Остонада уй қимматлади

Остонада уй қимматлади

Қозоғистон Республикаси Статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг апрель ойида ўтган йилнинг худди шу ойи билан солиштирилганда Остонада квартира нархи қимматлади, дея хабар тарқатмоқда Вaq.kz ахборот агентлиги.

Пойтахтда қурилаётган уй нархи 5.7 %, иккинчи даражали уй-жой нархи қиймати эса 3.6 % ошган.

Алматида бу кўрсаткич 4.6 ва 0.9 %ни ташкил этади.

Қозоғистон бўйича кўп қаватли уй-жойларни қайта сотиш нархи 1.1 % пасайган бўлса, янги квартиралар қиймати, аксинча, 2.0 % қимматлаган.

Март ойи билан солиштирилганда апрелда мамлакатда янги уй-жойларнинг 1 квадрат метри 263.1 минг тенге, иккинчи даражадаги квартиралар нархи 186.2 минг тенге (0.2 %) бўлди.

Қозоғистонда энг қиммат янги уйлар Остонада (бир квадрат метр нархи 332.7 минг тенге), Атирауда (326.3 минг тенге) ва Алматида (325.6 минг тенге) бўлса, энг арзон янги квартиралар Тарозда (116 минг тенге), Қизилўрдада (141 минг тенге) ва Толдиқўрғонда (141.2 минг тенге) жойлашган.

Демак, Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳридаги энг қиммат уйларнинг нархи қўшни Қозоғистондаги уй-жой энг арзон бўлган вилоятлардан ҳам арзон экан.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“оғир аҳволдаги отахонни врачлар эътиборсиз қолдирди”

  Самарқанддан келган видео 0:00:56 0:00:19/0:00:56 ▶ Бевосита линк "Мен Самарқанд шаҳриданман. Куни-кеча Самарқанд шаҳар касалхонасига ишимиз тушиб қолди. Оқ халат ...

Ўзбекистонда шаҳарлараро автобуслар қатновлари тикланди

Пойтахт ва вилоятлар ўртасида автобус қатновлари тикланди. Шаҳарлараро йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилди, деб ёзади «Минбар.уз» сайти. Бу нега муҳим: СССР пайтида ...

Ақшнинг россияга қарши янги санкциялари кучга кирди

Вашингтонда душанба соат 00:00дан (Тошкент вақти билан 9:00)дан бошлаб Россияга қарши янги санкциялар тўплами кучга кирди. Фото:Цензор.НЕТ Давлат департаменти космик саноат ...