“Ӯзбекистон қаҳрамони” унвони қаддини ғоз тутишига изн беринг

Ӯзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, сенатор, Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг    Намангандаги тӯй кортежига қарши “қаҳрамонона ҳужуми” ҳақидаги чиройли баёнотидан келиб чиққан ҳолда “Mulkdor” сайти орқали ӯз фикримни билдиргандим.

Ушбу фикрим айрим дӯстларимга маъқул келмади ва бу табиий ҳол. Ана шундай дӯстларимдан бирининг назарида гӯёки менда Қуронбоевга нисбатан шахсий адовату қандайдир аламзадалик бор. “Башоратчи” дӯстимнинг фикрича, “Камолот” жамғармаси муассислигида чоп этиладиган Ӯзбекистон ёшларининг “Туркистон” газетасида ишлаганимда гӯёки “Камолот” жамғармасининг шу пайтдаги биринчи ӯринбосари бӯлган Қуронбоев ӯхшатиб кетимдан тепкан ва ҳакозо.

Бироқ ундай бӯлмаган асло. Менинг “Туркистон” газетасидан ишдан кетишимга Қаҳрамон Қуронбоевнинг заррача алоқаси бӯлмаган. Аксинча, у “Туркистон” мухбирларини имкон қадар қӯллаб-қувватлашга интилган. Яхши мақолалар ёзишга, долзарб муаммоларни кӯтариб чиқишга ундаган.

Ӯтган сафар эълон қилинган мақоламда айтганимдек, Қаҳрамон ака ӯша пайтларда, аниқроғи, ҳали тузумнинг лаббайфурушигаайланмаган, чин маънода ёшлар сардори, йӯлбошчиси бӯлган. У ҳатто Президент Девонидан  “Туркистон” газетасига Бош муҳаррир бӯлиб келган Абдуқодир Ниёзовни ҳам унчалик хушламаган. Бунга  “Девоннинг одами” ёшлар газетасини тамомила сиёсийлаштириб юбориши мумкин, деган ҳадик сабаб бӯлган.

Шахсан мен Қаҳрамон ака билан жамғармада ҳар сафар суҳбатлашганда яхши таассуротлар билан қайтардим. Чунки у киши эътиборли эди. Бундан ташқари, ёшларнинг қалбига қулоқ тута олиш қобилиятига эга эди. У менинг “Туркистон” газетасида эълон қилинган мақолаларимга муносабат билдириб турарди, Тошкентдаги хотин-қизлар қамоқхонасида жазо муддатини ӯтаётган маҳбус аёллар ҳақида ёзилган мақоламни мақтаб, кайфиятимни кӯтаргани ҳали эсимда.

Хуллас, Қуронбоевга тарафкашлик қилаётган дӯстим бу ерда ноҳақ. Қаҳрамон Қуронбоевга нисбатан менда ҳеч қандай адоват ҳам, аламзадалик ҳам бӯлмаган ва бундан кейин ҳам бӯлмайди.

Лекин бу унинг ӯтган эзгу ишларини инобатга олган ҳолда кейинги қатор қусурларидан кӯз юмиш кераклигини англатмайди. Ӯзбекда ҳақ гап келганда отангни ҳам аяма, деган нақл бор. Қаҳрамон аканинг охирги иши, яъни янги ҳаёт остонасига қадам қӯяётган келин-куёвларни бошқача усулда тарбиялашга доир ҳаракати мантиққа мутлақо жавоб бермайди.

Тӯғри, бу иш дабдабали тӯйларнинг олдини олиш мақсадида қилинган иш. Бироқ, замирида калтафаҳмлик, инсоннинг ҳақ-ҳуқуқига тажовуз, эркинлигига раҳна, танлов ҳуқуқига суиқасд ҳамда “юқори”га ёқиш аломатлари мавжуд. Бундай унсурларни кимлардир ӯз вақтида айтмаса, ёшларнинг хӯжайинлари кӯпайгандан кӯпайиб кетиши, ёш авлод вакилларининг нафаси бӯғилиб қолиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Дабдабали тӯйларнинг олдини олиш аслида йӯлтӯсарлик эвазига ёки, ноинсонийлик  унсурларига асосланган ҳолда эмас, балки инсонийлик тамойилларига, демократик андозаларга ҳамоҳанг ҳолда дипломатик йӯл орқали олиб борилиши керак.

Эндиги фикрим Қаҳрамон Қуронбоев шахси билан боғлиқ янги компаниянинг, яъни ёшлар билан самарали ишлагани учун Қаҳрамон Қуронбоевни “Ӯзбекистон қаҳрамони” унвони билан тақдирлаш ғоясини илгари сураётган компаниянинг ҳайбаракаллачиларига тааллуқли.

Айтингчи, Қаҳрамон Қуронбоевни қайси хизматлари учун қаҳрамонликка лозим топяпсизлар?

Ташкил топганига лоақал бир йил тӯлмаган, боз устига мана шу қисқа давр ичида энг кӯп танқидга учраган ташкилотнию ташкилот раҳбарини  кӯкларга кӯтаришдан мақсадларингиз нима ӯзи?

Сизлар раҳбарларнинг нормал ишлашига қачон йӯл берасизлар? Оқни оқ, қорани қора деювчиларни қачон тинч қӯясизлар? Бу “Ӯзбекистон қаҳрамони” унвонининг ер билан яксон бӯлган нуфузи озгина тикланишига, бу унвон билан боғлиқ яралар битишига озгина изн беринглар. Миллатни абгор ҳолатга туширган Ислом Каримов, МХХ дай нуфузли ташкилотнинг оддий ходими эмас биринчи ӯринбосари, йирик наркобарон Шуҳрат Ғуломовлар топтаб кетган “Ӯзбекистон қаҳрамони” унвони қаддини сал ғоз тутишига эришсин! Ана шундан кейин “қаҳрамон” танлайверсангизлар бӯлар.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақшнинг энг бадавлат одамларининг янги рўйхати чоп этилди

АҚШнинг Forbes журнали энг бой 400 америкаликнинг 2017 йилги рўхатини чоп этди. Янги рейтингдан ўрин олган энг омадсиз киши АҚШ президенти Дональд Трамп бўлди. Сабаби, у бир ...

Истанбулда яна бир ўзбекистонлик аёл вафот этди

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019 йил 19 июль куни Bakırköy Dr. Sadi Konuk Eğitim Araştırma Hastenesi тиббиёт муассасасида Ўзбекистон ...

Яна директорлар ҳақоратланди. бу сафар андижон

Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев йиғилишда шаҳардаги мактаблар, коллежлар ва академик лицейлар раҳбарларини сўкиб ҳақоратлагани, аёл директорларни таҳқирлаб ерга ...