Соғлом одамнинг сўнгги кунлари

Қўнғироқ бўлди: “Бозорни бузишяпти”. Савол туғилди: “Дўкон нима бўлади?”. Барча ҳужжатларни олиб, бозорга чопдим. Борсааам, тўполон, қий-чув, дага-дага, пақ-пуқ, аскар-аскар ўйнашган… эээ нималар деяпман. Хуллас, тало-тўп. Ҳоким ўринбосарига учрайман.

“Дўконимни бузманг, кредитим бор банкдан”. “Манга барабан”. Банкка чопаман: “Кредитни тўхтатиб турила, бозор бузиляпти, савдо қилганим йўқ”. “Бизга барабан”. Ҳокимга бораман: “Илтимос, муҳлат беринг, нарсаларимни ўзим бузволай, маҳсулотларим қолиб кетди”. “Барабан”. Прокурорга югураман: “Тадбиркор – давлат ҳимоясида эмасми?”. “Дамбур-думбур барабан”. Вилоят ҳокимиятига чиқаман: “Бу гапларни эшитмаган бўлсангиз керак, туман тадбиркорларининг манфаати….”. “Бассли комплект барабан”.

Барабаннинг овозлари ўнгдан, чапдан, тепадан, пастдан, қорнимдан, ўпкамдан, ҳар ёғимдан эшитила бошлади. Ё қудратингдан, биров салом берса ҳам барабаннинг овозидек эшитилади. Барабан, барабан, барабан… Дўм-дўш, дўм-дўш… Хайр дўкон, дўм-дўм. Куйиб кетган 100 млн.лик кредит дўкир-дўкир. Бола-чақа, сиёсат, ислоҳот, хотин, осмон, хонтахта, бозор, ҳоким, палов, алжир-валжир, битс-битс барабан, вачач рақсга тушиб қол, дўмбир-дўмбир…

Шу тариқа барабан чаладиган жиннилар сони яна биттага ортди…

Манба: Сарвар Анвар Ўғлининг “Фейсбук” саҳифаси 
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда рейдлар: йпх ва мхх қимматбаҳо машиналарни “овлаяпти”

Тошкентда Йўл-патрул хизмати (ЙПХ) ходимлари “асосан” қимматбаҳо автомобиллар эгаларини турли қонунбузарликларда айблаб, уларга тегишли автомобилларни ушлаб, жарима майдонига ...

«душанбе-тошкент» йўлида 20 нафар йўловчиси билан автобус ағдарилиб тушди

11 июль куни тахминан соат 11:00да Сирдарё вилоятида «Душанбе-Тошкент» йўлининг 125 километрида йўловчи автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВнинг хабарида ...

Каримовнинг хатоларини бартараф этиш мавриди келди!

 АҚШ президенти Дональд Трамп 2 миллион мигрантни АҚШ фуқароси сифатида тан олишини, Қўшма Штатларга болалигида ноқонуний равишда келган 1,8 млн мигрант Америка фуқаролигини ...