Қирғизистондаги 27- колониянинг 50 дан ортиқ маҳбуслари очлик эълон қилишди

ҚР Чуй вилоятининг Молдовановка қишлоғидаги 27-ахлоқ тузатиш колониясида 59 маҳбус 5 июндан бошлаб очлик эълон қилди. Бу ҳақда Жазони ижро этиш давлат хизматида хабар қилишди.

Бу идоранинг ахборотига кўра, улар сақлаш тартибидан норозилик билдиришмоқда, камераларнинг эшигини очиқ қолдиришни талаб қилишаяпти ва овқатланишдан бош тортишмоқда. Қайд этилишича, 10 киши ўзининг оғзини тикиб ташлаган.

Қийноқларнинг олдини олиш бўйича милий марказ директори Нурдин Сулайманов марказ ходимлари ахлқоқ тузатиш муассасасини бориб кўрганлигини айтди. Унинг сўзларига қараганда, норозилик акциясининг иштирокчилари қийноқлар борасида шикоят қилмаяпти. Сулайманов ЖИЭДХ қонун доирасида масалани ҳал қилиши зарурлигини таъкидлади.

Айни пайтда, маҳбуслардан бирининг қариндоши бўлган, номини ошкор этишни истамаган аёл очлик эълон қилишда 75 киши қатнашаётганини “Азаттиқ” раидосига хабар қилди. Унинг сўзларига қараганда, норозилик акцияси тўртинчи куни давом этаяпти. Аёл колония ходимлари маҳбусларни дўппослагани, бир неча маҳкумнинг қовурғасини синдиришгани, шунингдек уларга қариндошлари келтирган нарсаларни беришмаётганини тасдиқлади. Бунинг ҳаммаси, унинг айтишига қараганда, очлик эълон қилишга олиб келган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистондаги сайёҳларнинг 20 % қирғизистонликлардир

Қирғизистонликлар Ўзбекистондаги умумий туристларнинг 20 % ташкил қилади.  Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Комил Рошидов 29-январдаги матбуот анжуманида маълум ...

Марказий осиёдан илк муносабат: қозоғистон қуддус қарори юзасидан баёнот берди

Расмий Остона ўз баёнотида Қуддус шаҳрининг мақоми юзасидан кучайиб бораётган тангликдан хавотирда эканини билдирди. (more…)

Андижонлик йигит тошкентдаги қурилаётган уйнинг 2-қаватдан йиқилиб вафот этди

Андижон вилояти Избоскан туманидан бўлган Б.О., Тошкент шаҳар, Учтепа туманида жойлашган янги қурилаётган кўп қаватли уйнинг қурилиш ишларига оғзаки келишув асосида жалб ...