Самарқанд вилоятида экстремистликда гумонланаётган 226 киши қидирилмоқда

Самарқанд вилоятида сўнгги 5 ой ичида диний экстремизм ғоялари таъсирига тушиб қолгани учун қидирувда бўлган 15 нафар шахс тарғибот ва тезкор қидирув тадбирлари натижасида яшаш манзилларига қайтарилди.

Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, айни пайтда диний экстремизмда гумонланаётган яна 226 киши қидирилмоқда.

Хабарларда айтилишича, вилоятда диний экстремизмда гумонланиб махсус ҳисобда турган 1 623 фуқаро “қора рўйхат”дан чиқарилган.

Айни пайтда 2018 йил бошидан бери Самарқанд вилоятида экстремизм ва терроризм билан боғлиқ жиноят ишлари доирасида 12 нафар шахс жавобгарликка тортилган.

“Уларнинг 8 нафари пул топиш мақсадида хорижга бориб, интернет орқали экстремистик гуруҳга қўшилган, 4 нафари эса диний ақидапарастликни тарғиб қилган”, дейилади маҳаллий нашрларнинг хабарида.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб директори маъмурий жавобгарликка тортилди

Андижон вилояти Избоскан туманида ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб директори маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати ...

Қувада сув йўқ, жўмрак йўқ, қарздорлик ҳисобланмоқда

Қува туман “Пахтакор” МФЙ, “Ўзбек” кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат қилишди, деб ёзади ...

“ҳайратдаман”- севдора латипова

Азизлар, бугун ҳайратларим "дод" деб юборди...Ўзингизга маълум бўлган "ҚАБРДАН КЕЛИБ УЙ СОТГАН АЁЛ" мақолани давомини 25-июл куни бўлиб ўтадиган СУД дан кейин ёзишга ваъда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400