир амаллаб аранг хушига келтирдик.

Бу ҳолат Китоб туманида  тез тиббий хизмат талаб даражасида ишламаслигидан далолат беради.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 13- февралдаги буйруғига асосан, тез тиббий ёрдам бригадаси биринчи ёрдам кўрсатиш учун дори-дармонларнинг 41, тиббий жиҳозларнинг 39 турдагиси билан таъминланган бўлиши шарт. Лекин кӯп ҳолларда мазкур буйруқ талаблари қўпол равишда бузилади. Тиббиёт қутиси керакли дори-дармон ва тиббий буюмлар билан тўлиқ таъминланмайди.

Китоб туманида тез тиббий ёрдам билан боғлиқ муаммолар талайгина. Тез ёрдам бригадаларининг дори-дармонлар, тиббий буюмлар билан тўлиқ таъминланмагани, зарур мутахассислар йўқлиги ҳам бор гап. Демак, аҳолининг эътирози ҳақли. Бугуннинг талаби ҳар бир раҳбардан мазкур вазифаларга бефарқ бўлмасликни, ўз ишига нисбатан талабчанлик ва масъулият билан ёндашишни тақозо этади. Буни айниқса, аҳоли саломатлиги учун масъул бўлган тиббиёт тизими мутасаддилари чуқур ҳис этишлари даркор.

Муаллиф: Умида Бердиалиева

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон аҳолисининг бор-йўғи 5,8 миллиони расман иш билан банд

Давлат солиқ қўмитаси олиб борган таҳлил натижасида Ўзбекистоннинг 13,2 миллион фаол аҳолисининг бор-йўғи 5,8 миллиони (44 фоизи) расман иш билан банд эканлиги маълум ...

Дилшод: пора бермагани учун ӯқишдан ҳайдалган талаба

Мамлакатимизда порахӯрлик, коррупцияга қарши дадил кураш кетаётган бӯлса-да, бу иллат жуда чуқур илдиз отганлиги туфайли уни бартараф этиш қийин кечаётир. Айниқса, таълим ...

Суратлар  сўзлаганда

Шахс маънан эркин бўлмаса, у ўз ишига бефарқ бўлади, Оқибатда жамият аста-секин парокандаликка юз тутади. Республика бўйлаб у жой бу жойларда бўлар экансиз, эсингизга тез-тез ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400