Бир марта ТВда кўрсатишса, бўлди. Популизм

Ёдингизда бўлса, ўтган йили июль ойида Мўйноққа сув борди, дея барча интернет нашрлари ёзган эди.

Бир марта ТВда кўрсатишса, бўлди. Популизм.

Президент ташаббуси билан умумий қиймати 26,4 миллиард сўмлик, узунлиги 101 км “Қўнғирот-Мўйноқ” ичимлик суви тармоқларини туман аҳолисига ўтган йили якунланган эди.

Аммо, депутатларнинг ўрганишича, ушбу лойиҳа якунланганидан бир йил ўтмасдан сув қувурларида тез-тез авария ҳолатлари юзага келиши натижасида туман аҳолисига тоза ичимлик сувини етказиб беришда узилишлар кузатилмоқда.

Тумандаги “Арал” МФЙни ичимлик суви билан таъминлаш 2018 йилги дастурга киритилганига қарамай бугунги кунгача бу борада ишлар бошланмаган.

Шунингдек. Туямўйиндан келадиган сув тармоғидаги сув босимини ошириш мақсадида қўшимча насосларни ўрнатиш лозим. Шу билан бир қаторда туман марказига оқар сувнинг етиб келмаслиги боис, аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдалана олмаётгани ҳақида ҳақли эътирозлар билдирмоқда.

Юқоридаги муаммолар юзасидан таҳлил ўтказиб, уни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаш ҳамда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида 10 кунлик муддатда асослантирилган ёзма маълумот берилишини сўраб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгеси раисига депутат сўрови юборилибди.

Манба: davletovuz канали

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ёзувчини ҳимоя қилганим учун диний қўмита туҳмат қиляпти”

Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ўзбекзабон Facebook да анча фаол бўлган блоггер Раҳимжон Турдиев устидан ИИВга арз қилган. Диний қўмита блоггер уларни ...

Дарбадар ўғилнинг қайтиши

Халқ таълими вазирлиги тизимидаги бугунги тайинловлар орасида эътиборга молик жиҳат — Дилшод Кенжаев дейиш мумкин. Дилшод Кенжаев У сўнгги икки йил ичида ушбу лавозимга ...

Тожикистон: ёзувчини «бўсалар» сабаб иттифоқдан хайдашди

Ёзувчилар иттифоқи яна бир ёзувчи асарларида “ахлоқсиз ишқ ва кўп хотинлилик”ни тарғиб этгани учун иттифоқ сафидан чиқарди. Охирги бир йил ичида Тожикистон Ёзувчилар ...