Ўзбекистонда тиббиёт коллежида ўқийдиган қизнинг жонсиз танаси уйидан топилди

Ўзбекистонда тиббиёт коллежида ўқийдиган қизнинг жонсиз танаси уйидан топилди

25 май куни Бекобод тиббиёт коллежининг (Тошкент вилояти) учинчи босқичида ўқиётган қизнинг жонсиз танаси ўз уйидан топилди. Марҳума яшаган оиланинг қўшнилари ўқувчи ўзининг томирига укол қилган бўлиши мумкин ва эҳтимол у ўша инъекция оқибатида ўлгандир, деб тахмин қилмоқда.

Мазкур воқеа юзасидан прокуратура текширув бошлаган.

Бекобод тиббиёт коллежининг фармацевтика бўлими учинчи босқич ўқувчиси З.С.(ўқувчи қизнинг исм-фамилияси этик сабабларга кўра ошкор этилмаяпти – таҳр.) 25 май куни ўз уйида жонсиз топилди.

Марҳума яшаган оила қўшниларидан бири бўлажак доришунос ўзини ўзи укол қилиб ўлдирган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

– Бу қизнинг ота-онаси аптекачилар. Ўша куни у онаси билан аптекада бирга ишлаётган бўлган. Кейин қайси бир иш билан онаси уни уйига юборган. Ҳеч келавермагач, хавотирланиб телефон қилса, шунақа воқеа бўлган экан. Айтишларича, қиз уйига келиб хонасига киргану қўл томирига қандайдир укол қилган. Мен аниғини билмайману, адреналин қилган дейишяпти. Кейин тез ёрдам чақиришган, лекин тез ёрдам келганда, у жон таслим қилиб бўлган экан. Биз чиққанда моргга олиб кетишди”, дейди қўшниларидан бири.

Унинг айтишича, ўқувчи қизнинг ота-онаси ва қўшнилар у ўз жонига қасд қилган, деб ўйлаяпти ва бунинг сабабини ҳеч ким билмаяпти.

Бекобод тиббиёт коллежи директори ўринбосари Моҳира Бердуқулованинг айтишича, ўқувчи қиз амалиётда бўлган.

– Роса одобли, яхши қиз эди. Проблемаси йўқ эди. Уйларида бирор гап бўлганми, йўқми, биз бу нарсани аниқ билмаймиз. Учинчи курслар ҳозир практикада эди, у дадасининг дорихонасида практика қилиб турганди. Биз ҳам ҳайрон қолдик. Тиббий экспертиза “доридан заҳарланиш”, деб берибди. Қолганини прокуратура ўрганяпти, деди Моҳира Бердиқулова.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ехҳт)

Жорий йилнинг 16 сентябридан буён давом этаётган Варшавадаги ЕХҲТнинг навбатдаги йиллик анжуманида иштирок этиш учун Ўзбекистонлик бир гуруҳ фуқаролик жамияти вакиллари билан ...

Таклиф: махсус комиссиялар ташкил қилиниши зарур

Ҳеч ким инкор эта олмаса керак: Ўзбекистон халқи собиқ тираниянинг кейинги йигирма йилида айнан ХХ аср 30-, 50-йиллари истибдодини тўла-тўкис бошдан кечирди. (more…)

Истанбулдан москвага келган ўзбекистонлик саккиз аёл россияга киритилмади

Москванинг Домодедово аэропортига Туркиядан учиб келган ўзбекистонлик саккиз аёл Россияга киритилмади. Икки кундан буён аэропорт Чегара хизмати ҳибсхонасида ушлаб турилган ...