Парламент Назарбоевга тааллуқли янги қонун қабул қилди

Қозоғистон парламенти сенати депутатлари Нурсултон Назарбоевга Хавфсизлик кенгашини бир умр бошқариш ҳуқуқи билан таъминлайдиган “Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши тӯғрисида”ги қонунни қабул қилди, дея хабар беради Sputnik Қозоғистон.

Хавфсизлик кенгашининг ҳуқуқий мақомини, ваколати ва вазифаларини ташкиллаштиришни белгилайдиган қонун лойиҳасида президентга яна бир бора умрбодлик лавозим берилиши ҳақида гап борган.

“Бу борада Қозоғистоннинг биринчи президенти – элбошига унинг тарихий миссиясига боғлиқ ҳолда Хавфсизлик кенгашини раис сифатида бошқариш ҳуқуқи умрбод тегишли эканлиги белгиланади”, — деб ёзилган қонун лойиҳаси бӯйича хулосада.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Адлия вазири Марат Бекетаев Назарбоевга Хавфсизлик кенгашини умрбод бошқариш ҳуқуқи берилган қонун нормаси ӯтган йили тасдиқланганини тушунтирган эди. Шу тариқа, конституциявий қонунга киритилган ӯзгаришларга мувофиқ, Назарбоев Хавфсизлик кенгашини бир умр бошқаради.

Қизиғи шундаки, Ӯзбекистонда ҳам президент Шавкат Мирзиёевга “Ӯзбекистон қаҳрамони” унвонини бериш, уни Нобель мукофотига тавсия қилиш чора-тадбирларида айнан президент атрофидаги кучлар, сиёсий ташкилотлар, депутатлар жонбозлик кӯрсатаётир. Демак, мамлакатда демократик тамойиллар кенг қулоч ёзишига оддий халқ эмас, балки юқори лавозимларда ишлайдиган амалдорлар, сиёсатчилар, ҳамда президентлар ишониб тайинлаган раҳбарлар кӯпроқ тӯғаноқ бӯлади. Бунга Элбоши Н. Назарбоевни то умрининг охиригача Хавфсизлик кенгаши раиси этиб тайинлаши ҳамда буни қонун йӯли билан тасдиқлаши яққол мисол бӯла олади. Ҳа, “Восток – дело тонкое” ибораси беҳуда айтилмаган.

Муаллиф: Рӯзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистонда ҳибсга олинганлар сони 10 мингга яқинлашди

Охирги 24 соат ичида Олмаотада 1700 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинган. Бу ҳақда шаҳар комендатураси хабар берди. Аввалроқ 8 мингдан ортиқ одам ҳибсга олингани хабар қилинган ...

Қаҳрамон қуронбоев яхши кадр, лекин тузум қурбони

Бир ҳафтадан буён ижтимоий тармоқларда Ӯзбекистон Президентининг Давлат маслаҳатчиси, сенатор, Ӯзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев атрофида ...

Ўзбекистон спорти: 2017 йилнинг ёдда қоларли 17 воқеаси

Ўзбекистон спортида 2017 йил нималар билан ёдда қоладиган бўлди (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400