ХХ асрда қолиб кетган иқтисодиёт

Сўнгги кунларда солиқ реформаси ҳақида баҳслар авж олди. Баъзи мишмишларга қараганда ҳатто реформа рад этилибди, қабул қилинмас эмиш.

Солиқ реформаси тўғрисидаги баҳсларда иккига бўлиниш сезилди. Либераллар ва консерваторлар.
Консерваторларнинг наздида ҳозирги солиқ тизими яхши, биз бутун дунёга қараб эмас, ўз йўлимизни қидиришимиз керак.
Биз ўзимизни махсус йўлимизни қидириб 25 йилни бой бердик. Натижада, бир неча миллионлик рус тупроғига қул бўлиб юрган ишсиз, жамиятнинг сўнгги томиригача кириб борган коррупция ва ҳалокат ёқасидаги ХХ асрда қолиб кетган иқтисодиёт.

Биз 25 йил давомида ривожланган мамлакатларнинг йўлини рад этдик, бизни ўз йўлимиз бор, тараққиётнинг ўзбек моделини яратамиз.

Қайси давлатнинг йўли бўлмасин, иқтисодиётнинг қонунлари бир, хоҳ у АҚШ йўли бўлсин, хоҳ у Грузия, хоҳ у Cингапур. Иқтисодиётнинг қонунини соғлом онг билан қабул қилиб мамлакатни ривожлантириш ёки ўз йўлимизни қидириб яна бир неча йил пароканда бўлиш, бизнинг мана шу икки йўлимиз бор.

Бир нарса аниқ, солиқ тизимини реформа қилиб, тараққиётга ундовчи прогрессив солиқ тизимини яратмас эканмиз, яқин орада иқтисодиётимизни ривожланиши ҳақида орзу ҳам қилмаслигимиз керак.

Муаллиф Феруз Аллаевнинг “Фейсбук” саҳифасидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Микро-гэс. бепул электр манбаи

Давлат эски ГЭСларни қайта жонлантириш ва янги йирик иншоотларни барпо этиш билан овора бўган бир пайтда Ўзбекистон аҳолиси энергияни мустақил ишлаб чиқариш пайида бўлмоқда. ...

Ўзбекистонда электротракторлар ишлаб чиқарилади

«Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятида Австрия давлатининг дунёга машҳур «AVL» компанияси билан ўзаро ҳамкорлик масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ...

Бир йигит ҳикояси: “коррупция – ҳаётимни жар ёқасига келтириб қўйган эди…”

Фото: PolitRussia Юрган – дарё, дейдилар. Сафарга чиққанингизда турфа воқеаларга, турли феъл-атвордаги кишиларга дуч келасиз, бирини кўриб фикр қилсангиз, бирини кўриб шукр ...