ЎЗ УЙИМДА ИЖАРАЧИМАН!

ЎЗ УЙИМДА ИЖАРАЧИМАН!

Журналист бўлиб фаолият юритаётганимга ҳам 30 йил бўлди. Пойтахтда яшаб ижод қилиш жудаям қийин экан. Доимий “прописка”м 35 йилдан буён Қибрай туманида. 20 йил деганда 1 хонали уй ҳам олдим. Аммо ҳанузгача ўз уйимга “прописка”га қўйдиролмадим.

Икки йилдан буён эса ҳар 6 ойда вақтинчалик ўз уйимга ижарага турганлигим ҳақида учкастка инспекторига, паспорт бўлинмасига учрашишим шарт. Ҳар 6 ойда мен, ўғлим, камига уйимни жиянимнинг номига олганлигим учун жияним айбдордек уни ишхонасидан зўрға рухсат олиб уни ҳам туман паспорт бўлинмасига судрайман.

“Стол услуги”дагилар 3-4 та қоғоз тўлдиришади. Унга 10 минг сўм, давлат божига 7 минг сўм тўлайман. Яқинда тўсатдан шифохонага тушиб қолганлигим учун вақтинчалик рўйхатга қўйиш муддати ўтиб кетган экан унга 86 минг 120 сўм жарима тўладим. Йўқ ердан жарима дегани чиқди.

Дори-дармонимни олишга қурбим етмай турганда алам қиларкан! Қачонгача биз журналистлар вақтинчалик прописка дея азият чекамиз. Бизга қачон имтиёз берилади! Ўз уйимни қачон ўз номимга ўтказиб оламан!

Хонбиби Ҳиммат қизи

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бойсунда замонавий сайёҳлик маркази бунёд этилади

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида Туркиянинг “Idealist” шаҳарсозлик, меъморчилик ва муҳандислик компанияси томонидан замонавий сайёҳлик маркази барпо этилади. Бу ҳақда ...

Ўзбекистон фуқароси қозоғистонда автоҳалокатга учраб вафот этди

11 июнь куни Ақтобе вилоятидаги Қарабутақ-Ақтобе автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2002 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Диёрбек Қўшшаев вафот этди. Бу ...

Тошкентда 100 минг сўмлик пулни қалбакилаштирган шахслар қўлга олинди

Тошкент шаҳрида 51 дона қалбаки 100 минг сўмлик пулларни қалбакилаштириш ва сотиш билан шуғулланганлар қўлга олинди. ИИББ матбуот хизматидан маълум қилинишича, 4 май куни ...