ЭВРИЛ ТУРОН: ДУНЁ ЦВИЛИЗАЦИЯСИ БЕШИГИ (3-қисм )

Ўзбекэлда: “Палаги тоза…” деган гап бор. Ўзбек ўғлини уйлантиришдан олдин қизнинг етти пуштини суриштиради. Яширинча. Қиз томон ҳам бўлажак куёвнинг уруғ – аймоғини билиб олади. Пинҳона. Нега ? Генида, яъни йигит ё қизнинг авлоди қонида кўр, сил, тутқаноқ, пес, махов, руҳий касалликлар бор, йўқлигини билиб олиш учун. Бунинг сабаби шундаки:

Соғлом  эр – хотиндан соғлом бола туғилади. Зотли отдан зотли той туғилади. Сара буғдойдан сара буғдой унади.

Ўзбек: “Палаги тоза…” деганда, шу нарсани кўзда тутади. Барча турки элларда ҳам шундай.

Шумерлар кўчманчи аккадларга нисбатан “палаги тоза” эл бўлган, оқил, онгли эл бўлган. Ўз даврида. Бу  Оврўпа, Америка олимлари: С. Крамер, Ю. Опперт, Г. Роулинсон, Г.Фрингфарт, Шнайзер, В.Христиан, Г.Бўшан, Гед, Б. Грозний, Ж.Робер… ларнинг фикрларидир.

Шумер ёзувини ҳам, тилини ҳам шу олимлар  ўрганишган. 150 йил мобайнида. Бунинг натижаси: Шумер қавми ҳам, тили ҳам турки бўлиб чиқди.

Саргон ( Ҳукмронлик  даври  –  мил. ав. 2369 – 2137 й) бош аккадлар шум ва қабиҳ ниятда шумерларнинг энг иқтидорли олим, коҳин, оқин, ўқитувчиларини… ўлдирмайдилар. Нега? Улардан ўз мақсадлари йўлларида фойдаланиш учун.

Қандоқ?

Шу тутқун шумерлар ( Сомийлар кечмишида илк бор) аккадларнинг саводини чиқариш учун мактаблар очишган. Уларга шумер тили, адабиёти ва бошқа фанлардан сабоқ беришган. Биринчи аккад алфавитини ҳам тутқун Шумерлар  яратишган.

Миххат ёзувлари ўқилишига алоҳида эътибор қаратилган. Чунки бу Саргон ва унинг ўғли Румуш назоратида бўлган. Тарихларда ёзилишича, Румуш ваҳшийликда отасидан қолишмаган. Ҳатто у шумерларни яҳудийлаштириш ва исмларини аккадчага ўзгартиришда, Саргондан ошиб тушган. Кимда ким унинг йиртқич ғоясига қарши турса, румуш уларни қийнаб ўлдирган. Бу – Оврўпа, Америка тарихчилари асарларида қайд этилган. Шумерлар тўғрисида илк китоб битган улуғ тарихчи А. Тойинби шундай ёзади:

“Саргон ва унинг авлодлари (120 йил давомида) Шумерларни эл сифатида тугатиш ҳамда семитлаштириш учун уларга жабр – зулум қилиб келишди”.

Тутқун қондошларимиз сабабли саводли бўлган аккадлар Шумерларнинг сопол ва қирпичларга ўйиб битилган достон, эртак, ривоят, миф, шеърларини ўз тилларига эвиришди ва ўзлариники қилиб олишди. Асарлардаги туркча исмларни ҳам семитлаштиришди. Бир мисол: “ Билгамиш”ни “ Гилгамиш” қилиб ўзлаштиришди. Буюк археолог Крамер сўзи:

“…Культура Шумерцев продолжает влиять на современного человка через древних евреев и Библии  “… величина еврейского долга Шумерцам становитса очевиднее день ото дня в результате постепенного перевода и сложения воедино шумерских литературных произведений, как мы тепер знаем, в значительной степени имеют общее с книгами Библии…»

Оврўпа, Америка тарихларида “ Билгамиш” достонининг бош қаҳрамони Билгамиш Киш сулоларидан кейин ( Милоддан аввалги 2600 – 2500 йиллар) ҳоқон бўлган” лиги қайд этилади. Бу-  тақрибий рақам. Менинг фикримча, Билгамиш Ҳоқон эрамиздан аввалги з мингинчи йиллар адоғида шумерлар империясини бошқарган. Ўшанда бу салтанатнинг бошкенти Ўрум эди. Атоқли олим Эл – Обейд сўзи:

“Ўрум гўзал кент бўлган. Аҳоли тўқ яшаган. Шумер эли Ўрта Осиёдан Тифрет водийсига милоддан 5 минг аввал кўчиб келган. Қуйи Месопатамияни обод қилган. Бу юртда илк экинчилик –  шумерлардан бошланган”

Чех ассириологи Б. Грозний ҳам шу фикрни айтган.

Айрим ўқувчи: “ Шумер атамасининг ўзи туркчамикан? “деб ўйлашлари мумкин. Ҳа, юз фоиз туркча. “ Шумер”, “ Сумер”, “ Гумер”… Ҳар учовининг ҳам таркибида “Эр” бор. “ Эр” – “Инсон”, “ Ботир инсон”, “Кескир инсон” маъноларини билдиради.

Ўзбек: “ Эр киши”, “ Эр йигит”, “ Эр етибди”, “ Анавунинг эри” каби сўзларни кўп ишлатади. ” Эр” – “ Эркак” маъносида ҳам келади. Ундоқда “ Шум”, “Сум”, “гум”лар нимани англатади?

Тили ётлар:  “сум”ни – “ Шум” деб бузуб талаффуз  қилганлар. Фақат тили ётларгина эмас, Турки шеваларда ҳам бундай “бузилиш”лар учрайди. Масалан, ўзбек “Шамол” деса, қозоқ “ Самол” дейди. Ўзбек “ Чимкент” деса, қозоқ “Шимкент” дейди.

“Сум”-  чи?  “Сув”  сўзидан келиб чиққан. Туркларда “Б”нинг “М” га ўтиши ҳам бор. Масалан: “ билан” – “ минан”, “ бўйин” – “ мўйин”…

Туркларда “сув”ни – “суб” шакли ҳам бор. “Субер”-  шу илдиздан олинган. Замонлар силсиласида у “ Сумер”га айланган. Сўнг “шумер”га.

Турки шеваларда “сув”  -“Су” ҳам дейилади. Тили ётлар: “Сув” билан “Сум”нинг фарқига бормайдилар “Гумэр” чи?  “ Гум” чи? Оврўпаликларга, жумладан, славянларга  “Кумер” –  “ Гумер” шаклида кирган. “Қум”  “гум” шаклида. Уларда , “ Қ” ҳарфи йўқ. Славянлар: “Ҳайдар”ни “ Гайдар”, “Ҳомер”ни   “ Гомер”, “ Ҳейне”ни – “ Гейне” дейдилар. “Қ”, “Ҳ”ни айтолмайдилар. Шундан келиб чиқиб қаралса, “ Қум”ни “ Гум” га айлангани ойдин бўлади.

“Сув”, “ Қум” қандоқ маънони англатади?  “Сувли”, “Қумли “ ерларда яшаган эрлар маконларини билдиради. Уларни “дарё одамлари” деса ҳам тўғри бўлади. Шумерларнинг этник ватанлари ҳам, кўчиб келган ўлкалари  (қуйи Месопатамия) ҳам сувли, қумли маконлар бўлган. Яъни дарёлар ораларидаги юртлар.

“Эрон атамасида ҳам “Эр” сўзи бор – ку”, деб сўрарсиз? Бу номни форсларга турклар беришган.

Қайта айтаман, Оврўпаликлар шумерча сўзларни атайлаб эмас, балки, тиллари келмаганидан ўзларича талаффуз қилганлар. Шарқ халқлари ҳам шундай. Бу  ҳол шумер сўзларини ўзгариш ва бузилишга олиб келган. Бир мисол: Шумерэл Яратганни  “Гудеа”, “Қудеа” ҳам, дейишган.  Овропага эса “Гудео”-  “гуд”, “год”, “дье”, “года” шаклларида кириб борган. Форс бўлса “Гудеа” ни  – “ Кудо” деб ўзлаштирган.  Ўрта Осиё эллари “Худо” дейишади. Бу борада товуш ўзгариши ҳам маълум аҳамият касб этган.

Мен сизларга энди аёнлаётганим   ҳақиқатни Торпилдо Якобсон, Адам Фолькштейн, Франсуа Туро  Данжена, Ларно Побеля каби тилшунос олимлар ўтган юзйилликнинг бошларида баён этганлар. Қатор – қатор китоблар ҳам ёзганлар. “Шумер граматикаси асослари”, “ Шумер ва Аккадларнинг ёзма ёдголиклари”, “ Шумерлар маданияти”, “Шумерлар тарихи ва адабиёти” асарлари шулар жумласидандир.

Аккадлар миххат ёзувларини ўзлаштирарканлар, тарихий ёдгорликлару ибодатхоналарни харобага айлантирадилар. Улардаги қиммат баҳо нарсаларни битта қўймай оладилар. Йиртқич Нарам – Суэн ҳукмронлиги даврида бу ғорот, бу талов мислсиз даражага етади. Айниқса Ниппурдаги Энлил саждагоҳлари вайрон этилганда, шумерлар: “Аккадлар бошига кулфат сол!” дея туну кун Яратганга ёлворадилар. Бу фиғон, бу нола уларнинг достонларида ҳам акс этади:

     … Ты , Аккад, который посмел напасть на Экур,

     Который глумился над Эмлилем.

     Да обратятся твои улицы в прах,

     Да превратятся твои глинянные керпичи в грязь,

     Да будут они проклятым богом энки,

     Да вернуться твои деревья в  леса,

Твои смертоносные топоры – да несут они смерть

                                                            твоим женщинам.

О, Аккад, да обратится дворец, с радостным

                                сердцем построенный, в развалины…

Да зарастут твои дороги, и пусть на них растет одна

                                                          лишь «трава плача»

Да зарастут твои каналы, подобно тропинкам,

На которых растет только сорная трава…

… О, Аккад, да течет вместе пресной воды горькая,

Сказавший  «Я буду жить в этом городе»–

                      не найдет места для жизни

Сказавший  «я буду лежать а Аккаде»…

                              Не найдет места для отдыха…

Шумерлар оҳи – зори Тангрига етади. У Кутилар (тарих битигича кавказ элларидан бири) қўли билан Аккадлар давлати ва Саргон авлодларини бутунлай ер этади. Қутилар қутиргандан қутириб боришади. Семитларга, беқиёс қирон солишади. Бўвак, гўдак, болаларни ҳам ўлдиришади. Хотин-  қизларни зўрлашади ва қиличдан ўтказишади. Ҳамма бойликка эгалик қилишади. Бу воқеа милоддан аввалги уч- икки минггинчи йиллар оролиғида бўлиб ўтади.

Ўзбекда: “ Ким бировга чуқур қазиса, унга ўзи йиқилади” деган мақол бор. Яна эл орасида шундай гаплар ҳам юради:

“Зулум – зулум бўлиб қайтади”.

“Ёмон жазосини топади”.

Ёвуз Саргон, унинг уруғ – аймоғи, халқи, давлати, бойлиги кунпоякун бўлди.

Ўзбекэл билмаса, сўзламайди.

Ҳамма халқлардаги мақолларга ҳам шак келтириб бўлмайди.

Зотан улар  асрлар синовидан ўтиб келаяпти.

Қутилар ёвузлигу эл – юртни талашда аккадлардан қолишмаганлар. Улардан шумерларнинг Ўрум ва Ўрук (Библияга кирган кентлар) каби муқаддас шаҳарлари кўп зарар кўрган. Бироқ, бу қутиларнинг семитларга келтирган ғаротлари олдида ҳалво эди.

Аккадлардан ҳам, қутилардан ҳам бирон ёдгорлик қолмади. Улар ҳеч нарса қурмадилар. Аммо ўмарганларини еб – ичиб, йиртқичлик қилиб, айш – ишратда яшаб ўтдилар. Қутиргандан  қутуриб…

Шумерэл ҳоқонларидан бири бўлмиш Ўтухон (Ўтухенгал, шумерлар ўтни ўту дейишган. Ўт барча турк эллари учун муқаддас ҳисобланган) сополга ушбу сўзларни ўйиб ёздиртирган:

“Тангри ёви, шумерлар салтанати кушандаси (кутилар) тоғдан илондек буланглаб энди…”

 Аккадлар томомила мажақлангандан сўнг (шундан кейин аккадлар тарих супасига ҳеч қачон қайтиб чиқолмаганлар, Ўтухон бошлиқ  шумерлар яширин тарзда куч тўплайдилар ва Кутиларга қарши қалқадилар. Бунга қанча замон кетгани ҳақида тарихда аниқ маълумот йўқ. Шуниси маълумки, шумерлар кутилар устидан узул-  кесил ғалаба қиладилар. Кутилар аккадлар каби этнос сифатида ер юзидан ўчади.

Шумерлар ғалабаси, Аккадлару Кутиларнинг мангу таназзуллари тўғрисида йилномачилар, тарихчилар, қадимшунослар кўп ёзишган. Булар ичида мен атоқли шумеролог (Америка) Торпильда Якобсеннинг асарини ёрқинроқ деб биламан.

Иккинчи марта шумерэл учун гўзал, такрорланмас, оламшумул кашфиётлар ва воқеаларга бой замон эшик очади. Очун цвилизациясига Она бўлган бу салтанатнинг бошкенти Лагаш эди.

Шумерэл империяси Гудеа ҳоқон бўлган даврда (тахминан милоддан олдинги уч минггинчи йиллар қуйироғида) мислсиз юксалади. Ур – Намму ҳоқон замонида (эрамиздан аввалги 2112  2034) ҳам гуллаб- яшнайди. Иккала хон ҳам Билгамиш ҳоқон каби улуғ эди. Халқлар Гудеа ҳоқонни ўз отига нисбатан бериб улуғлардилар:

     “Тангри элчиси”,

     “Ер худоси”,

     “Осмондан энган…”

Гудеа ҳоқон ҳақида кўп олимлар ўз фикрларини ёзишган. Жумладан, поляк адиби М. Белицкий ҳам. Мана, унинг асаридан бир узинди:

“Есть в этом человеке нечто такое что выделяет его из массы  известных нам энси и делает праобразом правителей, именно которых связаны нам энси и делает праобразом? правителей, имена которых связаны с возникновением и развитием итальянского Возраждения”.

Гудеа ҳоқон миллати, ирқи, қонидан қатъи назар, барча халқларга ҳурмат билан қараган. Ҳаммага яхшиликни раво кўрган. Ҳатто шумерларни қон қақшатган, оммавий қирғин қилган аккадларга ҳам ёмонликни ўйламаган. Унда ўч олиш истаги бўлмаган. Шундай фазилатлари учун Гудеа ҳоқонни барча эллар, жумладан, семитлар ҳам яхши кўрганлар. “Гудеа гимни”дан олинти:

 Мать не поднимала руки на ребенка,

     Ребенок не противился словом матери,

     Раба, совершившего дурной поступок,

     Его господин не бил за это…

     …К правителю, который храм строил,

     К Гудеа никто не приходил с жалобами…

     … Рабыня со своей госпожой сравнялась,

     Раб шел рядом со своим хозяином.

     Бедного имущий не обежал,

     И вдову сильный не обижал…

Ўзини Тангри боласи ва Билгамиш ҳоқон авлоди, деб билган Ур – Намму ҳам Гудеа каби миллатчилик “касал” идан йироқ эди. У ҳам бошқа этносларга ҳурмат кўзи билан қаради. Балки, ичида аккадлардан нафратлангандир? Лекин уларга ёмонлик қилмади. Унинг ўғли Шулги ҳоқон ҳам отаси изидан борди. Халқларни тинч, тўкин ҳаёт билан таъминлади. Давлат иқтисодини мустаҳкамлади.

Шунинг учун ҳам бу тўрт хон:

     Ўтухон,

     Гудеа,

     Ур – намму,

     Шулги ҳоқонлар тарихдан ўчмас жой олдилар.

     Булар, умуман, Шумерлар одам боласи цвилизацияси бошида турадилар. Тарихда, бу тан олинган ҳақиқат. Инсоният кечмишидаги мана бу илк кашфиётлар Шумерэл номи билан чамбарчас боғлиқ:

     Экин экишди,

     Боғ яратишди,

     Ёввойи -ҳайвонларни қўлга ўргатишди,

     Ариқ, анҳор қазишди,

     Узум етиштиришди,

     Вино қилишди,

     Олтин, кумушдан тақинчоқлар ясашди,

     Тикиш, бичиш, тўқиш,

     Кулолчилик ишларини йўлга қўйишди.

     Оғоч ва темирчилик устахоналарини очишди.

     Буларда омоч, кетмон, бел, болта, теша: бешик, эшик, ўғир, куви, эгар, уд, арфа каби чолғу асбоблари ишлаб чиқилди.

     Биринчи қала ( қала – шумерчада кала),

     Биринчи байроқ (Байроқ – шумерчада туғ, ялов),

     Биринчи ўрда (ўрда – шумерчада ўрда),

     Биринчи тамға (тамға – шумерчада тамға),

     Биринчи мусиқа (мусиқа – Шумерчада мусика),

     Биринчи байрам, Биринчи пулни ҳам Шумерэл ихтиро қилганлар.

Яна илк давлат гимнини ҳам,

Қонунлар кодексини ҳам…

Ерэл давлатлари мадҳиялари ва қонунлари шу томирдан униб чиққан. Улуғ ҳоқон Ур – Намму (қонун асосчиси) ўлимидан тўрт юз йил кечароқ бу қонунни Вавилон ҳукмдори Хаммурапу ўзлаштирган ва “иш” латган. Яқин – яқингача у “ Хаммурану қонуни”, деб келинган.

Тарихда бундоқ чалкашликлар озмас.

Ур – Намму қонуни – дунёда биринчи қонун . Ундан:

Шарқ,

Ғарб андоза олган.

Шумерлар империяси гуркираб ўсган ва жаҳон цвилизацияси бешигига айланган. Айни шу даврда ичи қора, кунчи ва нонкўр семитлар ( эламитлар) яна Шумерлар юртини босиб оладилар.

Шаҳар, кўйларни  вайрон этадилар,

Аҳолининг бор – будини тортиб оладилар,

Элни қатлиом қиладилар.

Шумерэл ўз уй-  жойини, мол – ҳолини, жамғармасида не бўлса, барини ташлаб кетади. Олис, оғир йўлда қанча – қанчаси ҳалок бўлади. Тириги дунёга сочилиб кетади ва узун – узун замонлар силсиласида турли этносларга қотилиб кетади.

Тифрет водийсида қирғиндан ўлмай қолгани яҳудийлашади. Тўғрироғи, кўчманчи варварлар  томонидан мажбурий равишда яҳудийлаштирилади.

очиб қутилганларнинг бир бўлаги бобо юрти – Ўрта Осиёга қайтади.

Бир бўлаги ҳозирги Болқонга, Италияга, Онадўлига жойлашади. Ҳатто Франциянинг Корсика ярим оролини ҳам ватан айлайди.

Бошқа бўлаклари денгизлар оша ( Олис замонларда қондошлари кетишган) узоқ юртларга:

     Исландия,

     Ирландия,

     Шотландия тупроқларига бош олиб кетадилар.

Мен ҳозир ўзларини Исланд, Ирланд, Шотланд, деб атаётган халқлар томирларида Шумерэл қонлари оқаётганини ўзимча фараз қиламан. Исландиялик ослар – шумерлар авлодидирлар. Ос – “Осиё” атамасидан келиб чиққан. Один бобо қиссасида бу нарса ёрқин акс этган. У исландларнинг қадим эпоси…

Ирланд, шотландларнинг “ Алпомиш”га ўхшаш достон, эртак, ҳикоя, ривоят, мифларидан ҳам шумерларнинг “бўйи” келади.

Туман – туман юзйилликларда ҳар қандоқ этнос тили ўзгаришга юз тутади. Ҳозирги ҳиндлар қадимги санскрит, ҳозирги яҳудийлар қадимги арамий, ҳозирги турклар қадимги турк тилини деярли билмайдилар. Ҳатто Қошғорли Маҳмуд ( “Турк сўзлиги”) тилини изоҳсиз тушуниш қийин. Ваҳоланки, бунга бор – йўғи ўн юз йил ўтган. Шумерларга эса саккиз минг аср…

Бироқ шундай бўлса ҳам, оламнинг энг буюк тилшунос олимлари сўз қурилиши ва ўзагидан уни қайси тил, қайси миллатга мансублигини аниқлаяптилар. Жумладан, Америка, Овропа олимлари шумер тилини Турк тили гуруҳига киришини илмий тарзда исботладилар. Шумерлар турки қавм эканлигини ҳам…

Тумонот – тумонот вақт силсиласида ҳам ҳар қандоқ уруғ ( этнос, миллат маъносида) ўз асли ва тилини сақлайди. Фақат ўзгаришлар билан. Юз тузилишлари, феъл – атворлари, хатти – ҳаракатлари, расм – русмларида бу ҳол сезилади.

Бу – Ватандан узилиш таъсири.

Бу – жўғрофий узоқлиги ва табиат турфалиги таъсири..

Бу – ёт халқ, ёт тиллар таъсири.

Буни ҳайвонот оламида ҳам кузатиш мумкин. Эчки, қўй, сигир, от, эшак каби ҳайвонлар аввалда бир хил қилиб яратилган. Очунга сочилишлари давомида ўзгаришга юз тутган. Шу хилдаги Осиё  ҳайвонлари Оврўпа ёки Африка ҳайвонларидан ажралиб туради…

Турон севар турк олимлари учун Исланд, Ирланд, Шотланд тиллари ҳали очилмаган қўриқдир.

Туркда шунга ўз умрларини бағишлайдиган ботирлар борми?

Оламга илм – маърифат нурини қуёш нуридай сохийлик билан тарқатган Шумерэл номи ва салтанати ўчди. Уни яхшиликни билмайдиган, йиртқич эламитлар ўчирди.

Мангуга.

Ярим ёввойилар шумерларнинг ўликлари устида қўшиқ айтиб, рақсга тушдилар.

 Одатда ўликер махлуқлар ўлик ўлжа теварагида шундай чанг – тўзон кўтарадилар. Ириллаб, улуб, ер титиб, қийшанглаб ўйнайдилар.

 Мен тоғда, чўлда бундоқ манзараларни кузатганман. Булар – ку тўрт оёқли махлуқлар. Аммо икки оёқли махлуқларни ўликлар ўртасида байрам қилишларини сира кўрмаганман.

 Бу – биринчиси.

 Мен бу ваҳший қўшиқ, бу ваҳший қаҳ – қаҳларни ўз қулоғим билан эшитиб турдим.

 Мен бу тирик мурдалар ўйинларини ўз кўзим билан кўриб турдим.

 Панада.

 Мен куйиб йиғладим,

 Мен қон йиғладим.

 Панада.

 Лекин мен бу одамер олчоқларга қилич билан ташланишга ўзимда журъат топмадим.

 Қўрқдим.

Орадан саккиз минг йил ўтса ҳам ҳамон қўрқаман. Мен бу сон – саноқсиз асрлар ичида неча марта туғилдим, неча марта ўлдим. Бу туғилиш, бу ўлишлардан сабоқ олмадим. Мен ичимдаги қўрқувни енголмадим. Ўзимга – ўзим:

     Қулман,

     Асирман.

     Ақлим ҳам,

     Фикрим ҳам,

     Сўзим ҳам,

     Ўйим ҳам,

     Кўзим ҳам,

     Оғзим ҳам,

     Қулоғим ҳам,

     Оёқ – қўлим ҳам қул, асир.

     Қуён юрак билан яшаш – тирик ўлимдир.

     Биламан, бироқ қўрқаман.

     Сезгим алдамаса, мендан Осмоннинг ҳам қаҳри келди.

     Юлдузлардан ҳам юксакдан сас энди:

     -Юрагингни алмаштир!

     Мен қўрқанимдан қулоқ, оғзимни бекитаман. Титроқ қўлларим билан. Ичимда Осмонга пичирлайман:

     -Қайта туғилай,

      Сўнг…

Қўрқоқлигимдан, қўрқоқлигимни енголмаганимдан:

Ўзимни – ўзим ёмон кўраман.

Ўзимдан – ўзим жирканаман.

Ўзимга бўлган беқиёс нафратим таъсирида:

Миямга,

Юрагимга,

Болиғимга шу сўзлар сунги бўлиб санчилади:

Мен калтабин, қинғир, ўғри, паскаш, ёлғонга,

Хоин, золим, қотил, қасамхўр ҳам бўҳтонга,

Худбин, разил, исқирт, порахўр ҳам олчоқга,

Булғанч, юзсиз, шоқий, ваъдавоз ҳам ялтоқга

Қарши бир сўз демадим, ҳеч етмади журъатим.

Аксинча мен “зўр” деб қоничарни қўлладим.

Иркитлар ичида шунга ўсди ҳурматим.

Ҳам обрў, мартабам…

Мен ахлатда гулладим.

Йўқса қмалардим, ёки четга қочардим,

Сарсонликда, қувғинликда ўтарди умрим.

Ёхуд чўнг фитналар аро бўлардим адо,

Оч қолардим, ҳалокатга йўлиқардим ё!

Секин – секин айрилдим мен тилим, кўзимдан,

Виждоним, юрагим, ор- номусим, ўзимдан.

Энди менга юрт ёвлари тамом ҳукмрон

Энди, билмам, кимман мен, инсонми, ё ҳайвон?

Энди ҳаром, тубан, қалбсиз кимсалар мисол

Тилим бошқа, дилим бошқа, бошқаман ўзим.

Энди тирик ўликман мен, мушрукка  қурол

Энди йўлдан адашган кўр мисол мен, не ҳол

Дунё бўйлаб ахтараман ўзимни ўзим.

Сояман мен, йўқдир аслим, йўқ номим, овозим.

Дунё бўйлаб қидираман ўзимни ўзим…

Нафс ва мартаба йўлида хато устига – хато қилган кишининг боши бир куни тошга тегади. Бу – муқаррар ҳол. Шунда унинг кўзи очилади. Шунда у ўзига нисбатан нафрат туяди. Ўз қилмишидан пушаймон бўлади. Агар у сал фикрлайдиган одам бўлса, албатта.

Ҳозир мен панада ётарканман, бошимни ларзага солган бу сўзлардан ўзимни англагандай бўлдим. Ўзим? Кимман? Юқорида айтдим-  ку, ўз нафсимнинг қулиман, маддоҳман, ялтоқман. Ичимда шундай деяпман. Сиртимга сув юқтрмаяпман. Мен учун очиқча тан олиш оғир. Ўлимдек оғир. Бироқ, қандоқдир ғойибий куч мени тан олдиришга ундайди:

   Тан ол!

   Тан ол!

   Тан ол!

Бу сўзни тўхтатишга уринаман. Кучим етмайди. Бошим ари уясига айланади. Ғувуллайди. Тинмай. Охири тан олишга мажбур бўламан. Бу – менда нафрат уйғотади.  Бошқагамас , ўзимга. Ўзимдан жирканаман. Ўзидан – ўзининг нафратланиши, жирканиши яхши. Бу – одамни тўғри йўлга бошлайди, саодатга бошлайди. Ҳозир мен буни туяяпман. Шунинг мевасими, қиличим сопини тутдим. Қаттиқ. Оғриқдан бармоқларим сирқиради. Қорнимга қиличимни нуқдим. Сўнг бирдан шаштимдан қайтдим. “Чиндан ўлишга аҳд қилдимми, ёвни ўлдириб ўлай!” дедим ўзимга  -ўзим.

Ўликларни тепалаб, ўликларни булғаб… рақсга тушаётган эламитлар устига отилдим. Ўзимда йўлбарс кучини туйдим. Учтасини чопдим. Тўртинчисига улгурмадим. Номард энсамга болта урди. Қуладим. Юз тубан. Танам қонга, тупроққа қорилди. Ўзимдан рози бўлиб ўлдим.

Бир ботир шумер мисол.

Руҳим кўкка учди, ҳис этдим. Яна қайта туғилишимни ҳам. Ҳақ учун курашга қайтишимни ҳам…

Менинг бу гапимга ўзимдан бошқа киши ишонмайди.

Устимдан кулади:

    “Чол алаҳсираяпти”,

   “Чол ақлдан озибди”…

Майли, нима десанг майли. Сен ҳам мендек эркин одамсан. Ичингдагини яширмай айтдинг. Шунга ҳам раҳмат! Доим шундоқ бўл. Юрагиндагини айт. Қадим шумерлар каби. Қадимги турклар каби.

Билгамиш ҳоқон,

Годеа ҳоқон,

Ур – Намму ҳоқон каби.

Ўғузхон,

Чингизхон,

Темурхон каби.

Мен сенга, азиз қондошим, доҳийлардан – да доҳий, даҳолардан-да даҳо шу боболарим каби ҳақни айтаяпман. Мен биринчи марта шумер бўлиб туғилганман. Саккиз минг йил ўнжа. Туронда. Қуйи Месопатамияда олти минг йил яшаганман. Боболарим ҳоқонликлари замонларида. Эсимда, аниқ эсимда ўшанда Шумер тили Халқаро тил эди. Тангри сийлагани, суйгвни учун у жаҳонда илк Халқаро тил бўлган. Ўшанда мен ҳайвонларни қўлга ўргатиш жамосида ишлардим. Биздан олдин дунёда ҳеч бир қавм ҳайвонларни хонакилаштирмаган. Биз биринчи эдик азиз ўқувчи, азиз дўстим. Биз ўшанда беқиёс қудратли эдик. Беқиёс! Азиз ўқувчи, азиз қондошим, сен буни бошқача талқин қиларсан:

   “Тушида кечган…”

   “Хаёлида кечган…”

Йўқ, мен ўша замонда, Шумерэл Ер халқларига ёруғлик улашган замонда яшаганман. Сен буни, жигарим, ақлингга сиғдиролмаяпсан. Мен эса буни борлиғим билан ҳис қилаяпман. Шу учун мен яшаган давримни бир хатосиз ёздим. Ер Қуёш атрофида айланаётгандек аниқлик билан. Мутлақ ҳақни ёздим,бир шумер ўғли сифатида. Орадан саккиз минг йил кечгач…

Мен ўлаётганимда  “Яна қайта туғиламан, ҳақ учун курашга…” деган эдим. Милоддан аввалги минг саккиз юзинчи (мл.ав.1800й) йил сўнггида қайта туғилдим. Тангрининг биринчи элчиси (пайғамбари), Худоликни илк тарғиб қилган таълимотчи, илоҳий китоблар издирилган (нозил этилган):

   Яҳудий,

   Насроний

Ислом динларининг отаси Эвирум ( Авраам, Ибирим, Иброҳим) пайғамбар билан бир вақтда. Ўримда. Шумерлар хонадонида туғилганман. У киши буюк шумер эди. Буюкликда тенгсиз.

Эвирим элчининг ота – онаси, етти пушти тоза қонли шумерлар эди. Худодан қўрқмаган, бутпараст семитлар уни “ Авраам” деб ўзлариники қилиб олганлар. Ўрум кентини ҳам “Ур” деб ўзлаштирганлар. Шаккоклар Эвирим элчининг Шумерлигини билишади. Билишадию ичидан ташига чиқаришмайди. Сиртига сув юқтиришмайди.уялмасдан ўзларини: “Биз Авраам авлодимиз” деб юришади. Ҳақиқатни яширишади. Минг афсус, бу табаррук турки номлар (Эвирум, Ўрик, яна юзлаб номлар…) еврейлаштирилган ҳолда Библияга киритилган.

Буни қандоқ тушуниш керак?

 Ахир булар – илоҳий китоблар-  ку…

Эвирим элчининг ота – онаси, етти пушти тоза қонли шумерлар эди. Хотинлари ҳам (икки хотини) шумер хонимлар эди. Фақат бири ёт қон бўлган. Арабми, Ашшурийми, аниқ билмайман.

Қон бузилмаслиги учун ўғилларини ҳам шумер қизларига уйлантирган. Исҳоқ отли ўғлини ( Исҳоқ элчи) уйлантириш қийинчилик туғдирган. Ўшанда буюк элчи ўзимизга қондош, тилдош Хетлар юрти-  Херронда яшарди, Херрондан Ўрим юзлаб тош нарида эди. Элчи Ўримга ўз содиқ ёрдамчисини юборган. Бу ҳол Библияда ҳам акс этган:  Мана, Эвирум элчининг  хизматчисига айтган сўзи, топшириғи:

   “Клянись мне Господом, Богом неба и Богом земли, что ты не возьмешь сыну моему (Исааку) жены из дочерей Хананеев, среди которых я живу, но пойдешь в землю мою (Ўримга, э.т. изоҳи), на родину мою ( и к племени моему), и возьмешь (оттуда) жену сыну моему Исааку…» ( Библия, книга Бытие,24).

«Хананеев» деган – Яҳудий уруғи. Эвирум элчи ўғлини еврей қизига уйлантиришни истамайди. Ўз қондоши  Шумерэлдан келин олишни истайди. Шу сабабли ёрдамчисига такроран уқтиради:

“Не бери в жены сыну моему из дочерей Хананеев, в земли которых я живу, а пойду в дом отца моего и к родственникам моим, и возьмешь (аттуда) жену сыну моему). (Библия, книга Бытие.24:15).

Хизматчи Эвирум элчининг топшириғини бажаради.

(давоми бор)

Муаллиф: Эврил ТУРОН

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эврил турон: эллигинчи йиллар манзараси

(Давоми) Эл-улус қатори Гулистон кентини қиялаб ўтган йўлдан юришга мажбур бўлдик. Декабрь эшик  қоқаётганига қарамай, сўқоқнинг икки ёғида теримчилар учлари кўринар-кўринмас ...

Москвадаги “вагон уйлар” да ёниб кетганлар кимлар?

6 ноябрь куни эрталаб ёнғин содир бўлган Москва шимолидаги "Москва - Бутырская Товарная" станцияси яқинида жойлашган Складочная кўчасига борганимизда, қурилиш ёнига ...

Бирортаси мажбурликдан эмас! ҳаммаси ватанпарварлигимиздан…

Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг "Тиббиёт ҳодимлари кам ойликка ишлашлари ватанпарварликларидандир" деган гапини ўйлаб кўрсак, жуда кўп нарсани "мажбурликдан' эмас,  ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400