Россиялик аёлларга уйланган ўзбекистонликларга оиладан узоқда яшаш тақиқланади

Россия Федерациясининг қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича ҳукумат комиссияси чет эллик муҳожирлар томонидан сохта оила қуришларга қарши қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқди. Хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги қонунга киритилиши мўлжалланган ўзгартишларга кўра, чет эллик эрларга оилалардан узоқда яшашга йўл қўйилмайди. Миграция хизмати буни қатъиян кузатиб боради.

«Лойиҳа сохта тўйларни рўйхатга олиш ҳолатларини камайтиришга қаратилган, – дея таъкидлаб ўтди Россиянинг Юристлар уюшмаси бошқаруви раиси Владимир Груздев «Российская Газета»га. – Кўплаб хорижий фуқаролар мамлакатимизда яшаш ҳуқуқини олиш учун кўплаб суиистеъмолликлар қилишади, сохта оила қуришади».

«Табиийки, одамнинг оиласи билан яшаш ҳуқуқи сўроқ остига олинмайди, – деди Владимир Груздев. – Бироқ, оилани ҳимоя қиладиган меъёрлар инсофсиз фуқаролар учун ўзига хос туйнук бўлмаслиги керак».

Мисол учун, яқинда Пермда яшовчи аёлнинг сохта оиласи фош этилди. Прокуратура маълум қилишича, аёл жанубий ўлкаларидан биридан келган эркакка пул эвазига турмушга чиққан. Бу беш минг рублга тушган. Жуфтлик бир кун ҳам бирга яшамади, уларнинг биргаликдаги мулки ҳам бўлмаган. Бироқ, паспортдаги муҳр чет элликка мамлакатда доимий яшовчи мақомини олишга даъвогарлик қилишга имкон берди.

Пермлик аёл жанубий ўлкалардан бирининг фуқароси билан сохта оила қургани учун 5 минг рубль олган. Пермь ўлкаси прокуратураси никоҳни ноқонуний деб топиш туман судига мурожаат йўллади. Суд қарорига биноан, никоҳ қурилгани ҳақидаги ёзув бекор қилинди.
Бундай ҳолатлар сони ортиб бормоқда: Россия бўйлаб прокурорлар сохта оилаларни аниқлашмоқда ва уларни суд орқали бекор қилишмоқда. Бироқ, сохта келинларга бўлган талаб ва «оила қуриш» хизматлари бозорида шунга ўхшаш таклифлар доимий равишда ўсиб бормоқда. Шу боис, хорижий куёвлар учун айрим чекловларни киритиш таклиф этилди.

«Чет эл фуқароси ўз яшаш жойини мустақил равишда ўзгартириш ва бошқа минтақага кўчиб ўтиш ҳуқуқига эга эмас, – дея аниқлик киритган Владимир Груздев. – Оилавий сабабларга кўра кўчиб ўтиш зарурати туғилса, мувофиқлаштириш жараёни кўзда тутилади».

Шу билан бирга, Россия Юристлар уюшмаси бошқаруви раисининг таъкидлашича, қонун Россия фуқароларининг мамлакат бўйлаб ҳаракатланиш ҳуқуқини чекламайди.

«Россия фуқароларининг оила аъзолари мамлакат бўйлаб ўз яқинлари билан саёҳат қилиш ҳуқуқида чекланмайди, – дейди у. – Бундай тақиқлар таътил ва иш сафарларига ҳам алоқадор бўлмайди, чекловлар фақат доимий яшаш жойини алмаштириш учун киритилади».

Вақтинчалик яшаш учун рухсат фақат Россия фуқаролиги бўлган қариндошлари яшайдиган ҳудуд доирасига берилади.

Манба: kun.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Таълим бериш вазирлигига ўқув китобларини нашр қилиш бўйича яна бир жиноят иши қўзғалди

Таълим бериш вазирлиги китобларни нашр қилишга грантли маблағ бор эканига қарамай, бюжетдан ҳам маблағ олган. Бундан ташқари муаллифларга гонорар деган баҳона билан ...

Собиқ ички ишлар вазири зокиржон алматов яна вазирликка қайтди

Генерал Зокиржон Алматов (чапдан иккинчи) 2005 йилда хавфсизлик тизими расмийлари билан. Ўзбекистон собиқ Ички ишлар вазири¸ генерал Зокир Алматов оиласига яқин мулозимнинг ...

Саида зуннунова ёки раҳбарнинг қаҳрига учраганимиз ҳақида

Ёзувчилар уюшмасида Ш. Рашидовнинг "Қудратли тўлқин" романи муҳокама бўлди. Муҳокамада алоҳида рўйхатга киритилган кишиларгина қатнашишди. К. Яшин мени ҳам рўйхатда бор деб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400