Ҳусусий университетлар очиш таклифи ва унинг рад этилиши

Инновация вазири ўринбосари Шерзод Шерматов meningfikrim.uz порталига хусусий университетлар очишга имкон бериш кераклиги ҳақида петиция қолдирган экан, модератор асоссиз рад қилибди. Бу ҳақида вазир ўринбосари Фейсбукда қуйидагича пост қолдирди:

Ўзбекистонда маҳаллий нодавлат университетларини очилишига имконият яратишимиз зарур!

Бу масаланинг муҳимлигини қуйидаги Жаҳон банки маълумотлари асосида тайёрланган графикда кўриш мумкин. 1990 йилга нисбатан деярли барча давлатларда олий таълим билан қамров даражаси ошган, Ўзбекистонда эса бу кўрсатгич пасайиб, хозирги вақтда 9% атрофида ташкил этади, яъни дунёда 117-ўрин. Бу эса Глобал инновацион индексдаги Ўзбекистоннинг ўрнига жуда салбий таъсир қилади. Бундай ҳолатнинг сабаби: аҳоли сони ошиб борган, лекин олий таълимга қабул квоталари ушбу давр давомида деярли ортмаган. Фақат янги очилган чет эл университетлари ҳисобидан қабул сони кўпайган.

Бу масаланинг муҳимлигини яна қуйидагилар кўрсатади:

(1) Президентимиз томонидан жамиятимиз ривожида хусусий секторга кенг имконият яратиш устувор вазифа қилиб белгиланган экан, хусусий сектор нафақат бошланғич ва мактаб таълимида, балки олий таълимга ҳам кириб келишига имконият яратилиши керак;

(2) Дунёдаги энг юқори рейтингга эга университетлар айнан нодавлат университетларидир. Улар ўзининг обрўсини ошириш учун сифатли битирувчи чиқаришга ҳаракат қилади;

(3) Ўзбекистондаги хорижий университетлар филиалларининг ҳам кўпчилиги нодавлат университетлардир;

(4)Таълим сифатини назорат қилиш бўйича инспекция тузилиши ҳам бу йўналишда ўзига хос қадамдир, яъни “диплом сотиш” билан шуғулланадиган университетлар фаолиятига йўл қўйилмаслигини назорат қила олади;

(5) Нодавлат университетлар кўпайиши билан улар орасидаги рақобат кучайиши натижасида улар таълим сифатига алоҳида эътибор берадиган бўладилар;

(6) Нодавлат университетлари сифатни ошириш учун яхши ўқитувчиларни жалб қилишга ҳаракат қилишади, бу эса уларни маошлари ҳамда шароитларини яхшилашга ва ҳатто чет элда фаолият юритаётган юқори малакали профессорларимизни мамлакатимизга қайтаришга ҳам имконият яратади;

(7) Иш берувчилар ҳам бундан буёғига дипломдан кўра айнан номзоднинг билим ва кўникмаларига кўпроқ эътибор қаратаяптилар, шунинг учун хусусий университетларга кирган талабалар ўзларини устида кўпроқ ишлашга ҳаракат қиладилар. Уларни ҳеч ким “мажбурлаб” ўқитиши шарт эмас баъзи давлат университетларидаги каби;

(8) Ўзбекистонда энг кўп ресурс бу айнан инсон ресурсидир, шунинг учун ушбу ресурсдан имкони борича яхшироқ фойдаланилса мамлакат иқтисодиёти янада яхшироқ ривожланади. Инсон ресурси кўпроқ қўшимча қиймат келтириши учун эса таълимни кучайтириш керак. Хусусий сектор эса давлат секторидан кўра доимо сифатлироқ ишлайди. Шунинг учун ҳам нодавлат университетлари очилишига имконият яратиш зарур;

(9) Маҳаллий тадбиркорлар орасида маҳаллий нодавлат университети очишга сармоя киритиш ниятида бўлганлар ҳам анчагина. Бу уларнинг бизнеслари ривожи учун ҳам юқори малакали мутахассис етиштиришга ҳам хизмат қилади. “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида” бундай имконият яратилиши мамлакатимиз ривожи учун ўзига хос совға бўлади.

Бу масалада «Менинг фикрим» порталига петиция кўринишида таклиф киритган эдим, нимагадир модератор рад этибди. Аслида бу рад этиш қоидаларига тўғри келмайди. Давлат дастурини кўрсатилган бандида ҳам бошқа топшириқ берилган. Майли, агар ҳақиқатда “таълим тўғрисидаги” қонунда буни кўзда тутишса жуда яхши иш бўларди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фан олимпиадаларидаги ғирромликлар, порахўрлик ва бошқа ҳолатлар ҳақида

Фан олимпиадаси ва билимлар беллашуви мусобақалари, таълим тизимида ҳақиқий билимли ва иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш учун хизмат қилади, деганлар хато қилади. Гарчанд ...

Оав: нью-йорк воқеаси ва ўзбеклар

2017 йил 31 октябрда Нью-Йоркда автоулов билан содир этилган ҳужумда 8 киши ҳалок бўлди, ўндан зиёд киши жароҳатланди. Ушбу ҳужум Нью-Йоркда 2001 йил, 11 сентябрда Жаҳон ...

Рақамли технология – замон талаби

Ўтган сафар айтганимиздек, Ўзбекистондаги туризм соҳасида замондан ортда қолаётган баъзи бир ечимсиз масалалар талайгина. Албатта, бундай муаммолар бирданига ҳал бӯлмайди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400