КУНДУЗ КУНИДА ҚАРОҚЧИЛИКМИ?

Биз  Олий Суд биносидаги тўполонларни сиз тингловчиларга ,олдинги хабарларимизда етказишга ҳаракат қилган эдик. Одамларнинг муаммолари ечилмаётгани шунчалик чуқурлашиб кетганидан , ўзимиз учун ҳам  ташвишланиб қолдик. Ахир одамлар адолат, ҳақиқат излаб Тошкентдан нажот истаб, алоҳида умид билан келишса-ю, бу ерда қанчалик ишонсизликларга дуч бўлиб турибдилар экан.

Олий Суднинг Фуқороларни қабул қилиш биносида ишлайдиган К.Комилов, Деҳқоновлар қандай ишлайди билмаймиз. Ким билан суҳбатлашсак фақат уларнинг фамилиялари келиб чиқаяпти. Ўзбекистон деган юртнинг энг мартабали жойидан туриб, давлатимизнинг бугунги ўзгаришларига одамларимизни бездираётган кимлар улар?!  Биз суҳбатлашган, эфирга олиб чиқаётганимиз  аксарият кишиларнинг барчаси зор –зор қақшаганига анча бўлган.Тўғрироғи,бир йил, икки йил, уч йиллаб саргардонликда мамлакатимизнинг турли жойларидан пойтахтга келгани – келган. Улар фақат кўча саргонлигида яшайдиларми?!  Кўрина била туриб зўравонлик, сохта ҳужжатлар билан мол – мулклари бошқаларга қонун йўли билан ўтказиб беришмоқда эканлар. Қонун йўли билан дейиш ҳам, ўта уятли гап. Чунки, қанақасига қонун йўли бу?! Бугунги ҳикоямизни тинглаб кўринг, амин бўласиз сиз ҳам.

Жиззах вилояти, Зарбдор тумани, Бўстон Ш.Ф.Й .Шодлик маҳалласи МФЙ, Боғбонлар кўчаси 7/2 хоноданида яшовчи Тошпўлатова Бозорхол (Тел : 998905301045) опа билан суҳбатлашар эканмиз, дардига шерик бўлиб  йиғлаб юборганимизни ўзимиз ҳам билмай қолдик. Бозорхол опа беш фарзанднинг онаси, турмуш ўртоғи Тошпўлатов Султонмурод 2007 йилдан бери Жиззахдаги “ Калонка” қамоқхонасида. Султонмурод ака Зарбдор тумани Пахта заводида деректор бўлиб ишлаган. Юқорининг талабларини бажараман деб “қўшиб ёзиш” айби билан қамалган. Дард келса қўш – қўллаб келади, деганларидек оиладаги шунча кўргиликлар камлик қилаётганидек, Бозоргул опанинг ўттиз беш йиллик  уйини тортиб олишмоқчи. Ўз уйига шунча йил яшаб туриб ҳам, хўжайинлик қилишолмайдими, унинг учун бор отангга , бор онангга бўлиб юрибди.Ҳусанов Отабой томонидан тортиб олинмоқда экан.

Бугун Президент Халқ қобулхонаси Тошкентга  Бозоргул опани етаклаб, ҳақиқатни рўёбга чиқаришга бел боғлаган жонкуяр аёл, Бирдамлик ХДПнинг  Жиззах бўлими фаоли Малоҳат Абдуллаева келди.  Чунки, маҳаллий органлар фақат сотилган, кимларга ҳайронсан?  Кўрина била турган ҳақиқат учун одамлар шунча туртиладими, суринадими, пул ,вақт сарфлаб Тошкентни ножот шаҳри билишиб, умид билан келишмоқдалар. Юқорида ёзган кимсаларимизнинг таърифини қандай келтиришимизни ўзлари келтиришсин. Ўзларига ҳавола. Юртини, юртдошларини пора-ю, пулга сотияптиларми, ҳамюртларини тошйўлларнинг чақир йўлларида чирқиллатиб қўйибдими? Ёки йўқ ?!..

Муаллиф: Гулзамон Акбар.  

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Арнасойда маст ҳолатда машина олиб қочган шахс йўл-улов ҳодисасини содир этди

Шу йилнинг 2 октябрь куни соат 6:50 ларда Арнасой туман, Бўстон қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Р. яшаш уйи олдида ўзига тегишли “Нексия” русумли ...

Самарқандда кон остида қолган 30 олтин изловчи қутқарилди, фвв шахтани ёпиб ташлади

Самарқанд вилоят, Пахтачи туманидаги Навоий кон-металлургия комбинати тасарруфидаги Қорақўтан конида ғайриқонуний 30 нафар олтин изловчи қутқарилди, ФВВ шахтани ёпиб ташлади. ...

Ўзбекистонда vpn’дан фойдалангани учун жиноий жавобгарлик белгиландими?

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ​«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400