Ёзги ўқув курсида талабалар сув ресурсларидан фойдаланиш асосларини ўрганишмоқда

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) негизида Қозоқ-немис университети (ҚНУ) талабалари учун «Сув ресурсларидан фойдаланиш асослари: ташкил этилди. Курс АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Марказий Осиё минтақавий экология маркази (МОМЭМ), Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг (СХВ) ҳамкорликдаги «Сув, таълим ва ҳамкорлик» (Smart Waters) лойиҳаси доирасида ташкил этилган.

Ёзги мактабда иштирок этаётган ҚНУ талабалари Афғонистан, Қозоғистон, Қирғизистон Тожикистон каби мамлакатлар вакилларидир. Ўқув курсининг асосий мақсади – келгусида Марказий Осиё ҳудудида қўлланиладиган билим ва кўникмаларни ҚНУ талабаларига етказиш ва уларнинг бу борадаги билимларини мустаҳкамлаш, ҚНУ ва ТИҚХММИ талабалари ўртасида мулоқот майдонини яратиш ҳамда маҳаллий институтимизнинг илмий-техник салоҳиятидан фойдаланишдан иборат.

14 нафар талаба 102 ўқув соати мобайнида назарий, амалий, лабораториявий ва мустақил машғулотларни ўташади. Шунингдек, ирригация ва мелиорация объектлари, сувни тежовчи технологиялар ўрнатилган жойларда сайёр машғулотлар ўташлари кўзда тутилган.

«Умумий сув ресурсларига ортиб бораётган талаб ва таклифнинг эса қисқариши чамбарчас минтақавий ҳамкорлик ўрнатишни талаб этади – бу сув ресурсларини самарали бошқариш ва самарали фойдаланиш учун зарурий шарт. Келгуси авлодлар учун сувдан фойдаланиш имкониятини таъминлаш бир бутунликдаги ёндошувни талаб этади, яни бунда ер ва сувга ягона ўзаро боғлиқ тизим сифатида, бутун экотизимлар тариқасида қаралади. Ёзги мактаб – хизмат кўрсатган профессорлар билан машғулотларга қатнаш, муаммолар ва уларнинг инновацион ечимини топишнинг янги усулларини ўрганиш учун ажойиб имконият. Мен талабаларни ўз фикрлари билан ўртоқлашиш, янги кашфиётлар, янги билимлар учун очиқ бўлиш, ўз-ўзини янги марралар сари ундаш ва тушунмаган пайтларида доим саволлар беришга чақирган бўлардим. Барчага омад тилайман», – деди ўзининг табрик сўзида USAIDнинг Ўзбекистондаги директори Гэри Роббинс.
Умуман олганда, икки ҳафталик ўқув курси мобайнида талабалар сув ресурсларини ҳавзалар даражасида бошқариш асослари, ирригацион тизимларда оқимларнинг оқиш қонунияти, гидротехник иншоотларнинг эксплуатацион ишончлилиги ва хавфсизлиги, насос станциялари ва насослар эксплуатацияси, сув тежовчи суғориш технологиялари сингари модуллар билан танишишади. Маъруза қисмидан ташқари иштирокчилар учун спорт-маданий тадбирлар ҳам тайёрланган.

«ҚНУ талабаларининг Тошкент шаҳридаги институтда шундай курс ўтаётганидан жуда хурсандмиз. Уни ташкил этиш устида узоқ ва зўр бериб ишладик. Талабаларда шундай ажойиб ўқитувчилардан таҳсил олиш имконияти пайдо бўлди. Менинг уларга чин дилдан ҳавасим келаяпти: роппа-роса икки ҳафта мобайнида маҳоратли профессорларнинг қизиқарли маърузаларини тинглашади», – таъкидлади ҚНУ ректори доктор Маркус Кайзер.

Бундан ташқари, ҚНУ талабалари 5-8 июнь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши кутилаётган Марказий Осиё халқаро экология форумида (МОХЭФ-2018) фаол иштирок этишади. Форум доирасида 7 июнь куни «Марказий Осиё ёшлари» деб номланган махсус сессия ўтказилади, унда, шунингдек, Марказий Осиёнинг барқарор тараққиёт учун атроф-муҳит ҳимояси бўйича Лидерлик дастури (МОЛД) ташкилий қўмитаси аъзолари (ЦАПЛ), Ўзбекистон Экоҳаракатининг Ёшлар қаноти, ТИҚХММИ, мамлакатимиздаги ёшлар ташкилотлари, USAID вакиллари ҳам иштирок этишади.

«Янги иқтисодий, ижтимоий, экологик реаллик шароитларида сув ресурслари минтақавий барқарор тараққиётда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Яқин келажакда тараққиёт кўп тарафлама сув ресуруслари, уларнинг сон ва сифатининг аҳволи, уларга бўлган талаб, истеъмол қилиш даражаси ва маданиятига боғлиқ бўлади. Сув ресурларини барқарор бошқариш доимий эътиборни талаб этади. Бу вазифаларни биргина давлат саъй-ҳаракатлари билан ҳал этиб бўлмайди. Иштирокчилар ноёб маърузалар курсини тинглашади.

Ёзги мактаб якунига кўра иштирокчилар ўз билимлари билан ўртоқлашадиган ўқитувчи-олимлар ва профессорларнинг малакасига муносиб баҳо беришади, деган умиддаман», – таъкилади ТИҚХММИ ректори Ўктам Умурзоқов.

Шунингдек, ёзги ўқув курси талабаларга ҳам ўзини таништириш ва ташкилотчиларга аталган сўзларини айтиш имконияти тақдим этилди. Иштирокчилар барча ташкилотларга миннатдорлик билдиришди ва мазмунга бой дастурни ўташга тайёр эканликларини билдиришди.

Манба: ekolog.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда ҳомиладор муслимани “ечинтириб, зўрламоқчи бўлишган”

ЎзА томонидан масжидда варақа тарқатганликда айбланган Умида Узоқовага нисбатан Тошкент милицияси томонидан тахқирлаш ва қийноқ ҳоллари бўлганлиги айтилмоқда. Унинг ...

Мирзиёев “халқ уйғонмаётир” дея арз қилса-да халқ мудраётир(ми)?

Фото:uzbek.fergananews.com Ҳар сафар Тошкент шаҳрининг Қўйлиқ марказида жойлашган Бектемир туман аҳолини бир марталик иш билан таъминлаш бюроси олдидан, халқ тилида Мардикор ...

Дилмурод саййид: “дилмурод саййид тирик! ўлгани йўқ!”

Ассалому алайкум! Тиканли симлару метин деворлар билан ихоталанган Ҳаёт тарзи ортда қолганига 3 кеча кундуз бўлмоқда! (more…)