Шахсга сиғиниш. Марказий Осиё президентларининг подишоҳларга айланиши ҳақида

Сооронбай Жээнбеков, Нурсултон Назарбоев, Эмомали Раҳмон ва Шавкат Мирзиёев. Қозоғистон президенти матбуот хизмати фотоси

«Шунчаки мавжуд эканини ҳалқ билган ҳумкдор – яхши ҳукмдордир», – деганди қадим Хитой файласуфи Лао-цзи. Масалан, Швейцария фуқароларинг аксарияти мамлакатда ким президент эканини билмайди. У ерда президент бир йилга сайланади, аҳоли федерал ҳукумат кимлардан ташкил топганини билмайди, яъни бунга қизиқмайди. Лекин, шунга қарамасдан Швейцарияда одамлар тўкин-сочин яшайдилар.

Марказий Осиё мамлакатларида эса аҳвол мутлоқ бошқача. Аҳолининг, аниқроғи авомнинг аксарияти ўз ҳукмдорини яхши кўради, ҳар бир қадамини кузатади, иложи борича ундан илоҳ ясашга ҳаракат қилади. Амалдорларга қуллуқ қилиш бу ерда қадрланади, президентлар бор-йўқ барча буюк хислатлар билан таърифланади, бу тарифларни кўриб, унинг инсон эмас фаришта эканига ишона бошлайсиз. Оддий сўз билан айтганда, бу ерда ўн йиллар давомида инсон шахсига сиғиниш гуллаб- яшнаган.

Мақтов ва бошга кўтаришдан иборат бу симфонияда ростгўйлик, теъран фикр садосини эшитмайсан киши. Ҳақиқатни айтган кунинг кунингнинг ўзи битади – сени ғажиб ташлайдилар, халқ душманига чиқариб қўядилар. Халқ мақолида айтилганидек: “салласини олиб кел десанг – калласини олиб келади”.

Тенги йўқ элбоши

Марказий Осиёда шахсга сиғиниш Турманистонда бошланган. Сапармурод Ниёзов расман “туркманбоши” мақомини олганди. Унинг олтин ҳайкаллари Ашхабодда ўрнатилиб, унинг номи билан тоғлар, шаҳарлар аталган, тангалар зарб этилган. 2006 йили Ниёзов оламдан ўтди, лекин шахсга сиғиниш удуми ўлмади, билакс, гуллаб- яшнади.

Марказий Осиёнинг учта президенти “миллат отаси” дек шарафли номга эга бўлган. Булар – Назарбоев, Бердимуҳаммедов ва Раҳмондир. Шоҳсупанинг энг юқори поғонасини Қозоғистон президенти Назарбоев эгаллаган.

2010 йили Нурсултон Назарбоев “элбоши” деган улуғ номга эга бўлди. Бундай буюк мақомга эга бўлган шахсга “Қозоғистон президенти бўлиб сайланишда чеклов бўлмайди”. Бундан ташқари, элбошининг ўзи, оила аъзолари, уларнинг банк ҳисоб рақамларига дахлсизлик кафолати берилади. Миллат етакчиси обрўсига путур етказидиган кимсага уч йиллик қамоқ жазоси “туфҳа” қилинади. Шунингдек, давлат органлари ўзларининг борки ташаббусларини элбоши билан маслаҳат қилиши керак. Турган гап, “элбоши” мақоми президентликдан юқори туради.

Ушбу мақола ёзилаётган пайт Нурсултон Абишевич бир умрга Миллий хавфсизлик кенгашининг бошлиғи бўлиб қолиши маълум бўлди. Мамлакатнинг қуйи паллатаси депутатлари мана шундай қарорни қабул қилдилар.


Нурсултон Назарбоев. Қозоғистон президенти матбуот хизмати фо-тоси

«Элбоши» мақоми, шу номга эга инсон учун кўп нарсаларни ҳадя этади. Масалан, Миллий мудофаа университети , Остонадаги аэропорт, Олма-Отадаги проспект, кутубхона, мактаблар Назарбоев номи билан аталган. Элбоши ҳақида “Етакчи йўли” деб номланувчи киноэпопея суратга олинган, камида юзлаб китоблар ёзилган, тириклидаёқ бир неча ҳайкаллар қўйилган. Машҳур римликлар иборасини шундай ўзгартириш мумкин: «Элбошига берилган ҳуқуқ, оддий президентга насиб қилмайди». Элбоши шу қадар донишманд инсонки, у муҳим давлат муаммоларини оддийгина “куф-суф” билан ҳал қилиб қўйиши мумкин. 2016 йил 1 июдь куни мамлакатда саноатни ривожлантиришга бағишланган мажлисда Элбоши “Қозоғистон “дангаса қозоқлар” ҳақидаги латифалардан халос бўлиши” кераклигини уқдирди, қозоғистонликларга ўзбекларнинг “бекор ўтиргунча – бекор ишла” мақолига риоя қилишни маслаҳат берди.

Қўлигул Аркадаг

Туркманистон ҳам Қозоғисондан орқада қолаётгани йўқ. 2010 йили сарой ширинсуханлари президентга “Аркадаг”, яъни олам бўлмасда, ўлка паноҳи мақомини бердилар. Бердимуҳамедов – ҳар томонлама камолотга эришган шахс ҳисобланади. У чавандоз, Шумахердан қолишмайдиган ҳайдовчи, хонанда ва турли асбобларда мусиқа чаладиган моҳир созандадир. У мусиқа яратади, хоҳлаган қуролдан (фақат қитъалараро ракеталардан бундан мустасно) ўқ отиши мумкин. Аркадагнинг ажойиб таланти бор – у хоҳлаган мавзуда, фалсафадан тортиб, от етиштиришгача бўлган мавзуларда китоб ёзиши мумкин. Мана сизга “хамир учидан патир”: «Эзгу ном ўчмайди» (бобоси Бердимуҳамед Аннаевга бағишланади), «Туркманистон – соғлом ва баркамол инсонлар юрти», «Ахалтин оти – ғуруримиз ва шарафимиздир», «Самовий сурувлар парвози», «Турманистоннинг шифобахш ўсимликлари» ва ҳақазо. Аркадаг ташаббуси билан 2009 йили мактаблардаги ўқув дастуридан Туркманбошининг “Руҳнома” китоби олиб ташланди. Энди ўқувчилар Бердимуҳамедов китобларини кўзга суртадилар.


Гурбангули Бердимуҳамедов. Kremlin.ru сайти фотоси

Турманистон раҳбари имкон бўлди дегунча, ўзининг нақадар яхши жисмоний формада эканини кўрсатишни яхши кўради. Унинг отдан йиқилиб тушганини барча эслайди. Албатта, бундай ҳолатда бошқа президент нариги дунёга равона бўлиши мумкин эди. Фақат Аркадаг эмас! У озига даволаниб чиқиб, ҳеч нарса бўлмагандек мамлакатни бошқаришни давом эттирмоқда. У ўзидан аввалги доҳийдан фақат яхши хислатларни мерос сифатида қабул қилган. Бу ҳам бўлса дабдабабозликка бўлган чексиз муҳаббатдир: униг ер чопадиган тешасидан тортиб, сув челагигача барча рўзғор буюмлари олтиндан ясалган.

Пешвои миллат

Тожикистон президенти Раҳмон “буюкларнинг-буюги» даврасида кечикиб қўшилди. 2015 йил мамлакат парламенти Раҳмонга “Пешвои миллат” мақомини расман тақдим этди, шунингдек, у “Тинчлик ва миллат бирлиги” номига сазовор бўлди.

Бундай мартабали улуғвор номларнинг тақдим этиш анжуманида депутатлар Раҳмон шарафига шеърлар ўқидилар, уни Жорж Вашингтон, Маҳатма ганди, Отатурк, Нурсултон Назарбоев ва Ли Куан Юга тенглаштирдилар. Миллат етакчиси борасидаги қонунга кўра, унга бир неча имтиёзлар берилган. У президент лавозимини тарк этгандан кейин ҳам мамлакат бошқарувига аралашиши мумкин. Бундан ташқари у “мамлакат раҳбари вазифасини бажараётган давридаги ҳаракати” учун жавобгарликка тортилмайди. Раҳмон рафиқасига “ислом дунёси аёллари етакчиси” мақоми таклиф этилди. Ҳушомад шу даражага етдики, спортчилар Раҳмонни ўзларининг “Олий тренери” деб атадилар. Бу ҳам етмагандек, унинг президент сайловидаги рақиби Хикматилло Насриддинов Раҳмонни тинчлик борасидаги Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатишни илгари сурди.


Эмомали Раҳмон. Kremlin.ru сайти фотоси

Бироқ, ҳушомад бу билан чекланмади. Тожик миллий университетида «Эмомали Раҳмон – тожикларнинг янги давлати муҳандиси» деб аталувчи лексиялар ўқитила бошланди. Унинг номи Тоғли Бадахшон автоном вилоятидаги қишлоқ, боғ ва бошқа объектларга берилди. Юқори лавозимдаги амалдорлар Раҳмон билан бирга тушган суратларини кўз- кўз қила бошладилар, ҳамма ёққа улкан портретлар осила бошланди. Лекин, Раҳмон бундан норози эканлигини билдирди. Бир паста Раҳмон билан бирга тушилган суратлар йўқ бўлди, эндиликда Тожикистоннинг барча бурчакларида миллат пешвоси танҳо салобат тўкиб туради.

Мудомики президент бор экан, демак Президент кунини ҳам дабдабали нишонлаш керак. Айнан шундай ҳулосага келишди қозоқ ва тожик биродарлар. Президентларни кўкларга кўтардилар, мактаб ўқувчилари иншо ёзадилар, хуллас-калом – юракдан байрам қиладилар.

Оддий Мирзиёев

Бир пайтлар президент Ислом Каримовни ҳам кўкларга кўтаришмоқчи бўлишганди. Лекин бу қаттиққўл, айёр, гумонсировчи президент лаганбардорларга ишонмас, «умумхалқ муҳаббати»га мутлоқ қарши бўлган. Амалдорлик эҳтиёткорлик билан шаҳар ва қишлоқларда «юртбоши» портретларини илганлар, «ижодкор» зиёлилар унинг шарафига қуй-қўшиқлар яратмоқчи бўлганлар. Лекин Каримов бу нарсаларга қарши чиқди. 2007 йилдан бошлаб “умумхалқ севги”си аста сўна бошлади. Унинг портретлари камайиб, юртдошини камроқ улуғлайдиган бўлдилар. Дарҳақиқат, бу ҳол Каримовни фариштага айлантирмади. Президентнинг ҳукмдорлик даврида унинг шарафига бирорта ҳайкал қўйилмаган бўлмасада, бироқ мамлакатда коррупция, таниш-билишлик гуллаб яшнади, репрессив давлат аппарати ҳар қандай ўзгача фикрлайдиган инсонларни янчиб бораверди.

Юқорида номи тилга олинган доҳийлар олдида Ўзбекистон презиленти Шавкат Мирзиёев ҳаммани ҳайрон қолдиряпти. Унинг бошқалардан тубдан фарқ қилиши кундуздек аён. Лекин унинг ҳақиқатан Ли Куан Ю бўлиши ҳозирча аниқ эмас. Ўзбекистонда «музлар» эриб, эркинлик шабодаси эса бошлади. Гарчи Мирзиёевни тирик маъбудлар даражасига кўтариш иштиёқи йўқ бўлсада, лекин баъзида айрим амалдорларнинг «қовун туширётгани» кўзга ташланиб турибди. Масалан, Қашқадарё ҳокими Зафар Рўзиев президент ташрифи шарафига йўл бўйлаб бир кунлик иссиқхоналар барпо этолди. Биринчидан, иссиқхоналар катта трасса ёнига қурилди, иккинчидан, президент кетганидан кейин у ерга экилган лимон кўчатлари сўлиб қолди, сепилган уруғлар ниш урмади. Журналистлар бу воқеани ёритишганда, Бош вазир Абдулла Арипов ҳокимга қаттиқ танбеҳ берди. Шундан сўнг ҳоким «ҳаммасини тушунгани ва чуқур англагани»ни омма олдида ошкор қилди.


Шавкат Мирзиёев. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати фотоси

Ўзбекистонда тез-тез вазир ва ҳокимларни омма олдида изза қилинади. Бунда айбдорлар айбини бўйнига оладилар ва ўзларини оқлашга ҳам уриниб кўрадилар. Лекин ростдан ҳам амалдорларнинг жазоланиши кузатилмоқда. Мажбурий меҳнат туфайли самарқандлик 23 ёшли ўқитувчи ҳалок бўлганидан кейин, район маориф раҳбари ва мактаб директорлари ишдан ҳайдалди. Мирзиёев шифокор, ўқитувчи, талабаларни мажбурий меҳнатга мажбур қилишни “қўзбўямачилик ва давлатга сиёсатига ҳиёнат”, деб атади.

Қирғизларда шахсга сиғиниш йўқ, ғирт – сиёсат

Чор атрофдаги ҳукмдорларга бўлган умумхалқ муҳаббат ва садоқат ҳукм суриб турган бир пайтда Кирғизистон халқининг бу борада тутган ўрни мутлоқ ўзгачадир. 2010 йил Бакиев тахтдан қулатилгандан сўнг, қирғизлар шундай йўл тутишдики, президент ўз ўрнида томир отиб, “Миллат отаси” ёки маҳаллий маъбудга айланиш тугул, сайланган бир муддатни ўтказиши ҳам даргумон бўлиб қолди. Бу ерда доҳийлар портретлари, унга қўйилган ҳайкаллар, оиласини ҳимоя қиладиган қонунлар йўқ. Қонун билан собиқ президент ҳимояланган, лекин халқ буни ҳам кўп кўриб, ҳозирда парламентда уни дахлсизлик мақомидан маҳрум қилишга ҳаракат бошланган.

Энг қизиғи, бу ерда президентларни тез-тез сўқиб туришади. Оммавий Ахборот Воситалари Атамбаевни шунчалар ёмон кўриб қолганки, тахтдан кетганига қарамасдан, ҳанузгача танқид қилишади. Лекин собиқ президент ҳам бўш келмаяпти: у журналист, ҳуқуқ ҳимоячилари ва фуқаро фаолларини “тезак”, ғийбатчи ва сассиқлар, матуботдаги мақолаларни эса “бир қоп гўнг” деб атайди.


Сооронбай Жээнбеков ва Алмазбек Атамбаев. Қирғизистон президенти матбуот хизмати

Бундан ташқари Атамбаев сиёсатга яна қайтиши ва рақибларини “кулини кўкка совуриб”, мамлакатни душманлардан “тозаши” билан таҳдид солмоқда, ўз қўли билан тахтни эгаллашига ёрдам берган ҳозирги президентга қарши жангга киришди. Лекин Жээнбеков ҳам қўл қовуштириб ўтиргани йўқ: атрофини устозидан қолган “мерос” – амалдорлардан тозаламоқда. Дастлаб у ҳуқуқ-тартибот органларида муаммолар йиғилиб қолганини айтиб, коррупцияга қарши ашаддий кураш учун енг шимарди. Шундан сўнг Кирғизистон парламенти – Жогорку Кенеш Бош вазир Салар Исаковга ишончсизлик билдирди. Бундан ташқари Атамбаев даврида юқори мансабларни эгаллаган айрим амалдорлар ишдан хайдалди. Бош вазирдан ташқари Бош прокурор Индира Жолдубаева, мамлакат хавфсизлик ташкилоти раҳбари Адил Сегизбаев ва унинг бир қатор ўринбосарлари ўтирган курсиларидан маҳрум бўлдилар.

Гурбангули ва отлар

Юқорида айтилганидек, Туркманистон президенти автопойга ва чавандозлик мусобақаларида иштирок этишни яхши кўради. Отдан йиқилиб тушгани билан ҳам у доимий ғолиб ва рекондчи экани маълум бўлди.

Афсус, Аркадаг Маликгулиевичнинг отлар борасида омади юришмади, гарчи у уларни яхши кўргани, отлар ҳақида китоблар ёзгани билан. 2010 йили Бердимуҳамедовга “барча туркманларнинг отаси” деган унвон берилди ва унга “Кўркли” лақабли ахалтекин отини келтиришди. Йигитлар отни тиз чуктиришмоқчи бўлдилар, лекин мағрур Кўркли тиз чўкмади. Бу ҳолдан барча туркман амалдорлари ёқа ушладилар. Ўша ернинг ўзида отни муҳокама қилиша бошлашди: унга қаттиқ ҳайфсанд эълон қилиш керакмикан ёки қази-картак учун кушхонага равона қилиш? Бироқ чора топилди. Ҳукуматга қарашли «Туркмэкспо» сайти шундай сценарий ўйлаб топилганини ёзди: «марказий минбар қаршисида гўзал от тўхтаб, миллат отасига таъзим қилди».

2013 йили Аркадаг ва отлар ўртасидаги иккинчи “қовун” тушди. Президентнинг “Беркарар” лақабли оти эгасини эгардан улоқтириб ташлади. Хушдан кетган президентни “тез ёрдам”да олиб кетишди. Анжуман сўнггида тирик қолган ва деярли лат емаган президент яна пайдо бўлди, ҳаттоки айбдор от билан ҳам суҳбатлашди. Аркадаг уни ўпмоқчи бўлди, лекин от ҳайиққанча тисланди.

Президент отдан йитқилгани билан ҳам барибир мусобақада ютиб чиқди ва $11,05 млн совринни қўлга киритди. Миллат отаси бу пулни “Туркман отлари” давлат уюшмасига ўтказиб беришни ваъда қилди. Айтмоқчи, иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган отлар ҳам президентга қрашли эди, кўриб турганингиздек у совринсиз қолмасди. Турган гап, миллат отасининг отдан қулашини “ёпти-ёпти» қилишмоқчи бўлдилар. Турманистон ИИВ иммодромнинг ўзида тинтув ўтказиб, “тақиқланган материал”, яъни видеоёзувларни олиб кетмоқчи бўлганларга ҳибсга олиш таҳдиди қилинди. Лекин Аркадаг билан боғлиқ воқеа барибир интернетга етиб борди.

Кимни ўпишни ҳам билиш керак…

Бироқ, ҳукмдорларни кўкка кўтаришда чегарани билиш керак. Йўқса, бу ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.

Марҳум Абиш Кекилбоев узоқ йиллар Қозоғистонда давлат котиби вазифасини эгаллаган. Ҳозирги қозоқ ёзувчилари орасида ҳеч ким бунчалик узоқ курсида ўтирмаган. Лекин бу амалдор бир кунда амалидан маҳрум бўлди. Сабаби, у меҳри жўшиб Қозоғистон президентининг қўлини ўпганди. Уни бир зумда сенаторликдан бўшатишиб, амал қоясидан жарга улоқтиришди. Айримлар Кекилбоевнинг бошига тушган бу қора кунларни ёзувчининг президент қўлидан ўпгани эмас, ўзидан кетиб қолгани, кимниндирг йўлига тўғаноқ бўлганидан, деб изоҳлайдилар.

«Биз қуллик менталитетидан қутулолмадик, – деб ёзади қозоғистонлик ёзувчи ва публицист Герольд Бельгер. – Европалик ёзувчиларнинг жамиятдаги обрўси баланд бўлади. Улар ҳеч қачон раҳбарларга таъзим қилмайдилар, қўлларидан ўпмайдилар. Чунки бу – шармандаликдир. Бутун Европада, жумладан Америкада амалдорларга ҳушомад қилиш – тубан кетиш ҳисобланади. Биздаги энг катта камчилик амалдорларни осмону-фалакка кўтаришдир. Чунки уларнинг моддий бойликка қўли етади. Бизлар ҳоким ва катта раҳбарлар олдида тиз чўкишга тайёр бўламиз. Ғарбда интеллектуал шахс ўзини ҳар қандай мулозимдан юқори қўяди. Чунки улар амал вақтинча, адабиёт, санъат, фалсафа мангу эканини биладилар».

Нима бўлгандаям, Туркманистонда қўлни ўпиш урф-одатга бўлган. Халқ айнан шу йўл билан ўз ҳурматини ифода этади. Президент ташрифи чоғида болалар боғчаси тарбиячиси 5-6 ёшли болалар кўз олдида Аркадаг кўлини ўпиб, шу тариқа ўзича шарқона ҳурмат ва эҳтиромни изҳор қилди.

Орий ирқини севгувчи президент

Тожикистонда миллат етакчисини олқишлашнинг ўзгача протоколи мавжуд. Бунга болалар, кексалар, хизматчилар, шоир ва ёзувчиларнинг қутлашлари киради. Айрим пайт улар об-ҳаво, соғлиққа қарамасдан икки-уч соатлаб президентни кутадилар. Баланпарвоз сўзлардан сўнг, мамлакат ва президентга садоқат билан хизмат қилиш борасида қасамёдлар янграйди.

Маълумки, Тожикистон Марказий Осиёдаги энг камбағал мамлакат ҳисобланади. Бироқ, вазият қанчалар оғир бўлса, мамлакатда шунчалар ҳашамат билан президент кутиб олинади. Бундай дабдабали қутловларни кўриб, ногоҳон Тожикистон ўта бой, тараққий этган мамлакат, деб ўйлаш мумкин.

Негадир Тожикистонда президентни олқишлаш учун ташқи кўриниши орий ирқига мансуб одамларни (бундай кўриниш қанақа бўлиши ёлғиз Худога аён) жалб қилиш урф бўлган. Шу йилнинг март ойида Сўғд вилоятининг Бўстон шаҳрида нон ёпиш цехининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Президент олдида миллий нонларни ёпадиган аёл ролини Матчин тумани раҳбари ўринбосари Зайнура Умарзода ўйнаб берди. Аввалроқ бу амалдор аёл Оббурдон қишлоғида яшовчи Шаҳноза Ниёзбоқи деган аёлнинг президентни кутиб олиш маросимида қатнашишига рухсат бермаган. Умарзода ўз мактубида Пешвои миллатни қаршилашга ташқи кўриниши фақат орий ирқига мансуб инсонларгина ҳақли эканини ёзади.

Ҳокимятнинг мафтункор кучи

Марказий Осиёда одамлар ҳар хил тумор, тақинчоқларнинг кучига ишонишади. Бундай ишонч президент билан боғлиқ нарсаларга ҳам ёйилган. Масалан, Остонада «Астана-Байтерек» улкан биноси қурилган. Баландлиги бўйича Қозоғистон пойтахтида иккинчи ўринни эгалловчи бу бинонинг энг юқори қисмида одамлар президент панжаси туширилган стол атрофига гавжум бўладилар. Айтишларича, кимки президент “панжасига панжа урса” ва ниманидир ният қилса, албатта орзулари амалга ошармиш!

Тожикистонда қутлуқ инсон пойига поёндоз солиш одати бор. Мамлакатнинг бир ўлкасида Раҳмон босиб ўтган поёндоз парчалари кейинчалик шаҳар маъмурияти томонидан одамларга тарқатилган. Ўнлаб аёллар поёндоз парчаси учун навбатда туришган. Улар бир парча латтани фарзандлари тўйида поёндоз қилишни умид қилганлар. Ажабмас, улар ҳам Пешвои миллат каби бой ва қудратли инсон бўлиб етишсалар!

Маълумки, мусулмонлар муқаддас Қуръон китобини юзига суртадилар. Тукрманистонда Аркадаг китобларига ҳам шундай ҳурмат бажо келтириш урф бўлган. Асосан унинг китоблари вазирларга инъом қилинади. Бунга жавобан амалдорлар китобни юзларига суртиб, унинг муқаддас эканига ишора қиладилар, ўла- ўлгунларича Бердимуҳамедовга садоқат билан хизмат қилишга онт ичадилар.

Амалдорлар, зиёлиларнинг аҳволи президент кайфияти билан боғлиқ экани ҳеч кимга сир эмас. Улар амалидан, бойлигидан қуруқ қолмаслик учун ҳушомад, қуллуқ қилишнинг минг хил турини ўйлаб топадилар. Авваллари бу каби сарқитлар раҳбар ва лаганбардор ўртасида қолган бўлса, ҳозирги ахборот технологияси даврида бу каби ҳушомадлар, қуллик психологияси барчага аён бўлмоқда, юртга обрў эмас, шармандалик келтирмоқда. Балки, жоҳилнинг майин табассуми борлиқ дунё лаънатидан устунроқдир?!

Манба: “Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Абдусалом азизов яккабоғга борди

Кеча 27 июль куни кечки пайт ДХХ раиси Абдусалом Азизов Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманининг “Эски Яккабоғ” ҳудудида бўлиб, ҳолат юзасидан вилоят масъуллари билан мулоқот ...

Қирғизистон-қозоғистон муносабатларини халқ дипломатияси орқали яхшилашга ҳаракат қилинмоқда

Қирғизистонда таниқли жамоат арбоблари қирғиз-қозоқ муносабатларини халқ дипломатияси орқали яхшилаш мақсадида воситачилар гуруҳини тузишди. Бу гуруҳ вакили Тоқтайим ...

Тиши қаттиқ оғриётган киши  стоматологнинг қотилига айланди 

Россиянинг Дербент шаҳрида стоматологни ўлдиришда гумон қилинаётган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда РФнинг Доғистон бўйича Тергов қўмитаси хабар берди, деб ёзади Халқ сўзи. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400