ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЁРҚИН КЕЛАЖАГИ ЙЎЛИДА…

Бирдамлик Халқ Демократик Ҳаракати”  раҳбари Баҳодир Хон Туркистон томонидан Ўзбекистоннинг ёрқин келажаги учун янги бир лойиҳа ёзилди ва у Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига юборилди. Аммо Президент девони хатлар бўлими уни олиб қолмаган. ЙЎРИҚНИ олиб кирганларга қамаб қўйиш таҳдиди оҳангида гапиришган.  

Лойиҳа 2018 йил 8 май куни  “Ислоҳатларимизнинг ўзбек халқи учун кераклигини Ўзбекистондаги бир туман мисолида исботлай оламиз” сарловҳаси остида Бирдамлик Халқ  Ҳаракати интернет сайтида эълон қилинган.  Шу Йўриқ ҳақида Эврил Турон  шарх ёзди ва уни “Мулкдор” сайти билан ўртоқлашди.

  ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЁРҚИН КЕЛАЖАГИ ЙЎЛИДА…

Қанча уринма, бир чақмоқ тошдан ўт чиқмайди. Ўт чиқиши учун иккинчи чақмоқ тош зарур. Шўро бир партияли давлат. У ўзидан бошқа партияга тоқат қилолмайди. Шунга ҳеч қачон рўшнолик кўрмайди. Бундан хулоса қилиш мумкин: у узоққа бормайди…

                                                                                                                  Бобом Аҳмат Оқсақол сўзи.

СССРни бир мия бошқаради.

Тангрисиз мия.

Шунга у қулади.

“Қарс икки қўлдан чиқади”. Комунистик мафкура иккинчи қўлни, яъни мухолифатни ҳазм қилолмади.

Ўлдирди.

Бу унинг ўзини ҳам ўлимга олиб келди.

 Ўзбекистон ҳам мухолифатсиз камол топмайди.Қўғирчоқ партиялар, ўз сўзи, ўз фиури йўқ партиялар пахта қўйишдан нарига ўтмайди. Йигирма беш йиллик тажриба бунг а ёрқин мисол.

Ўз сўзи, ўз фикри, ўз халқчил ЙЎРИҒИ бор партиялар керак юртга.

Номига эмас…

Юзга айтганнинг заҳри йўқ. Қўғирчоқ партияларда эл- юрт ғамидан кўра, қорин ғами устивор. Қоғоз гулларга менгзайди. Улардан кечмоқ лозим. Йигирма етти йиллик тажриба шуни тақоза этади. Давлатни чўкиши, ёлғонга кўмилиши ва дунёда ёлғизланиб қолишда уларнинг  “хизмат”лари бисёр.

Каримовни Худога чиқарган шулар.

Бахтимизга юртбошимиз доим омон бўлсин, деган шулар.

Мамлакатимизда унинг ўрнини босадиган киши йўқ, деган шулар.

Каримовни йўлдан оздирган шулар.

Яна:

Ликиллак думлар…

Улар давлат ишларидан супуриб ташланмаса, жиноятларига яраша жазо олишмаса, мамлакатни оёққа турғазиш қийин.

Бир одам “ Элим, юртим!” деб қанча елиб- югурмасин, барибир бир одам. Миллатимиз шавкат-шонини ўйлаганимдан буни ёзаяпман. Тўғри сўз, тўғри фикр, ишбилармон ва ташкилотчи кадрларга йўл очилмаса, кўзланган мақсадга эришилмайди. Бунга коррупция билан буткул (тузалмас даражада) заҳарланган К..изм суллоҳлари тиш – тирноқларигача қарши турадилар. Тепага эса, оқни қора қилиб кўрсатадилар.

Шу сабабли Ватан, миллат, тараққиёт ғовлари бўлмиш бу қаллоблардан қутилиш, ўмармаларини халққа қайтариш ва ўзларини қамоққа тиқиш лозим. Мен элни қон қақшатганларга бу ҳам оз, деб биламан.

Тўғри сўз, тўғри фикр, ишбилармон ва ташкилотчи кадрлар юрт ичида ҳам, ташида ҳам етарли: Собир Тўлаган( АҚШ), Абдужалил Рустам ( Канада), Камолиддин Раббим( Франция), Отабек Тош (Норвегия), Тоҳир Билол ( Англия), Муродил Турди ( Қозоқистон), Аъзам Абдулла ( Қозон), Аҳмад Ҳожи Хоразмий (Лўндўн), Бердиёр Жума ( Қозоқистон), Мавлон Умрзоқ ( Ўзбекистон), Шароф Убайдулла ( Ўзбекистон), Тўра Мирзо ( Ўзбекистон), Мамаёқуб Ҳомро (Ўзбекистон), Карим Баҳри (Ўзбекистон), Фахриддин Худойберди (Канада), Мирёқуб Қобил (Ўзбекистон)…

Қайтараман: булар ҳалол, меҳнатда пишган , эл –юрт ғами билан яшаётган инсонлар.Тўғри сўзга тоқатсиз Каримов томонидан ишдан четлатилган, бўғовланган, қувғин қилинган инсонлар. Агар улар ишга тортилса, давлат юксалишга юз тутади. Шубҳасиз юз тутади. Ахир, улар ўз соҳалари бўйича йирик мутахасислар, катта тажрибага эга мутахасислар.Тузим сиқинтиларию чет элларда қайралган инсонлар.

 ББС, “ Озодлик”, “ Америка Овози” радиолари ҳақида ҳам шу гапни айтаман. Уларни Ватанга кўчириш вақти етди. Мен буни элларга, қалбларга йўл очаётган Шавкат Мирзиёев сиёсатидан келиб чиқиб айтаяпман. Маънавиятни ўлдирган хайриддинлар ўрнига шулар тортилса, оммовий ахборот воситалари, теле- радио кўрсатув ва эшиттирувлари сифат ҳисобига ўсади, халқчил бўлади.

Мен иқтидорлар рўйхатига яна қўшишим мумкин эди. Мингларни. Бироқ ёзмоққа киришаётганим- шарх ҳажми буни кўтармайди. Вақти келиб бу заковатли кишилар тўғрисида ёзаман. Тангри умр, соғлик берса.

Ҳозир шу элсеварлар каби бир инсон ҳақида, аниғи, унинг президентга яхши ният билан йўллаган ЙЎРИҒИ аҳамияти ҳақида уч- тўрт оғиз сўз айтаман. Бу инсон – Баҳодир Хон Туркистон бўлади. У буюк Туркистон салтанатига(империя)асос солган Темур ҳоқон юрти Шаҳрисабзда ( 1969) туғилган. Политехника институтини битирган. Муҳандис. Ҳозир АҚШда яшаяпти. Ўз тузган “Бирдамлик” Халқ Демакратик партияси раиси, йирик ишбилармон ( тадбиркор).

Баҳодир Хон Туркистоннинг уммонлар ортига кетишига автократ Каримов сиёсати сабаб бўлган. Маълумки, бўғзигача коррупция ботқоғига ботган Каримов сиёсати инсонларни тинч, эркин яшаш ва ишлашга қўймаган. Қайси давлат идорасига ( энг қўйидан энг тепагача) иш, муаммо билан мурожаат этма, деярли ҳеч бири пулсиз битмаган. Бер товоғим бўлган… Ҳоким, мулозим, прокурор, судья, милиса, искович… бари- бари “бер-бер”га ружу қўйган. Эл- улуснинг ялонғоч қолишига , дунёга сочилишига, ўзини- ўзи ўлдиришига шулар сабабчи бўлган.

Зўрлик,

Зулм,

Муҳтожлик,

Эрксизлик,

Тенгсизлик эл қаддини буккан, қадрини ер этган.

 Бунинг бошида К… туради.

К… шуни истаган . Шунга эришди. Иркит йўл билан…”Бер – бер …” учун бутун тармоқлар ( амалдорлар, полковник, генералларникидан айро) синган. Ишлаб чиқариш ўлган. Корхона, ширкат, фирмаларнинг косалари оқармаган. Берса қарзга ботган. Бермаса ишдан ҳайдалган, қамалган, ёт юртларга қочишга мажбур бўлган. Баҳодир Хон Туркистон ҳам шуларнинг бири . У Шаҳрисабзда ўтириб қолган, толон- тарож бўлган бир фирмани бир йил ичида оёққа турғизган, мамлакат миқиёсида юқори ўринга олиб чиққан, давлат ва халққа фойдали фирмага айлантирган. Кўп кишиларни иш  ва яхши маош билан таъминлаган. Шунга қарамасдан ҳоким, прокурор, судья, полислар унинг оёғидан чалган. Нега?  “Бер- бери”ни рад  этгани учун. Қонун йўли билан иш тутгани учун .Туман тепасида турган нафси ғор аждарҳоларга Баҳодир Хон Туркистон бас келолмаган. Туҳмат, шантаж, ёлғон қурбони бўлган. Олти ой Қарши турмасида ўтирган. “Айби” тасдиқ бўлмагач, озодликка чиқарилган. Шундан кейин у юртда қолиш хавфли ва ҳалолга кун йўқ эканини билган. АҚШга бош олиб кетган.

Баҳодир Хон Туркистон Америкада яшаб, ишласа-да қалбан Ўзбекистон билан бирга. “ Ватанга фойдам тегмаган кунни, кун демайман” дейди. У АҚШ да туриб ҳам ўнлаб юртдошларига моддий ёрдам бериб беради. Ойма – ой. Бу алоҳида мавзу.

Мен Баҳодир билан мўътадил муносабатдаман. Жуда  яқин ҳам эмас, жуда узоқ ҳам эмас. Айрим масалаларда келишмай қолган  пайтларимиз ҳам бўлган. Унинг  қатъиятлилиги, ишчанлиги, ўз фикрида собит туриши менга ёқади. У ўз Ватанини. Ўз миллатини севади. Севгисида гард йўқ. У билан шу борада орамизда айролик йўқ. Аммо айрим қарашларимизда фарқ бор. АҚШ прездидентлигига сайлов мавсумида Баҳодир Хон Туркистон Доналд Трамп учун қаттиқ жон куйдирди. Ўзининг улкан юк машинаси бортига Трампнинг улкан суратини чиздирди ва штатлар аро уни тарғиб қилди. Сайловга у бисотидаги бор пулни, яъни юз мингларни ($) сарфлади.

Мен Хиллери Клинтонни ёқлаб, дунё матбуотида чиқишлар қилдим.

 Натижа аён…

 Ғолиб аён…

 Узр, гапим чувалашиб кетди, мавзуга қайтаман. Баҳодир Хон Туркистон ўз самимий Йўриғи билан  Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат этган. ЙЎРИҚ президент девонининг хатлар бўлимига  олиб кирилган… Бир ходим лойиҳанинг ярмига юзаки кўз югуртириб, иккинчисига ( афтдан ўзидан каттароғига) узатган.  У эса ўқиб, ўқимай  таҳдидга ўтган:

-Биласанларми, бу хатларинг билан сенларни қаерга олиб борса бўлади?… – деган ва эшик оғзида турган “соқчилар”га маъноли боққан.

– Бу бир лойиҳа. Унда ёмон ният йўқ, таклиф учун…

-Чиқиб кетинглар!

-Лойиҳани олиб қолингизлар, илтимос.

-Йўқ.

-Исми шарифларингизни билсак, бўладими?

-Яхшиликча чиқиб кетинглар!..

 Мана сизга муомила санъати. Халқ энг кўп мурожаат этадиган президент девонида аҳвол шундай бўлса, қуйиларини айтмаса ҳам бўлади. Менимча, булар ҳали ҳам Каримов дами билан осмонда юрган кадрлар бўлса керак.

Бундай буйракратия билан юртда ўсиш бўладими?

 ЙЎРУҚ камчиликлардан холи бўлмаслиги мумкин. Лекин, Баҳодир уни юрагидан беғараз ёзган. Ўзбекистон равнақини ўйлаб. Хатни олиб қолишса бўларди. Қонунга қарши равишда олиб қолишмади.

 Лойиҳадан президент Мирзиёев фикрларига ҳамоҳанг бўлган иқтибослар келтираман:

“Ислоҳат режаси юқоридан пастга қараб эмас, пастдан юқорига ишлаб чиқилиши керак”.

Шу олинтини мен президент Мирзиёевнинг қўйидаги фикрига ҳамоҳанг деб биламан:

“Халқ давлат хизматида эмас, балки давлат халқ хизматида бўлиши керак”.

“Кучли ғоя, кучли жамоа- мувоффақиятлар калити”.

“Ислоҳат – халқчил бўлиши ва эл манфаатига хизмат қилиши лозим”.

“Шахсга тегмайдиган танқид мевали бўлади”…

Баҳодирнинг бу фикрлари ҳам президент сўзларига менгзайди.

Ёхуд ЙЎРИҚдаги ушбу сўзларнинг мағзини чақайлик:

“Сиёсий ислоҳат  бошқа ислоҳатларни самарали амалга ошишига ёрдам беради. Шундагина  мухолифият ва сиёсий ҳокимият ўртасида ҳар жойда рақобат ва ўз- ўзини назорат қилиш, халққа тўғри юзланиб, халқнинг оғирини енгил қилиш, камчилик ва порахўрликка қарши кураш кескин тус олади. Мамлакатда коррупция кўлами камайиб, қонун устиворлиги кучаяди”.

“Каримов даврида амалдорлар Каримовдан қўрқиб, Каримов сиёсатига мослашиб, Каримовни алдаб, кўз бўямачилик билан кун кўрди. Шунинг учун давлат таназзулга юз тутди”.

 “Консерваторлардан узил- кесил қутилмай туриб, олдинга силжиш қийин”…

ЙЎРИҚ йўллашдан Баҳодир Хон Туркистоннинг мақсади нима? Ўзбекистон ҳудудидан энг қолоқ бир туманни олиб, уни 4- 5 йил ичида АҚШ даражасидаги энг ривожланган туманга айлантириш. Лойиҳадан икки узинди:

“Биз бошқараётган туманда янги замонавий аэропорт, темир йўл станциялари, транспорт логиксикалари, туман учун янги инфра- тузилмани ташкил қиладиган сифатли йўллар бунёд этилади, аҳоли сифатлик ичимлик суви, газ, электр таъминоти билан узликсиз таъминланади. Уларга хусусийлаштирилган тиббиёт масалалари, замонавий боғча- мактаблар хизмат кўрсатади. Туманлар хусусийлаштирилган ерларга эга бўлади.

Биз четда ишлаб юрган туман аҳолисининг деярли юз фоизини  туманда юқори маошли иш билан таъминлаймиз. Туманга кучли сармоялар кириб келади ва туман ҳокимлари учун бизнинг фаолиятимиз мактаб вазифасини бажаради”

“Туманда туман ҳокимлигининг расмий нашри, туман телевидениеси ва радиоси билан бирга мустақил нашрлар, интернет сайтлари фаолияти йўлга қўйилади. Барча турдаги нашрларда сўз ва матбуот эркинлигига алоҳида эътибор қаратилади”…

Бу иқтибослар ва фикрларда Ўзбекистон давлатига қарши тариқча ҳам ғараз йўқ. Билъакс фойда бор. Ватан тараққиёти йўлида юракдан ёзилган ЙЎРИҚ.

Ўзбекистон Республикаси Президенти аппаратининг хатлар бўлими ходимлари ( отини айтишдан бош тортган  икки ходим кўзда тутилади) АҚШдан яхши ният билан юборилган лойиҳага осмондан келиб бундай ҳурматсизлик билан қарашларига қонунан ҳақлари йўқ.

Ваҳоланки, у, президент Шавкат Мирзиёев номига юборилган ЙЎРИҚ.

Хатни олиб кирган кишиларга Ватан хоинларидек муомала қилишлари кечирилмас хол.

Лойиҳа олиб қолиниши, рўйхатдан ўтказилиши, эгасига етказилиши ёки ҳеч бўлмаганда унга ё ҳа, ё йўқ деган маънода расмий жавоб қайтарилиши лозим эди.

Хатга эътиборсиз, халққа эътиборсиз.

Шахсан менга , менинг йўлдошларимга ЙЎРИҚ ( жузий камчиликлардан қаттий назар) маъқул бўлди. Энг асосийси унда миллат дарди бор, Ватан дарди бор,Ўзбекистоннинг ёрқин келажагига умид бор.

Муаллиф: Эврил Турон.    

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«бирдамлик» халк ҳаракати аъзоси ҳурматли маматқулов чўян охмановичнинг 2018 йил 16 октябрь куни ҳаракатниг янги дастури лойихасига нисбатан муносабат билдириб эълон қилинган мурожаатномасига жавоб ва расмий изоҳ

Маматқулов Чўян Охмановичнинг мурожаатномаси тўлиқ матнини биз Ҳаракат вебсайтида эълон қилдик. Мурожаатнома муаллифига чуқур ҳурмат ва ташаккурнома билдирган холда ...

Мухолифатчиларга муносабат нега ўзгармаяпди?

Ҳукуматимиз оилаларнинг бир-бири билан ажрашиб кетишини шунчаки оддий ҳолат сифатида қабул қилишни одат тусига айлантирган. Баъзан бу муаммога эътибор қаратади, баъзан эса ...

Раҳбарликдаги 10 ойлик меҳнат фаолиятим

Мухолифатдаги сиёсатчи бўлганлигим сабабли интернетда тез-тез ўз фикрларимни, нуқтаи назарларимни оммага билдириб бораман. Ўзбекистон Президентига сиёсий рақобатдаман, шу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400