Қозоғистонда “ҳунлар даврига оид қадимий” артефактлар топилди

Оқтобедан 20 километр узоқликдаги Қурайли қишлоғи яқинидан инсон ва от қолдиғи кўмилган қабр топилди.

«Қадимий қабрдаги буюмларни ўрганган ҳолда биз, улар ҳунлар даврига оид деган хулосага келдик. От эгар-жабдуқлари, бош кийимдаги безаклар, камар ва эгар эрамиздан аввалги 2-4 асрларда сариқ олтинсифат, балки олтиндир, металлдан ясалган. Қадимий қабрдан яна кумуш ва бронза буюмлари топилди. Ҳарбийнинг кийими яримхром усулида яратилган ва металл безаклар ҳамда қимматбаҳо тошлар билан безатилган. Бу усул ҳунлар даврида кенг тарқалган эди», -дейди Оқтобе вилоят ўлкашунослик музейи директори Мейрам Дуйсенгали.

Топилма ҳунлар даврига оид деган тўхтамга келишнинг сабаби қабр устида мақбара йўқлигидир, дея таъкидлайди музей директори. Унинг қўшимча қилишича ҳунлар сак ва сарматлардан фарқли равишда қабрлар устига мақбаралар қурмаган. Мейрам Дуйсенгалининг айтишича, ҳунлар таниқли кишиларни кўмганларида ер устида дафн изларини қолдиришмаган.

Қадимий қабрни шимолий халқа йўли яқинидаги соҳил бўйида қурилиш учун қум қазиб олаётган экскаватор машинисти Қайрат Искаков топиб олди.

«Қум қазиб олаётганимда экскаватор чўмичига суяклар чиқди. Инсон ва от қолдиқлари, шунингдек олтиндан ясалган металл буюмлар уч метр чуқурликда эди. Мен ишимни тўхтатиб карьер бошлиғига қўнғироқ қилдим. У бу жиноят излари деган фикрда зудлик билан полицияни чақирди», – дейди Қайрат Искаков.

Агар Олмаота лабораторияси қабрдаги артефактлар ҳақиқатдан ҳам ҳунлар даврига оид эканлигини тасдиқлайдиган бўлса у ҳолда буюмлар Оқтобе вилоят музейи коллекциясини тўлдиради. Тарихчиларнинг фикрича, шу кунга қадар Оқтобе вилоят ҳудудларида ҳунлар даврига оид артефактлар топилмаган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чанги чиққан кўчаларда қолаётган донғи чиққан математик чемпион

Бухоро вилояти қишлоқларининг бирида ёзда чанг-тўзон, қишда лой кечиб, катта бўлган Руслан Шарипов бугун дунё етакчи олимлари билан ҳамкорликда физика-математика соҳасида ...

Ӯзбекистонда порахӯрликка қандай усул орқали барҳам бериш мумкин?

Ҳукуматимизнинг коррупцияга, порахӯрликка қарши барча хатти-ҳаракатлари ижобий натижа бермаётгани кундан-кунга аёнлашмоқда. (more…)

Корейслар бирлаша бошладими?

Шимолий Корея президенти Ким Чен Ин Пхеньянда Жанубий Корея делегацияси билан “очиқ ва ошкора гаплар” бўлганлиги ҳақида гапириб, унда Жанубий Корея билан бирлашиш тўғрисидаги ...