Фаластинда 3 кунлик мотам эълон қилинди

Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос исроиллик ҳарбийлар томонидан 14 май куни отиб ташланган ўнлаб фаластинликларнинг хотирасига 3 кунлик мотам ва Нақбанинг (миллий фалокат) 70 йиллиги муносабати билан иш ташлаш ўтказилишини эълон қилди. 

Ғазода Исроил ташкил топганининг 70 йиллиги ва бу юбилейга бағишлаб АҚШ элчихонасининг Ал-Қудсга кўчирилиши сабабли норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Фото: РИА Новости/ Иссам Аль-Римави

Исроиллик аскарлар барча намойишчиларни ўққа тутмоқда. Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар сони 52 кишини ташкил қилмоқда.

Фото: РИА Новости/Иссам Аль-Римави

Яна 2,4 мингдан кўпроқ одам ярадор бўлган. 15 май куни фаластинликлар иш ташлаш акциясини ўтказишмоқчи.

Маҳмуд Аббоснинг таъкидлашича, Фаластин АҚШни Фаластин-Исроил ихтилофида воситачи сифатида қабул қилмайди ва бир давлат эмас, балки бир қатор давлатлар иштирокида халқаро конференция ўтказиш йўли билан халқаро ҳамкорликни истамоқда.

Манба: kun.uz
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Душанбеда талаба қиз ўз ихтиёрисиз тўйга норозилик сифатида жонига қасд қилди

Ўтган дам олиш кунларида Тожикистон миллий университети биология факультетининг II курс талабаси бўлган қиз - Зокирамоҳ Холбоева 4 қават деразасидан ўзини ташлаб, жонига қасд ...

Қозоғистондаги тартибсизликлар: иив 7939 киши ҳибсга олинганини маълум қилди

Қозоғистондаги тартибсизликлар натижасида 7939 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда бугун, 10-январь куни Ички ишлар вазирлиги маълум қилди. Шунингдек, Олмаотада полиция ходимлари ва ...

Фозил жабборов:“чидагин, болам-а, чидагин!”

Болам! Туғилишинг ҳаётим(из)га чиндан қувонч олиб келди. Сенга ўзбекча, аниқроғи, соф туркийча исм қўйгим келди. Дадам, онам билан маслаҳатлашиб, сени Элгиз деб атадик. Дунё ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400