Йиғиш вақти келди. Нега Ўзбекистон дунё бўйлаб ўз тарихий меросини қидиряпти?

Россия этнография музейи бош директори Владимир Грусман ва «Дунё нашрларида акс этган Ўзбекистон маданий мероси»лойиҳаси раҳбари Фирдавс Абдуҳолиқов

– Фирдавс Фридунович, мана 15 йилдан бери сиз билан танишмиз. Сизни Тошкентда ўтказилган Афғонистонга доир анжуманда учратиб ҳурсанд бўлгандим. Энди эса, сизни Санкт-Петербургда ўтказилаётган Ўзбекистон маданий меросига бағишланган когрессда учратиб бошим осмонга етди. Биринчи конгресс қачон ва қаерда ўтказилганди?

– Дарҳақиқат, Даниил сиз билан илк бор 1999 йили Тошкентда, биринчи миллий-интернет фестивалининг ғолиби бўлганингизда учрашгандик. «Ўзбекистоннинг маданий мероси – халқлар ва мамлакатлараро мулоқот йўли»нинг биринчи конгрессига келсак, у 2017 йил май ойида Тошкент ва Самарқандда ўтказилди. Ўшанда анжуманда 40 мамлакатдан 300 дан ортиқ одамлар иштирок этганди. Илк бор бир майдонда музей мутахассислари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, илмий ва эксперт соҳалари, бизнес ва медиатизим вакиллари, яъинки кимнинг қалбига Ўзбекистоннинг маданий мероси яқин бўлса, шу каби инсонлар йиғилганди.

– Бу конгрессларни ўтказишдан мақсад нима?

– Ўзбекистон бугунги кунда ўзгаришлар даврини бошдан кечиряпти. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланган тарихий ислоҳотлар барча жабҳани, жумладан фан, маданият, маориф тизимини ҳам қамраб олган. Давлат раҳбаримиз мамлакатнинг илмий салоҳияти, китоблар нашри, тадқиқот ишларини ривожлантириш борасида қатор қарорларни қабул қилди. Энг муҳими, ўтказилаётган ислоҳотлардан бош мақсад – Ўзбекистон маданий меросини давлат миқёсида тарғиб этиш ва бу ишлар президентнинг шахсан назорати остида амалга оширилмоқда.

Бироқ, бундай кенг қамровли вазифалар нафақат давлат, балки фуқаро жамиятининг фаол иштирокчилари томонидан ҳам олиб борилиши лозимлигини англаш керак. Шу билан бирга, бу улкан ишларни халақаро тажриба ва жаҳон кўмагига таянмасдан, махсус ижтимоий бизнессиз амалга ошириб бўлмайди.

Мана шундай ўтказилаётган анжуманларда олимлар, музей мутахассислари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, турли мамлакатлар оммавий ахборот воситалари иштирокида кенг қамровли тармоқ ҳосил бўлади.

Иккинчи мухим омил – «Ўзбекистон маданий мероси» номи остида тарих ва санъатшунослик фанларини ривожланишига туртки берадиган платформани яратамиз. Мана шундай тадбирларда миллий ва халқаро миқёсда тарих, маданият, санъат соҳаларини тарғиб этишга доир янги ғоялар пайдо бўлади. Ҳамкорликдаги ишлар, бахс-мунозаралар, йўлакдаги суҳбатлар, турли давлатлардаги тақдимот маросимлари иштирокчиларни муҳим муаммоларни ҳал этишга, Ўзбекистон маданий меросининг дунё тамаддуни тарихидаги ўрнига доир янги тадқиқотларни олиб боришга ундайди. Бир сўз билан айтганда, илмий, маданий ва ахборот ҳамкорлиги учун майдон ҳосил бўлди.

– Лойиҳанинг маъноси нимада?

– «Данё нашрларида акс этган Ўзбекистон маданий мероси» медиалойиҳаси нафақат албом-китоблар нашр қилишни, балки Ўзбекистон ҳудудида моддий ва бадиий маданият объектларига бағишланган, айрим сабабларга кўра, дунёнинг у ёки бу давлатига олиб чиқиб кетилган маданий меросларга бағишланган фильмлар яратишни ҳам ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Бу бебаҳо хазиналар бугунги кунда дунёнинг кўпгина музей ва кутубхоналарининг фахри ҳисобланади. Машҳур хорижий олимлар таърифига кўра, бу лойиҳа дунёда ягона ҳисобланади. Лойиҳа тадқиқот, сақлаш ва тарғибот ишлари каби учта устунга таянган.

Тадқиқотлар муҳим мавзуларга бағишланган. Шуни таъкидлаш жоизки, дунёнинг кўпгина музейларида сақланаётган бизнинг маданий меросимиз каталогдан ўтказилмаган, ўрганилмаган. Минтақамизга оид мутахассисларнинг камлиги туфайли, мазкур музейлардаги дурдона асарлар омборхоналарда чанг босиб ётибди ёки бошқа шарқ мамлакатига дахлдор сифатида кўрсатилган. Бунга мисоллар кўплаб топилади.


Фирдавс Абдуҳолиқов Россия миллий кутубхонасида, Санкт-Петербург

Масалан, афсонавий Жалолиддин Мангуберди қадахи Британия музейида Эрон маданият мерослари қаторидан ўрин олган. Аслида, Мангуберди хоразмшоҳ эканини мактаб ўқувчиси ҳам билади. Ўтган асрнинг 90 – йиллари Штудгартдаги Линден музейи томонидан “Ипак йўли мерослари” каталоги чоп этилган ва унга Ўзбекистонга оид кўпгина предметлар киритилган. Лекин бизнинг маданий меросимизга доир кўпгина дурдона асарлар кўпгина музейларда Эрон маданий мероси сифатида кўрсатилган. Шунингдек, Самарқанд ва Бухорога оид кўпгина қўлёзма санъати асарлари форсийда ёзилгани учун Эронники деб кўрсатилган.

Бобурийлар меросида оид яна бир мисол. Машҳур бобокалонимиз Бобур Шайбонийхондан енгичгач, Самарқандни тарк этаркан, эсдалик сифатида темурийлар меросига доир кўпгина дурдона предметларни ўзи билан бирга Ҳиндистонга олиб кетади. Айнан мана шу маданий мерослар Бобурийлар имрерияси даврида фан ва маданиятнинг ривожига улкан ҳисса қўшган ва темурийлар мероси авлоддан-авлодга ўтиб келган.

Британия Ҳиндистонни забт этганидан сўнг замонлар ўтиб ўша темурий мерослар Буюк Британияга кўчиб боради. Лекин мазкур обидаларнинг келиб чиқиши Ўзбекистон деб кўрсатилмаган…Назаримда, лойиҳанинг иккинчи мақсади айнан мана шунда: дунё мамлакатлари музейларида сақланаётган маданий меросларимизни ўрганиш ва уларни чоп қилишдир.

Тарғиб қилиш – лойиҳанинг яна бир муҳим йўналиши бўлиб, у нафақат ҳужжатли фильмларни яратиш ва уларни трансляция қилиш, балки уларни ОАВ махсус контектларига жойлаштиришдан ҳам иборатдир. Тарғибот ишларининг яна бир йўналиши – конгресс, форум, анжуманлар, “давра суҳбатлари” ўтказиб, тадбир иштирокчиларига китоб-альбом ва фильмларни тарқатишдир. Қичқа муддат ичида фаол ҳаракат ва давлат томонидан яратилган шароитлар туфайли лойиҳамиз дунё афкор оммаси нигоҳида Ўзбекистоннинг бой тарихий, маданий меросга эга мамлакат сифатида намоён қилишга ўз ҳисасини қўша олди.

– Лойиҳа кимлар томонидан молиялаштирилади? Унинг қиймати қандай?

– Суҳбатимизнинг бошида таъкидлаганимдек, Ўзбекистон маданий меросини йиғиш, сақлаш ва тарғиб қилиш ишларида дунёнинг бурли мамлакатлари эксперт ва мутахассислари иштирок этади. Бу жараёнга ОАВ, давлат ва жамоат ташкилотлари, шунингдек, ижтимоий соҳа бизнеси жалб этилган. Ҳамкорларимиз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хориждаги Ўзбекистон маданий меросларини ўрганиш маркази; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази; Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва бошқа ташкилотлардир. Ташкилий ва молиявий ишларга «Эриэлл Групп» нефть сервиси компанияси кўмак беради .

Ҳар бир иштирокчи ўз ҳиссасини қўшгани боис, лойиҳа қийматини ҳисоблаш қийин. Бизларга нафақат ташкилотлар, балки қатор мамлакатлар ҳам кўмак беради. Бизлар командировкадан тортиб, тасвир учун улкан суғурта суммаси, суратга олинган видеоматериаллар, фотосуратларни чоп этиш учун муаллифлик ҳуқуқларига кетадиган маблағларни ўзимиз тўлаймиз. Ўз музей ва кутубхоналарида фото ва видеотасвирларга олиш ва уларни чоп этишга бепул рухсат берган ягона мамлакат – Германия бўлди. Шу муносабат билан мен немис музейлари директорлари ва ходимларига, Саксония ҳудуди президенти жаноб Маттиас Ресслер, Ўзбекистондаги Конрад Аденауэр жамғармасининг раҳбари Томас Кунцга, шунингдек, лойиҳанинг Германиядаги координатори Кетлин Гебелга ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан.

– Китоблар неччи жилдда чоп этилади? Уларнинг тиражи қанча?

– Бугунги кунга келиб, Россия Федерацияси, Германия ва Ўзбекистондаги коллекцияларга бағишланган 15 альбомни тайёрладик. Яқин келажакда ҳар бирининг адади 2, 5 мингдан иборат яна 20 жилдли альбом тайёрлашни режалаштирганмиз. Улар Франция, Буюк Британия, Япония, АҚШ, Чехия ва бошқа мамлакатларда сақланаётган маданий меросимизга бағишланади.

– Кенг омма, жумладан, Ўзбекистон учун альбомлар чоп этиладими?

– Улар билан тадқиқотчилар ва дунё кутубхоналарига ташриф қилаётганлар танишиши мумкин. Гап шундаки, аввалги тадбирларга тақдим этилган минг дона тиражли 10 жилдли альбомлар Ўзбекистон ва дунё музейларига бепул тарқатилди. Икки йил ичида жаҳон музей ва кутубхоналарига 5 мингдан ортиқ китоблар ҳадя қилинди. Улар элчихоналар орқали керакли давлатларга топширилди. Биргина март ойида Тошкентда ўтган медиафорумда 52 комплект, яъни 520 дона китоб бепул тарқатилди. Яна бир қисм китоблар меросимизга қизиққан ва уни ўрганмоқчи бўлган одамларга бепул берилди. Бу лойиҳамиз бошидан тижорий эмаслиги, китоб ва фильмлар сотилмаслиги билан боғлиқ.

Бироқ, китобларни кенгроқ тарқатиш мақсасида қўшимча тираж чоп этилди. Кейинги муҳим бир масала, бу лойиҳанинг кейинги босқичида пул ишлаб, янги китобларни чоп этишдир. Ахир, лойиҳамизни давлат молиялаштирмайди, сарф-ҳаражатлар доимо ўсиб бормоқда. Ҳозирги пайтда маркетинг ва савдо бўлими ташкил этилмаган, лекин қўшимча тираж китоблар Тошкентга етиб келди, ҳозирда уларнинг нархини белгилаяпмиз.


“Усмон Қуръони” факсимилининг Россия миллий музейига берили-ши

– Хориж музейларида иш қандай йўлга қўйилган? Машҳур мутахассислардан кимларни жалб қилгансиз? Танлаб олиш ишлари қандай бажарилади?

– Одатда хориж музей ва кутубхоналари маъмуриятининг ўзи китоб- альбомларимизни тайёрлаш учун муаллифларни таклиф этади. Кўпинча улар коллекциядаги мавзу ва маълумотлардан бохабар биринчи тоифали мутахассислардир. Шунингдек, бизлар лойиҳамиз даврида шаклланган олим ва мутахассислардан иборат бой базамизга киритилган аниқ мутахассисларни ишга жалб қиламиз. Баъзида бизларга мазкур музейларда сақланаётган предмет, қўлёзма, археологик артефактларни ўрганиш учун ўзбекистонлик олимларни юборишни илтимос қилишади. Албатта, уларнинг илтимосини бажарамиз.

Санкт-Петербургдаги РФА Шарқ қўлёзмалари институти , Глинка номидаги мусиқа маданияти музейлари ва бошқалар бунга мисол бўла олади. Бизлар Ўзбекистонга дахдор кўпгина коллекцияларни тадқиқот қилиш учун ўзбекистонлик мутахассисларни юборлик. Улар музей ходимлари қатори бўлажак альбом муаллифларига айландилар.

Шуни айтиш жоизки, хориж музейлари билан музокаралар олиб бориш мушкул иш, зеро, уларнинг иш жадвали бир неча йил олдинга тузилади. Юқорида тилга олинган Штутгарт музейи билан ҳам шундай аҳвол юз берди. Илк мурожатимиз ва Германия коллекцияларига доир альбомнинг Штутгарт музейига оид битта мақолани олишга уч йил вақт кетди. Алоқалар ўрнатиш, шахсий муносабатлар ўрнатиш, музейнинг қаттиқ иш жадвалидан “навбат” олиш осон иш эмас. Кейин ишнинг энг қийин палласи бошланади – бу коллекцияни чоп этиш бўйича музей ва мақола муаллифлари билан шартномалар тузиш, экспонатларни суратга олиш учун фотографлар билан , видеотасвирга олиш ҳукқуқини қўлга киритиш учун маъмурият билан келишув ишларидир. Бир мисол: Британия музейидаги бир соатлик тасвир бизларга юз фунт қийматига тушди.

– Альбомга киритиш учун санъат асарларини қандай саралаб олинади? Масалан, йигирманчи аср биринчи ярим йиллигидаги авангард асарлари коллекцияси билан дунёга машҳур Нукусдаги Савицкий номидаги музей ҳақидаги китобда бор-йўғи Усто Мўминнинг учта асари киритилган…Нима учун шундай бўлган?

– Ўзбекистонга бағишланган альбомлар сони ҳозирча иккита. Унинг бири – Игор Савицкий номидаги давлат музейи, иккинчиси – Ўзбекистон Давлат санъат музейига бағишланган. Биз Санкт-Петербургда уларнинг тақдимотини ўтказяпмиз. Лойиҳа ривожланиб бормоқда, яқинда Самарқанд музейига бағишланган яна бир альбом тайёр бўлади. Бу ишларнинг нозик томонлари мавжуд: масалан, Ҳинд миллий музейида Ўзбекистон коллекцияси икки, уч бўлимни ташкил этган бўлса, миллий музейлар бизнинг меросимизни улкан омборхона хажмида тақдим этади. Музейнинг барча коллекциясини битта жилдга йиғиш имконсиздир. Лекин шуни айтишим жоиз, бизлар четдаги музейларда сақланаётган маданий меросимизга доир барча предметларни тўлалигича чоп этишни мақсад қилиб олганмиз. Кейинги альбомларда Ўзбекистон музейларидаги бошқа коллекциялар ҳам кенг ёритилади.

– «Ўзбек санъатини» қандай қилиб “ўзбекларники бўлмаган” санъатдан ажратиб оласиз? Масалан, бир неча аср олдинги предметларни “тожик халқи мероси” деб ҳам кўрсатиш мумкинку?

– Артефактларнинг қайси халққа алоқадорлигига доир ишлар алоҳида шартнома асосида музейларнинг ходимлари томонидан бажарилади. Бунга олим ва мутахассислар ҳам жалб қилинади. Айнан улар миллий мероснинг қайси ҳудудга боғликлигини аниқлаб берадилар. Шу билан бирга, ишимизнинг бахс-мунозарали томони ҳам бор. Бундай ҳолатларда предметларнинг қайси давлат ва тарихий ҳудудуга мансублиги кўрсатилади.

– Альбомларнинг илмий қиймати нимада?

– Бошидан лойиҳа илмий ва тарғибот форматида тузиш режалаштирилган. Бошқа сўз билан айтганда, олдимизга китоблар мавзунинг илмий томонини ёритиш билан бирга, Ўзбекистон маданий меросини чет элларда ҳам тарғиб қилиш мақсади қўйилган. Илмий қийматига келсак, мазкур лойиҳа ўз фанимиз ва хориж фани томонидан ишлаб чиқилган методология ва принципларга қурилган биринчи лойиҳадир. Масаланинг кенг моҳиятига эътибор берадиган бўлсак, бугунга қадар Ўзбекистоннинг маданий,тарихий меросига доир кўп предметлар бунчалик ўрганилмаган ва китобларга жам қилинмаган.

Яна бир принцип – жилдларда ишончли маълумотларга хос, чуқур ўрганилган илмий маълумотлар чоп этилмоқда. Айрим коллекциялар илк бор нашр этилмоқда, демак улар кейинчалик дунёнинг бурли мамлакатлари олимлари томонидан тадқиқ этиладиган манба бўлиши мумкин.

– Ҳар бир альбомга дикс бириктирилган. Бироқ, бугунги кунда камдан-кам одам дискларни кўради. Музейга доир маълумотлар эса электрон тарзда интернетга жойлаштириш маъқул, деб топилган. Китобларни интернетга жойлаштириш ниятингиз борми?

– Альбомларга бириктирилган дискларда лойиҳа гуруҳи томонидан тасвирга олинган, учта тилда баён қилинадиган фильмлар мавжуд. Уларнинг барчаси Интернетга, лойиҳанинг расмий сайтига жойлаштирилган. Китоб- альбом ва илмий мақолаларга келсак, албатта бу юқори қийматга эга илмий материалларни тарғиб қилиш воситасидир.

– Яна қанча конгресслар ўтказилади, лойиҳа иши қачон тамом бўлади?

–Регистон майдонида ўтказилган биринчи конгрессда олимлар томонидан Ўзбекистон маданий меросини тарғиб қилиш бўйича халқаро илмий жамият тузиш ташаббуси илгари сурилди. Ҳозирги конгрессда ҳам ана шу ташаббусга урғу берилади. Кейинги конгресс ва илмий форумлар ўтказилиши – лойиҳани тизимли аснода тадбиқ этишни мақсад қилиб олган Халқаро жамият қарорига боғлиқ бўлади.

Даниил Кислов суҳбатлашди

Манба: “Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақш доллари тарихи

Доллар сўзи ўрта асрларда дастлаб 1519 йилда Германияда пайдо бўлган танга номи “Таллер”дан келиб чиққан. 1873 йилда таллер Германияда бутунлай муомаладан чиқиб кетди. Унинг ...

“сариқ девона” ғорининг сири

Зомин –Ўратепа йўлининг устида Култепа отлиғ қишлоқ бор. Каттагина қишлоқ ўртасида бир-бирига мингашиб ётган қирлар қачонлардир қабристон бўлган, неча-неча аждодлар жисми ...

Қипчоқ дашти ва олтин ўрда давлати

Маълумки, Чингизхон вафотидан олдин «мўғул отларининг туёғи етган ва етмаган ерларни» ўзининг тўрт ўғлига улус қилиб бериб, маълум микдорда аскар ва уруғларни уларга қўшиб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400