Амалдор: Оқ уй Мирзиёевдан ислоҳотларни талаб қилмоқда

Амалдор: Оқ уй Мирзиёевдан ислоҳотларни талаб қилмоқда

Юқори лавозимли америкалик амалдорнинг сўзларига қараганда, Оқ уй Вашингтонга келаётган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни иқтисодиёт соҳадаги ислоҳотларни ва Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни яхшилаш масаласидаги ишларни давом эттиришга чақирмоқчи.

Миллий Хавфсизлик Кенгашида Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича маъсул бўлмиш Лиза Кёртис 14 май куни баёнот бериб, чорак аср мамлакатни қаттиққўллик билан бошқарган автократ Ислом Каримовнинг вафотидан кейин ҳокимиятга келган Шавкат Мирзиёев “маълум натижаларга эришганини” таъкидлади. Шу билан бирга амалдор америкалик расмий шахслар Мирзиёевдан мамлакатдаги мавжуд муаммоларни, жумладан инсон ҳуқуқлари ва мажбурий меҳнат, виждон эркинлигини чеклаш ва матбуот эркинлиги билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш йўлида бундан кейин ҳам ҳаракатларни давом эттиришни талаб қилишлари борасида тушунча беришганини таъкидлади.

Мазкур сафар Мирзиёев томонидан ўтказилаётган ислоҳотларни “раҳбатлантириш ва тасдиқлаш имкониятидир”, — деди Кёртис Вашингтондаги экспертлар кенгаши бўлмиш “Атлантика Кенгаши”да бўлиб ўтган учрашувда сўзлаган нутқида. 16 май куни Мирзиёев Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашади.

Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи арафасида – 12 май куни Ўзбекистонда ҳуқуқ ҳимоячиси бўлмиш Фаҳриддин Тиллаев қамоқдан озод қилинди. Кузатувчиларнинг фикрича, у сиёсийлаштирилган иш бўйича тўрт йилдан кўпроқ қамоқда ўтирди. Сўнгги ойларда Ўзбекистонда бир неча ҳуқуқ ҳимоячилар озодликка чиқарилди.

Айрим экспертларнинг фикрича, бу ҳодисаларнинг ҳаммаси Мирзиёев Каримов бошқарувидаги Ўзбекистон учун характерли бўлган қатағонли камалиётидан воз кечиш истагини намоён қилишга уринмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тартибига ўзгартириш киритилади

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш мўлжалланмоқда Фото: Shutterstock Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ...

Бухорода татаристон маданияти кунлари ўтказилди

Бухорода ўтказилган Татаристон маданияти кунларида 35 нафардан зиёд маданият ва санъат вакиллари томонидан концерт дастури намойиш этилди. Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси ...

Усмонжон баратов россиядаги элчимиз бўлиши керак!  ёки ватандан кетаётган ёшлар…

МАНА ҲАҚИҚИЙ ЛИДЕР, МИЛЛАТ ВАКИЛИ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК! УСМОНЖОН БАРАТОВ КЕЧА АЙТДИ, БУГУН ҚИЛДИ! СИЗГА МИНГ РАҲМАТ, ҲУРМАТЛИ УСМОН АКРОМОВИЧ! Россиядаги "Ватандош" Жамияти ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400