Тиланчиликнинг янги тури

Қушбеги даҳасида жойлашган «Қадрият» газетасидан қайтар эканман, жума куни ва жума намози вақти бўлганлиги боис, йўл четлари ва йўлаклар турли русумдаги енгил машиналар билан тӯла эди. Улар орасидан катта йўлдаги бекат томон одимладим.

Одатимга кӯра, доимо қаерда ён-атрофга эътибор қаратдим. Эътиборимни қатор қўйилган машиналар ичидан асосан Малибу, Жип, Каптива русумли машиналарнинг олд ойнасида қўлда ёзиб қистирилган эълон тортди. Мурожаатларнинг деярли ҳаммаси бир хил.

Қизиқувчанлигим боис, улардан биттасини олиб ўқидим: Эълонда аёл ўзининг ёлғиз ўғлини уйлантириш ва уйини таъмирлаш учун машина эгасидан ёрдам сӯраган. Унинг ҳар қандай саховатли кӯмагига муҳтожлигини ёзган.

Бундан ташқари, эълонда аёл ӯзининг бор пулини ўғирлатиб қўйганини ҳам алоҳида таъкидлаган. Мурожаат эгаси ўзининг лўли эмаслигини, мусулмон эканлигини ҳам алоҳида қайд қилиб, уяли телефон рақамини ёзиб қолдирган.

Қизиғи шундаки, эълон бехато ёзилган, ҳатто нуқта, вергулларгача тўғри қўйилган. Мен барча машиналар олд ойнасига қистирилган бу ёзувларни кўриб, буни саводли тиламчи ёзганини англадим ва ғалати аҳволга тушдим.

Қизиқ, кимдир йўқчиликдан, яна кимдир иложсизиликдан тиламчилик қилишга мажбур қилади. Аммо улар сахийлардан отнинг калласидан катта эҳсон эмас, рӯзғорни тебратиш мақсадида ёрдам сўрашади.

Бу «ишбилармон тиламчи»нинг катта нарса талаб қилаётгани ниҳоятда қизиқ. У ҳақиқатанан муҳтожликдан тиламчиликнинг бу турини кашф қилдимикин? Агар у чиндан ҳам ёрдамга ӯта муҳтож бўлса, нега бирданига ўғлини уйлантириш ёки уйини таъмирлаш учун кӯмак сўрайди?

Майли, дейлик, бир мўмин-мусулмон унга саховат ҳам кўрсатсин! Аммо унинг ўнлаб қиммат машиналар эгаларига бундай мурожаатлар билан чиқиши замирида ӯзгача товламачилик йўқмикин, деган савол туғилади.

Боқимандалик энг ёмон иллат. Аввало, ҳар бир соғлом мусулмон одам ўз меҳнати эвазига ҳалол пул топгани яхши. Бундай йўллар орқали, яъни ниқоб остида тиламчилик қилиш яхши бӯлмаса керак. Унинг муборак рамазон ойида ўз виждонини суистеъмол қилишини ҳазм қилиш қийин.

Ўзбек халқи меҳр-мурувватли халқ. Ҳозир давлатимиз имкон қадар эҳтиёжмандларга, ногирон, ёлғиз, қарияларни ижтимоий ҳимоя қилаётир. Аммо бундай ҳолатлар тиламчилик ва товламачилик каби иллатларнинг урчиб кетишига сабаб бўлмаяптими?

Биз гўзал, тинч ва осойишта замонда яшаяпмиз. Президентимиз ҳар бир хонадондан ӯз томорқасидан самарали фойдаланишга беҳуда даъват этаётганлари йӯқ. Тадбиркорлик учун имтиёзли кредитлар ажратилаётгани замирида ҳам боқимандаликни тугатиш, аҳолини иш билан таъминлаш, яшаш фаровонликларини оширишдан иборат. Ана шундай имкониятлардан фойдаланиш ӯрнига яна боқимандаликка берилиб турли товламачилик йўлларини ишга солиш адолатданми?

Бошқаларнинг саховати ва текин моддий ёрдамини турли йўллар билан қўлга киритишни мақсад қилиш менимча, мусулмон одамнинг иши эмас.

Тиламчилик ҳам иллат. Бу иллатга қариндош-уруғ, қўни-қўшни, маҳалла аҳли беминнат ёрдам қўлини чўзиш, қўллаб-қувватлаш орқали барҳам бериш мумкин. Корейс миллати ўта изланувчан ва меҳнаткаш бўлгани учун, уларда тиламчилик қилиш жуда уят саналаркан ва Кореяда камдан-кам ҳолларда тиламчилар учрар экан.

Демоқчиманки, эй, дўст! Мурувватли, инсофли, иймонли, раҳм-шафқатли, диёнатли, адолатли бўлайлик! Бир-биримизга, ўз виждонимизга хиёнат қилмайлик, азизлар!

Муаллиф: Марям Аҳмедова.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўза омон бўлса материал топилади! ёки наҳорги ош…

Ўткир Қаламтебратар Президент Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2017 йил 12 июль куни қилган маърузасида сиёсий партия нашрлари фаолиятини кескин танқид қилди. Партиялар ...

«аҳмадбой иши» бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди

11 нафар жабрланувчининг даъво аризасига кўра, чинозлик Аҳмадбой ва 16 нафар жиноий шеригига нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича очиқ ...

Трамадол, лирика ўрнига келган янги бир бало

Яқин 5-6 ой аввал ҳам пойтахт ва вилоятлардаги дорихона ҳамда кўчаларда  лирика ва трамадол каби психотроп (аслида кучли оғриқ қолдирувчи) дори воситаларининг ноқонуний ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400