Қирғизистонда SoundCloud сервисини экстремистик деб тан олишди

Овозли ахборот тарқатишга мўлжалланган SoundCloud онлайн-платформаси Қирғизистонда эсктремистик сайтлар рўйхатига киритилди. Олий суднинг матбуот хизматида сўзлаб беришларига қараганда, бу қарор 2017 йил 17 октябрдаёқ Бишкекнинг Октябрь туман суди томонидан қабул қилинган эди.

Бу сервисдан фойдаланишни чеклашни киритиш учун жавобгарлик ИИВ, МХДҚ ҳамда Ахборот технологиялари ва алоқа вазирлиги зиммасига юклатилди. «Бунда фойдаланувчиларнинг ўзлари жавобгарликка тортилмайди», – деди Олий суд матбуот хизматининг ходими Сюита Соурбаева.

Унинг сўзларига қараганда, сервисда экстремистик тусдаги материаллар жойлаштирилгани учун Бош прокуратура судга сервисни экстремистик деб тан олишни сўраб мурожаат қилган.

Айни пайтда қирғизистонликлар ҳозирги кунда бу мусиқали сервисдан фойдалана олади. АТ ва АДҚнинг расмий вакили Сапар Бахирдинов платформанинг тўсиб қўйилиши “техник сабабларга” кўра амалга оширилаётгани йўқ, деб изоҳлади.

«Биз чекловларни жорий қилиши мумкин бўлган ҳар бир интернет провайдерига хатлар юбораяпмиз. Ҳозирги вақтда улардан баъзиларида чекловлар киритиш учун техник имкониятлар етарли эмас. Аслида эса, сайт ижтимоий тармоқ сифатида ишлаётгани боис, фақат аудиофайлларга чекловлар киритиш мумкин эди. Лекин бизда аудиони алоҳида тўсиб қўйиш учун имкониятлар бўлмагани боис, бутун сайтга тўсиқ қўйишга тўғри келаяпти », – деди у.

SoundCloud мусиқали сайти овозли ахборот, қўшиқлар ва подкастлар жойлаштириш ва тарқатиш учун 2008 йилдан бери ишлаб келаяпти.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украинада  ўлдирилган тўрт нафар тожикнинг жасади ватанига етказилди

Россия қуролли кучлари сафида Украинадаги жангларда қатнашиб, ҳалок бўлган тўрт нафар Тожикистон фуқаросининг жасади ватанига қайтарилди. 50 ёшли Саидакбар Саидов ўзи туғилиб ...

Ўзбекистон эронга олтигугурт экпорт қилмоқчи ва эрон нефтини олиб келмоқчи

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятида Эрон Ислом Республикаси темир йўл тизими вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда  ЎТЙ ахборот ҳизмати маълум қилди. Унда ...

Тожикистон ҳукумати афғонистон билан чегарадаги ҳудудни ёпиб қўйди

Тожикистон ҳукумати битта НЎПни ёпди ва тожик-афғон чегарасида Панж дарёсидаги бешта кўприк бўйича ҳаракатларни тўсиб қўйди. Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ва Шамсиддини Шоҳин ...