Украина бош вазири: журналист Бабченконинг ўлимига Россия алоқадор

Украина бош вазири Владимир Гройсманнинг фикрича, Киевда россиялик журналист Аркадий Бабченконинг ўлими учун жавобгарлик Россия зиммасига тушади. Украина ҳукумати раҳбарининг сўзларига қараганда, Москва журналистни “ҳалоллиги ва ўз принципига содиқлигини” кечирмаган.

“Украинанинг ҳақиқий дўсти, жаҳонга Россия тажовузкорлиги ҳақида гапирарди”, — дея ёзди Гройсман Фейсбукда. У хабарга Бабченконинг ижтимоий тармоқдаги сўнгги пости скриншотини илова қилди, унда 2014 йилнинг 29 май куни юк кўп бўлгани учун вертолётга чиқмагани, бу вертолёт ўша куни Украина шарқида ҳалокат учрагани таъкидланади. “Менинг омадим келди. Иккинчи бор туғилдим”, – дея ёзди журналист. Бу ёзувдан сўнг орадан 10 соат ўтиб Бабченко ўлдирилди.

Тахминларга кўра, Бабченконинг ўлдирилиши ортида Кремль турган бўлиши мумкин, бу борадаги фикрларни Украина ТИВ раҳбари Павел Климкин илгари сурди. Вазирнинг айтишича, Бабченко хатарлар туфайли Россияни тарк этишга мажбур бўлган. “У демократик Россия учун, Украина учун курашни давом эттирди ва албатта Москва уни ҳамиша душман сифатида кўриб келган”, – деди Климкин БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Нью-Йоркда бўлиб ўтган мажлисида қилган чиқишида.

Россия ташқи ишлар вазирлиги Аркадий Бабченконинг қариндошлари ва яқинларига таъзия билдирди. Бироқ, бу ҳодисани Украинадаги “жазога тортилмаслик” муҳити билан боғлади.

Аркадий Бабченко куни кеча Киевдаги уйи йўлакчасида ўлдирилди. Қотил журналистнинг ортидан уч марта ўқ узган. Бабченко шифохонага олиб кетилаётган бир вақтда “тез ёрдам” машинасида вафот этди.

Украина ИИВ “қасддан ўлдириш” моддаси бўйича жиноий иш очди ва эҳтимолий қотилнинг қўлда чизилган суратини эълон қилди. Киев полицияси иккита асосий версияни илгари сурмоқда —журналистнинг касбий фаолияти ва унинг фуқаролик фикри. Бабченконинг ўлими юзасидан Россия Тергов қўмитаси ҳам жиноий иш очди.

ЕХҲТ Украина ҳукуматига мурожаат қилиб Киевда россиялик журналистнинг ўлими бўйича зудлик билан тергов ишларини бошлашга чақирди. Бу ҳақда ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Арлем Дезир тввитерда ёзди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«буюк келажак» эксперти ўзбекистонда икки фуқаролик жорий этишни таклиф қилди

"Буюк Келажак" эксперти Нур Парпиев Ўзбекистонда икки фуқароликни жорий этиш таклифи билан чиқди. Унинг бу ҳақдаги мақоласи ЎзА томонидан эълон қилинди. Қуйида мақола тўлиқ ...

Президент шавкат мирзиёев бош прокурорга жиддий топшириқ берди. қишлоқ хўжалиги бўйича текшириш ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси президенти 2018 йил 29 октябрь куни барча даражадаги давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакл ва кўринишларига ...

Ўзбекистонда пенсия дафтарчалари энди электрон кўринишда бўлади

Ўзбекистонда пенсия дафтарчалари энди электрон кўринишда бўлади. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги хабар қилди. Маълум қилинишича, эндиликда жамғариб бориладиган пенсия ...