Тирик товуқлар қайноқ сувга ташлаб овқат қилинадиган ошхона устидан жиноят иши очилди

Сўғд вилоят прокуратураси Бобожон Ғофуров туманидаги тирик товуқларни иссиқ сувга ташлаб овқат тайёрланадиган “Муҳаммад” ошхонаси мудири устидан жиноят иши очди.

Ижтимоий тармоқларда ошпаз антисанитария шароитида тирик товуқларни сув қайнаб турган қозонга ташлаб олганидан кейин тозалаётгани акс этган видеоролик тарқатилганидан сўнг назорат идоралари мазкур ошхонани ёпганди.

Сўғд вилоят прокуратураси ходими Муҳаммадали Пардазоданинг айтишича, ўтказилган текширувлар ва санитария меъёрлари қўпол бузилиши аниқланганидан сўнг “Муҳаммад” ошхонаси фаолияти тўхтатилиб, Файзулло Олимовга тегишли бўлган ошхона раҳбариятига нисбатан протокол тузилиб ва чора кўриш мақсадида туман прокуратурасига юборилганди.

Унинг қӯшимча қилишча, Файзулло Олимов устидан Жиноят кодексининг 209- моддаси, яъни “Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизмат кӯрсатиш, маҳсулот ишлаб чиқариш, уни сақлаш ва тарқатиш” айблови билан жиноят иши очилди.

Ушбу модда асосида, айбланувчига 10 минг сомонийдан 25 минг сомонийгача (1125 доллардан қарийб 3 минг долларгача) миқдорида жарима солиниши ёки 2 йил қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Сўғд вилоят прокуратурасига кўра, охирги бир йил ичида “Фирдавс” ресторани, “Насиба” ва “Сим-Сим” ошхоналарида ўтказилган текширувлар ва санитария меъёрларининг қўпол бузилиши аниқланганидан сўнг уларнинг раҳбарлари устидан жиноят ишлари очилган.

Шу давр ичида Сўғд вилоятида сифатсиз овқатдан 47 киши заҳарланиб, 5 киши вафот этган.

Ӯтган йил 30 декабрида Хўжанд шаҳрида 4 киши сифатсиз палов истеъмол қилиши оқибатида ҳалок бӯлганди.

Тиббий экспертиза ошпаз эҳтиётсизлик қилиб овқатга ош тузи ӯрнига “натрий нитрати” солганини аниқлаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мия нима учун берилган?

Биринчи қисм. Ривожланиш Президент: «Келинглар, муаммоларимиз ечими ҳақида биргаликда ўйлайлик, кўзимиздан яшириниб ётган камчиликларимизни биргаликда топиб, ошкор қилайлик», ...

Мирзиёевнинг андижонга уюштиражак сафари тадбиркорларга қимматга тушмоқда

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига сафари арафасида Андижон – Хонобод оралиғидаги 77,2 километрли тош йўллар ва йўл бўйидаги объектлар таъмирланмоқда ...

Энди қирғизистондаги барча масжидларда жума маърузалари қирғиз тилида айтилади

Қарорни бажарилишини муфтият, вилоят, туман ва шаҳар имомлари назорат қилишади. Фото:Спутник Бундан кейин диний иш қоғозлари ва жума маърузалари қирғиз тилидагина ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400