Мирзиёевга “яқин бўлган” собиқ адлия вазири оқландими ё авф этилди?

Мирзиёевга “яқин бўлган” собиқ адлия вазири оқландими ё авф этилди?

Ўзбекистондаги қатор хабар агентликларига кўра, олти йилдирки қамоқ жазосини ўтаб келаётган собиқ адлия вазири Равшан Муҳиддинов озод қилинди.

Собиқ президент Ислом Каримовнинг хавфсизлик бўйича давлат маслаҳатчиси Муҳиддинов 2012 йилда 15 йилга қамалганди.

У барча ҳуқуқ-тартибот идоралари – суд, ички ишлар идоралари, прокуратура, миллий хавфсизлик, солиқ, армия, чегара қўшинларини назорат қилган.

Муҳиддинов турли иқтисодий жиноятлар, жумладан коррупция ва ваколатларини суистеъмол қилишда айбдор деб топилганди.

Муҳиддинов қамалганида қатор таҳлилчилар унинг ўша пайтда Бош вазир лавозимида бўлган Шавкат Мирзиёевга яқин бўлгани, ҳамда у МХХ раиси Рустам Иноятовнинг ва Мирзиёев ўртасида бўлган адоватнинг қурбони бўлгани ҳақида ёзишган эди.

Расмий Тошкентда манбаларига эга бўлган журналист Сергей Ежков эса Муҳиддиновнинг оиласи, хусусан акасининг хотини номига расмийлаштирилган “Орзу” меҳмонхоналар тармоғида ўтказилган тергов унинг бошига етганини ёзганди.

Оқландими ё авф этилди?

Ўзбекистондаги хабар агентликлари Муҳиддинов тўрт кун аввал – 8 майда Тошкент шаҳар судида бўлиб ўтган суд мажлисида “реабилитация қилиниб, амнистия асосида авф этилган”ини ёзишмоқда.

Аммо, Би-би-си билан суҳбатда тошкентлик юрист Руҳиддин Камоловнинг айтишича, реабилитация ва амнистия бу буткул қарама-қарши нарсалардир.

Унга кўра, қонунчиликда “реабилитация” оқлашни англатади, оқланган одамга эса амнистия қўллаш мантиқсиз, чунки унга қўйилган айблар бекор қилинади ва у айбсиз топилади.

Шундай экан, собиқ адлия вазири оқландими ёки авф этилдими, бу ҳозирча ноаниқ. Ҳукуматга тегишли сайтлар бу борада бирон расмий хабар тарқатишмади.

Манба: BBCUZBEK.COM

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туробжон жўраев 13 йилга қамалди

2 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг ёпиқ суд мажлисида собиқ ҳоким Туробжон Жўраев ва унинг жиноий шерикларига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бош ...

Бишкекда қамоқдаги мухолифатчилар очлик эълон қилди

Кубаничбек Кадиров (чапда) ва Бектур Асанов. Бишкекда давлат тўнтаришини режалаштирганликда айбланиб қамоқда сақланаётган мухолифат лидерлари Кубаничбек Кадиров ва Бектур ...

Ўзбекистоннинг айрим жойларида газ йўқ, аммо қарздорлик бор

Ўзбекистонда газ таъминоти бўйича фуқароларга асоссиз равишда қарздорликлар ёзилиши тез-тез кузатилмоқда. Ана шундай ҳолатлардан бири Беруний тумани “Дўстлик” ОФЙда яшовчи ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400