“Ласетти” оламан десангиз лимон экинг…

ФАО ташкилотининг маълумотига кўра, ҳар йили дунё миқёсида 15 миллион тонна лимон ҳосили олинмоқда. Ўзбекистонда эса 60 минг тонна лимон тайёрланиб, 2,5 минг тоннаси четга сотилмоқда ва йилдан йилга экспорт улуши ортиб бормоқда. 

Андижон вилояти Балиқчи тумани “Навниҳол” МФЙдаги “Бунёдкор” кўчаси 5-уйда истиқомат қилувчи Гуллола Ҳайдарова 1974 йил 10 августда Шаҳрихон шаҳрида туғилган. 1995 йилда Балиқчи туманига, Улуғбек Ҳайдаровлар оиласига келин бўлиб тушади.
Ҳозирда тумандаги 28-мактабда технология фанидан ўқитувчи бўлиб ишлайди. Шунга қарамай турмуш ўртоғи билан 15 сотихли томорқасида 3 та катта лимонарий ташкил қилди. Иссиқхона ичида 2,5 метрли ҳандак қазилган бўлиб, 10 та зинапоядан пастга тушиб борилади. Бу ердаги 15 йиллик 150 та тўп яшнаб турган лимонлар баравж мева туккан.
– 2017 йили 5 тонна ҳосил кўтардик. Аввалига муддатидан олдин пишиб етилган йирик-йирик лимонларни октябрь ойида узиб сотдик. Пулига ҳавонинг ўзгаришига қараб, ноябрда икки қатор плёнка билан ёпдик. Ҳудуд катталиги сабабли учта лимонарийга 10 миллион сўмлик плёнка кетди. Биринчи ҳосилнинг ҳар килосини 11 минг сўмдан сотдик. Апрель ойида қолган қисмини 20 мингдан пулладик. Асосан Қирғизистон ва Россияга кичик-кичик партияда экспорт қилмоқдамиз. 80 миллион сўм фойда олдик. Лимоннинг орқасидан яқин уч-тўрт йилда «Ласетти» олдик, уй-жойларимизни созладик.
Ҳосилни олиб қўйиб, уни сақлаш муаммо бўлаётган эди. Чунки лимон қанча кўп сақланса, нархи ҳам шунча қиммат бўлиб бораверади. Ҳозир бир килоси 35 минг сўмга чиқиб кетди. Ертўлада 20 тоннагача маҳсулот сақласак бўлади. Ўзимникидан ташқари, қўшнилардан ҳам сотиб олиб, жойласак, нарх кўтарилганида мўмай даромад олиш мумкин.
– Бу йил ҳам ҳосил яхши тутган кўринади? Ундан мўл-кўл ҳосил олиш учун қайси жиҳатларга кўпроқ эътибор қаратиш керак?
DSC04385.JPG
DSC04392.JPG
– Ҳозирча ҳосил яхши ушламоқда. 2018 йили кузга бориб 6 тонна мева олмоқчимиз. Турмуш ўртоғим ва 3 нафар фарзандим ҳам менга кўмакдош. Ҳалол меҳнат эвазига ҳаётимиз ҳам тобора фаровонлашиб бораяпти. Уйимнинг атрофи яроқсиз ерлар ва фойдаланилмасдан ётган 5 сотих ерни ҳам 5 йил муқаддам ободонлаштириш учун туман ҳокими ажратиб берган эди. Бу ерни ҳам тош, шағал, олтингугурт ва бошқа қаттиқ чиқиндилардан тозаладим. 60 тўп лимон кўчати экдим. Катта кўчадан кўзни яшнатиб, гўзал манзара ҳосил қилганини кўрсам, баҳри дилим очилади. Вилоят ҳокими ҳам бу кўчадан ўтса, албатта, хонадонимизга бир бош суқиб ўтадилар.
Пул кўп кетса ҳам лимонни етиштиришда турли касалликларга қарши доимий ишлов бериб бориш зарур. Тагига гўнгни мўл бериб, сувни узмасангиз иссиқда мева бир текис чиқади. Акс ҳолда кўриниши ўзгаради. Шифобахш ва инсон организми учун зарур бўлган даволовчи озуқа моддалари жуда кўп бу цитрус ўсимлиги оилавий бизнес учун жуда фойдалидир. Иш бошлашдан сира чўчимаслик керак. Йил ўтгани сайин етарли тажриба ҳам орттириб борасиз. Лимоннинг Мейер нави ҳосилдорлиги, эрта мева бериши ва маҳаллий шароитга тез мослашувчанлиги билан алоҳида ажралиб туради. Биз шу навдан экканмиз.
Ўстириш шароитлари ўртасида мувофиқликни таъминлаш, иншоот лойиҳасига қатъий риоя қилиб қуриш, бунда ўсимликка кун давомида қуёш нури бир текис тушишини таъминлаш, тупроқ шароити меъёрда эканлиги жуда муҳимдир. Насиб бўлса, бу йилги даромадимдан музлаткич олиб, сақлаш имкониятларимизни кенгайтирамиз. 2 та қизим ва 1 та ўғлим бор. Уларни бирин кетин ўқитмоқчимиз. Қиз бола учун энг яхши сеп бу олий маълумотли диплом, деб ўйлайман.
Республика 5-ишчи гуруҳи вакиллари хонадонимизга кириб ишимиз билан жиддий қизиқиб қолди. Фаолиятимни кенгайтириш учун менга яна ер ва кредит кераклигини айтдим.
Ишчи гуруҳи тадбиркорлик иштиёқи билан кўзи ёниб турган, фидойи ва ғайратчан, кечаю кундуз тиним билмас, мактабдаги ўқитувчилигидан ташқари, лимонни хорижга экспорт қилиш ҳақида қайғураётган аёлга атрофидаги яроқсиз ва фойдаланилмай ётган 30 сотих ер ва имтиёзли кредит ажратиб бериш масаласини ечишда амалий кўмак кўрсатди.

Муаллиф: Лазиз Раҳматов
Манба: uza.uz сайти 
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўктамжон  каримов иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари бўлди

Президентнинг 24 июлдаги қарори билан Ўктамжон Деҳқонбоевич Каримов Иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача Олмалиқ шаҳар ҳокими лавозимида ...

Самарқандда 4376 нафар ўқитувчининг тоифаси олиб қўйилди

2018 йилда ўтказилган аттестация натижаларига кўра, Самарқанддаги педагогларнинг 364  нафарига олий, 1286 нафарига биринчи ва 3603  нафарига иккинчи ҳамда 3030 нафарига ...

Бухорода боғча руҳшуноси пора билан қўлга олинди

Бухоро шаҳридаги 87-сонли мактабгача таълим муассасаси руҳшуноси пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Бухоро вилоят ИИБ маълум қилди. Мактабгача таълим муассасаси руҳшуноси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400