Газ ва мактаб ҳамда ДСПли пол муаммоси трилогияси

Қорақалпоқдаги бахтли оилалар қаторида

2014 йил ипотека уйга кўчиб ўтдик. Янги уй, ҳамма шароит муҳайё. Хотиним бечора “қайнота-қайнонасидан йигирма йиллик хизмати учун мукофот”дан мингдан минг рози: ерда юриш қолди, осмонда учиб юрибди!

Ток бор, газ бор, водапровод, иссиқ сув, совуқ сув – ҳамма шароит бор!

Қўшниларимизнинг энг қариси мен, қолгани ёш болалар. Сиз-бизчилик икки йилча давом этди.

2016 йил орқамиздан яна 80 жой қурилди-ю, аҳил қўшничилик муносабатларига путур етди, гўё…

Сабаби, 39 хонадонга мўлжалланиб тортиб келинган газ қувурига янги ипотекаларниям қўшишди!

Натижада ҳамма “газ торттирғич” олди.

Мен бир неча марта қўшниларни йиғиб “янги қурилган уйлар қўшилган жойдан қирқиш керак” лигини айтдим, аммо бу гапим таклифлигича қолиб кетди.

– Аслида газ йўқ! – дейишди улар. – Газ бўлса, бизнинг турбага яна 800 хонадон улансаям…

Хуллас, 2016 йил ноябр ойида “горгаз”га телефон қилдим.

– Яхшимисиз йигитлар? – хол-ахвол сўраган бўлдим. – Мен ипотека уйда яшайман, бизда газ йўқ?!

Телефонда берилган жавобни эсласам ҳалиям асабим ўйнайди!

– Ёшулли, газ отлиққаям йўқ – ҳали-ку сиз…

– Ўзингни исми фамилиянг, амалингни айтиб юбор! – дедим унга. – Хозир пмгов нуқта узга хат юбораман. Уйинг куйгур, қаллоб – бош вазирни ҳамма шароит бор деб мени алдаб уй сотгани учун пушаймон қилдираман!

– Ундай қилманг, ёшулли! Хозир болаларни юбораман, нега газ йўқлигини сабабини билиб, муаммоингизни ечиб беришади!

Орадан ўн беш минут ўтмай, уйни горгазчилар босиб кетди.

Уёқни кўрган бўлишди, буёқни кўрган бўлишди ва шундай тўхтамга келишди.

– Сизга газ баллони берамиз, оға. Аммо бир шартимиз бор: сизни газ турбадан узамиз ва эртагаёқ газ баллони берамиз.

“Менга баллонли газ керакмас, газ баллон билан уй қиздириб бўлмайди” дея харшаха қила бошловдим, улар:

– Оға, берган вақтимиз олиб қолинг! – дейишди. – Эртага сайлов ўтса – бу ҳам йўқ!

Тез орада ошхонага темир печ ҳам қуриб олдик ва хозир Қорақалпоқдаги бахтли оилалар қаторида яшаб келмоқдамиз.

Тўғри, ўтган йили совуқда ДСП полларимиз увадаланиб кетди, лекин биздан бахтли оила йўқ.

Чунки, қиши билан бўйи етган икки қизим ва ўғлим – бешовлон бир хонада қишладик – ошхонада бирлашдик!

Ҳамма яхшилик – мактаб учун!

2016 йилда газ турбамизга яна 80 та ипотека жой қўшилиб олганди.

2017 йил ёнгинамиздан мактаб қурилди ва яна юрагимга ғулғула оралай бошлади.

Мактаб газ қувури бизни трубага қўшилса…

Мактаб қурувчиларидан сўраб келдим, аниқ бир гап йўқ.

Йил охирига бориб, маълум бўлди – қурувчилар мактабни ҳам бизнинг турбага қўшишди.

Бу сафар қўшниларнинг ҳар бириникига уйма уй кириб чиқдим.

Майли, мактабни бизни қувурга қўшаверсинлар, лекин газни биздан орқадан – охирги уйдан тортиб кетишсин, шуни талаб қилайлик! Мактаб баҳона, бизгаям газ берилармиди?!

Бундан ўзимга манфаатдорлик катта аслида: 2016 йил 80 ипотека қурилгач, уйим ГРПдан 118-бўлиб қолди, яна бир уйдан кейин мактаб!

Мактаб қурувчилари ўта маккор эканлар: мактабга газни бизни қувурдан, аммо ГРПдан ҳам анча олдиндан – “прямой” улаворишди!

Мактаб ишга тушгач – қишда ўғлимдан мактабдаги шароитларни эшитиб, севиниб ўтирибман: мактаб иссиққина эмиш, кийим-кечакларни ечиб, шиппакда юрармишлар!?

Мадомики, биз қиши билан эру хотин ва бола-чақа бир хонада – тунука печли ошхонада яшарканмиз ва чой-овқатимиз газ баллонда экан, хеч бўлмаса, болаларимиз иссиқ мактабда таълим олсинлар, тўғрими?

Ҳар холда мен шундай фикрдаман!

Тухматчи қўшним ҳақида.

Янги қўшниларимга гап йўқ: тез-тез холимдан хабар олиб туришади.

Хатто янги йил олдидан орқа кўчадаги – ГРПдан биринчи уйда яшовчи қўшним ҳам йўқлаб келди.

– Ахволингиз ёмонмас шекилли – Қадамбой оға! ДСП полни ёғочга ўзгартирибсиз? – деди у, кела солиб.

– Ҳаёт мажбур қилди, қўшни! – дедим. – Ўтган йил газ бўлмай, “паровой”ни ёқмовдик, ДСП пол увадаланиб тушиб қолди, шунга тахтадан пол қоқишга мажбур бўлдик. Ҳали яна икки хонамиз очиқ ётибди, бир-икки сўм пул жамғарсак, худо хоҳласа, ёзда бу хоналаргаям тахта пол қоқтириш ниятимиз бор…

Бозорчи эмасми, дарров мақсадга ўтди.

– Сиздан бир илтимосим бор, – деди у. – бу ахволни президент порталига ёзсангиз. Сизни гапингизга албатта қулоқ солишади. Иннанкейин биз намунавий уйда яшаймиз. Бизга газ беришлари шарт.

– Нима, бу гаплардан юқорида ўтирганларнинг хабари йўқ деб ўйлайсанми? Мен ёзсам, хал қил деб горгазга юборишади. Горгазчилар “сизни уйингиз энг охирида, шунга газ балони бердик-ку?” деб мендан хафа бўлишади. Яхшиси, газ йўқ деган мазмунда хат тайёрла, ҳамма қўшниларга қўл қўйдир, менам қўяй – Тошкентга юборайлик. Зора, илтимосимизни кимдир эшитса?

Қўшним ўз билганидан қолмабди ва порталга хат ёзибди. Қўшимчасига “скрити” деган жойига “қушча” қўйиб, Тошкентга учирибди.

Орадан уч кун ўтиб, уйига шаҳсан горгазни бошлиғининг ўзлари ташриф буюрибди ва тушинтириш ишларини бошлаб юборибди.

Бу гапларни кўпчилик эшитган: “газ сақосида йўқ, бўлса бермасмидик, сизга берсак – пулга берамиз, текинга эмас. Афсуски…”

Тушинтириш ишлари охирида қўшнимнинг қўлига бир хужжат бериб, унга қўл қўйиб беришини сўрабди.

“Мен газ бўлатуриб, горгазга тухмат қилдим, иккинчи такрорланмайди” деган мазмунда!

Табиийки, қўшним бу хужжатга қўл қўймаган.

Эртасига шу масалада дўконига бозорком, горгазни бошлиғи ҳамда бошқа кўплаб таниш билишлар келишибди. Бир ўнғайини топиб, (ҳамманинг кўзини шамғалат қилиб,) ўз дўконидан ўзи қочиб қолибди! (Мана “скрити” қилиб хат юборишнинг оқибати!)

Шу куни кечқурун олдимга келди ва бўлган воқеани айтиб берди.

– Ростдан ҳам газ йўқ бўлса – газ йўқ, биз ёрдам беролмаймиз деб порталга хат беришсин, мени тухматчига чиқариш шартми, ахир? Икки дунёдаям бу докуметга қўл қўймайман!

– Бу машмашалардан қутилишнинг биргина йўли бор! – маслахат бердим. – Горгазчиларга айт “докумет” мазмунини ўзгартиришсин. “Счетчик”им тиқилиб қолган экан, тозалатувдим – газ келди, кечирасиз билмабман мазмунида. Шундай деб ўзгартирсангиз, қўл қўяман де. Яна газ ҳисоблагичингни тозалаб бер деб шарт қўй. Мана кўрасан – улар рози бўлишади, баҳонада счетчикингни текинга тозалатиб қоласан!

Эртасига қўшним телефон қилди, айтганимни қилган экан, қоча-қочданам қутилибди, газ ҳисоблагичиниям тозалатиб қолибди. Мен учун икки центни йўқотганига бошқа сабаби бор экан:

– Ака, энди бизни ДСП полларимиз ҳам увадаланиб кетадими? Бу ҳақда порталга ёзиш керак!

– Жон ука, шошилма! – маслахат бердим. – Баҳор келсин, полларинг увадаланиб тушсин? Ана шундан кейин, ҳар бир уйни алоҳида-алоҳида суратга олиб, қўшнилардан имзо йиғиб, сўнг Тошкентга юборамиз. Зора, арзу-додимизни кимдир эшитса?

Муаллиф: Қадамбой Отабоев

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Марғилондаги ёнғин оқибатида 1000га яқин одамнинг тирикчилиги, моли ёниб кул бўлди

8 июндан 9 июнга ўтар кечаси соат 02:10 ларда Марғилон шаҳар, Пичоқчи МФЙ, Хиёбон кўчаси, 174А-уйда жойлашган «Марғилон умумий улгуржи савдо» МЧЖга қарашли улгуржи ва чакана ...

Иқтисодиётимиз қуйига шўнғимоқда(ми)?

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 20 ноябрь куни 2017 йилнинг 1 декабридан ойлик иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида ...

Бундан кейин болаларини фақат coca-cola ва пирог бериб боққан ота қамалди

Франциялик эркак фарзандларига фақат пирог ва Coca-cola бериб, боққани учун уч ойга қамалди. Бу ҳақида “Халқ сўзи” нашри Le Figaro газетасига асосланиб хабар берди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400