Эврил ТУРОН: Дунё цвилизацияси бешиги (давоми)

Ваҳший Саргоннинг туйқис босқинидан Ер сайёрасининг биринчи давлати қулади. Бу воқеа эрамиздан 3000 минг йил ўнжа Тигрет ва Тифрет ( Дажла, Фрот) дарёлари оралиғидаги гўзал водийда – Месопатамиянинг қуйи қисмида юз берди. Хозир бу ҳудуднинг бир қисми Ироқ, бир қисмиТуркия, яна бир қисми Сурияга қарайди.

Шумер турклари бу олис маконга қайси замонда келиб қолишган? Қаердан? Бу тўғрида тарих талқини ҳар хил. Тугал ечим йўқ. Очун олимлари милоддан аввалги 3500, 4000, 5000 йилларни кўзда тутишади. Буни турли далиллар билан исботлашга уринишади. Менинг фикримча, бу улуғ кўчув Анови маданияти нурашга юз тутган замонда, яъни эрамиздан олдинги 6   минг йиллар сўнгида  юз берган. Нима учун? Аниқ жавоб йўқ. Балки бунга саваш сабаб бўлгандир? Қандоқ? Тарихни титаман. Тарих жим. Орадан саккиз минг йил ўтган. Ўзимча: “ Ҳамма уришлар ҳам тарихда акс этавермайди-ку, -дейман, – балки, у замонда йилномачилар бўлмагандир?

Буюк Анов маданияти саккиз – тўққиз, балки, ўнг минг йиллар аввал Туронда, хусусан, ҳозирги Туркман ерида кечганини тарих билмайди – ку. Яқинда буни археологлар топишди. У ерда гулгун ҳаёт бўлган. Қирпичдан ( хумдон ва пишиқ ғишт кашф этилган) гўзал уйлар қурилган. Ҳозирча биз Анови маданияти тўғрисида оз нарса биламиз. Аммо шунинг ўзи ҳам Туронда ўн минг йиллар олдин давлат, Ёзув, Қонун кашф этилганини айтади. Бироқ бу нарса тарихда акс этмаган. Этса ҳам, у тупроқ остида ётибди. Буни топиш учун тоза қонли турк қадим шунослари лозим. Уларга ҳомийлар лозим. Парчаланган, бир-бирига ўгай кўз билан қарайдиган, “Сендан мен улуғман”… деётган турк элларида шундоқ ҳоқон борми?

Шумер, Гумер, Сумер деб аталаётган қондошларимизнинг узоқ, жуда узоқ водийга кетишларига, балки, қурғоқчилик сабаб бўлгандир?  Ўкуз (Жайхун)ни: “Бебош” “Бебошбоқ” дарё дейишади. Мен уни “Эрксевар” дарё дейман. Тумонот асрлар ўнжа Ўкуз Буғоро (Бухоро)ни гулга буркаб оққан. Зарафшон унга қўшилган. Бундан Ўкуз қудрати яна ҳам ошган. Буюк турк ўғлони Муқанна ҳоқон даврида Ўкуз – Марв кенти ёнидан оқароқ  Хуросонга қут – барака берган. Анов маданияти замонида у Ашхобод воҳасини бўстонга айлантирган. Юз йиллар кечароқ Ўкуз Ҳазар ( Каспий денгизи) га ёнган. Ўшанда, менимча, қурғоқчилик бошланган. Бу ҳол аждодларимизни кўчишга ундаган. Кўчишганда ҳам бир йўла эмас, тўлқин – тўлқин бўлиб кўчишган. Туяларда… Ҳозирги номлар билан айтсам, Чин, Мўғул, Ўрол, Сабр ( Туркнинг бир уруғи, ҳозир Сибир дейилади), Ўрта Осиё, қисқаси Туроннинг ҳар еридан турклар кўчишган. Қуйи Месопотамиядаги кентларнинг отлари ҳам буни тасдиқлайди:

     Ўрум (Ўримчи, у Инжилга Ур номи билан кирган),

     Киш (Кеш),

     Турон,

     Сумуркент (Самаркентинг эски номи),

     Эрит.

     Ўрук,

     Мари…

Номларгина эмас, Ироқ ери остиларидан топилган барча битиклар Шумер цвилизацияси ҳақида далолат беради. Қуёш қандай ҳақиқат бўлса, бу ҳам шундай ҳақиқат. XIX юз йилликнинг сўнггида Француз археологлари Ироқда, жуда қадим замонларда аҳоли яшаб ўтган кентлар харобаларидан, жумладан, Лагаш( Шумер салтанатининг иккинчи бошкенти) деб аталган шаҳар вайроналаридан катталикда тенгсиз кутубхона топишди. Яна Миххат ёзувлари, турли ҳайкал, асори антиқалар топишди. Булар Шумерларга тегишли эканлиги эътироз билдириб бўлмайдиган фактлар билан исботланган.

Буюк қадимшунос Петро Дела Вали XIX асрда Библияда кўп қайд этилган Шумер кенти –  Ур (Ўрум)ни топди.

Худди шу юзйилликда қадимшуносликка беҳад қизиқадиган инглиз рассоми Робер Портер тепаликда жойлашган Шумер империяси бошкенти – Киш шаҳрини топди.

Инглиз Коннет Лофтус ( Картограф экспедицияси бошлиғи бўлган) Ефрет ёқасида Эрех кентини топди. Араб манбаларида у Урук деб аталади. Инжилда эса Эрех дейилади. Қайд этганим  шаҳарларда топилган ҳамма битиклар ( қирпич, сополларга) қадим шумер, яъни эски турк тилида ёзилган.

Америка профессори – Гипрехт  ва Питер Ниффер қишлоғидаги тепаликдан Шумерлар ибодатхонасини кавлаб очади. Ундан кўплаб сопол идишлар чиқади.

Шуни  алоҳида урғу билан айтаман, Шумерэл Ер юзида илк марта:

     Йўл,

     Елканли кема,

     Мактаб,

     Аптека,

     Маданият уйлари,

     Ибодатхоналар қурганлар.

     Син тош (тош ҳайкаллар) ясаганлар,

     Расм чизганлар.

Ибодатхоналари Миср Пирамидаларига ўхшаш бўлган. Чунки барининг муаллифи бир: Шумерлар.

Фараунлар ҳам шумерлар авлоди.

Бу -Америка, Оврўпа олимларининг кўп  йиллик илмий изланишлари самараларидир.

У олисдан – олис замонларда давлат, чегаралар бўлмаган. “Бу менинг ерим, бу сенинг еринг” деган иддоалар бўлмаган. Тўсиқлар бўлмаган. Миллатлар шаклланмаган. Ким қаерда яшагиси келса, ўша ерда яшаган. Айни ўша даврларда шумерлар Қуйи Месопатамияни  ватан айлаганлар.

     Одам кўпайиши, онг ривожланиши оқибатида:

     Миллатлар,

     Давлатлар,

     Қонунлар,

     Чегаралар,

     Динлар вужудга келган.

     Булар одам боласини бошқариш учун бир қурол ўлароқ вужудга келган.

     “Ҳар нарса Тангридан” деган гап бор.

     Бу – Тангри истаги,

     Бу – Тангри иши…

Менинг ақл, идрок, шуурим ҳам, юрагим ҳам шундай дейди.

Буюк салтанатни Саргон ғорот қилди. У ва унинг ярим ёввойи каллакесарлари Шумерэлни қиличдан ўтказароқ, давлат хазиналарию тинч аҳолини аёвсиз таладилар. Жонли тилда айтсам: итдек, битдек, қуртдек таладилар. Оқинлар оҳ уриб шеърлар битдилар:

Агадалар олтин билан тўлдирдилар қасрларин том.

Кумуш билан тўлдирдилар ярқираган уйларини ҳам…

Агада (Аккад, яҳудий қавми) Шумерларни йўқ қилиш ва тирик қолганини еврейлаштириш учун, эл тилида айтсам, дарё – дарё қон тўкди. Тарих кўрмаган бу ёвузликдан қутилиш учун Шумер эли турли томонга қочишга мажбур бўлди.

     Этник ватани – Туронга,

     Яқин Шарққа,

     Ҳозирги Италияга,

     Ҳозирги Франциянинг Корсика оролига,

     Ҳозирги Скандинавияга,

     Ҳозирги Ирландияга,

     Ҳозирги Шатландияга…

     Дунё буни инсоният тарихида:

     Илк геносид,

     Илк этник қирғин, деб атади.

Улуғ инглиз қадимшуноси Самюэл Крамер сўзи:

“Семитизация  Шумера и стремление положить конец Шумерскому народу, по крайней мере, его видимой политической и этнической целности…”

Элда: “ Зулумга – зулум “ деган гап юради.

Бежизми?

Сомийларнинг кўп марта қирғин қилиниши, кўп марта ватанларидан қувулиши, ер юзига сочилиб кетиши, узун – узун йиллар “ Миср асирлиги”да сақланиши, Гитлер қатлиоми… бежизми? Ҳозирга қадар тазйиқ – чи?.. Мен аниқ бир фикр айтишга ожизман. Ҳар нарсани Тангри билгувчи.

Еврей – ақлли халқ. Ҳозир буни, менимча, бирон ойдин инкор этмайди. Фаҳмимча, ҳозир яҳудий зоти билан дунё айланаётгандай. Ҳар давлат ичида, тошида, бошида, қошида еврей бор. Бунда яҳудийлашган шумерлардан миннатдор бўлиш керак, деб ўйлайман.

Яҳудийлашган…

Ана шу семитлашган шумерлар кўчманчи аккадлар ҳаёти, маданияти, онгги, ақл, шуури ва яшаш тарзларида бурилишлар ясашмадими? Эйнштейн, Резерфорд, Спиноза, Маркс, Линкольм, Фрейд, эр – хотин Кюри каби даҳолар томирларида шумерлар қони оқмаган, деб ўйлайсизми? Ёки Яхудий динини қабул қилган ҳазар (Милод бошларидаги буюк ҳазар империяси турки қавми) туркиларининг қонлари оқмаган, деб ўйлайсизми? Улар асрлар давомида сомийлашган. Аммо айримлари ўз турки отларини сақлаб қолишган. Шулардан бири, – Каганович. У КПСС Марказий Қўмитаси секретари бўлган. “Каган” – “Каганат”,  “Ҳоқонлик” атамаларидан келиб чиққан. Яъни “ Ҳоқон” демакдир. Тоза туркча исм.

(Давоми бор)

Муаллиф: Эврил ТУРОН

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳокимга ёқмагани учун фермернинг яйловдаги бўғоз қўйлари ёппасига сўйиб ташланди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасида хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир, деб ёзилган. Мулкдор фақат қонунда назарда ...

Ўзбекистонда электротракторлар ишлаб чиқарилади

«Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятида Австрия давлатининг дунёга машҳур «AVL» компанияси билан ўзаро ҳамкорлик масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ...

Флешмоб давом этади. яна 6 киши тош кўтариб турди

27 октябрь куни интернетдаги бош мавзу Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида ҳокимлик амалдорлари, маҳалла фуқаролар йиғини оқсоқоли ва икки фермер ариқда  тиззасигача ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400