«Бу видео 10 йилча олдин олинган». Вазирлик ўқитувчига пул сочган талабалар видеосига муносабат билдирди

Шу ҳафтада интернетда Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабалари ўқитувчи устидан пул сочиб, уни мазах қилгани тасвирланган видео тарқалди. Ролик ижтимоий тармоқда катта мунозараларга сабаб бўлди.

Видеода дарс вақтида талабалар ўқитувчининг устидан доллар сочиб, миллий қўшиқлардан бирига рақсга тушишни таклиф этади.

«Nuz.uz» нашри ушбу Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан боғланиб, ушбу видеога изоҳ сўраган. Вазирлик матбуот хизмати вакили эса ушбу видео тахминан ўн йилча олдин олинганини маълум қилган.

«Ҳа, шундай бўлган, ёшларимиз Иқтисодиёт университети ўқитувчисини мазах қилишга уриниб кўрган эди. Аммо бу ўн йилча олдин рўй берган. Аниқ айта олмайман, 8-10 йиллар олдин. Ўшанда бу воқеа иштирокчиларининг барчаси жазосини олганди», деган вазирлик матбуот котиби Марат Зокиров.

Қайд этиш керакки, YouTube порталига ҳам ушбу видео 2010 йили жойлаштирилган.

Манба: kun.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қашқадарёда 15 ёшли ўқувчининг жасади каналдан топилди

Қашқадарё вилояти Қарши тумани “Дашт” қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи магистрал каналидан топилган 15 ёшли ўқувчининг ўлими сабаблари ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. ...

Олий суд гулнора каримова оқланиши бўйича расмий мурожаат йўқлигини маълум қилди

25 июнь куни Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида «Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар» мавзусида матбуот анжумани ...

Бизнинг ўзбекистон дунёнинг энг камбағал 30-40 та мамлакатига кирадими?

Ўзбекистонлик танишларимдан “Бизда ЯИМ рақамлари реал шароитни акс эттирмайди чунки бизда хуфёна (яширин) иқтисодиёт жуда катта” деган гапларни тез-тез эшитиб тураман. ...