Туркманистонда Туркияга учиб кетишга бир неча бор уриниши зое кетганидан сўнг эркак ўзини осди

Ашхободдаги аэропортда халқаро рейсга уч марта қўйилмаган дашўғузлик эркак ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “ Озодлик”нинг Дашўғуздаги мухбири хабар берди.

“Дашўғуз вилоятининг Ақдепе туманида яшовчи эркак уч марта Туркияга учиб кетишга уринди. Унга ҳеч қаерга чиқиб кетишига руҳсат берилмаслиги айтилганидан сўнг тунги бирларда ўз уйидаги дарахтга ўзини осди”, – дея хабар берди “Озодлик”нинг минтақадаги мухбири.

“Озодлик”ка эндигина маълум бўлган бу ҳодиса апрель ойининг иккинчи ярмида юз берган. “Озодлик” мухбири марҳумнинг яқинларига таяниб маълум қилишича, у қарз олиб Туркияга кетиш учун чипта харид қилган, мана шу қарзларни қайтара олмагани ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлган.

“Оғир моддий аҳволда бўлгани туфайли у болаларини озиқ-овқат ва мактабга зарур бўлган буюмлар билан таъминлай олмаган. У катта фоиз эвазига қарз олишга мажбур бўлди. Туркияга бориш учун зарур ҳужжатларни тўплади. Аммо унинг ҳаракатлари зое кетди. Унинг қарздан қутилиш учун сотадиган бирор бир нарсаси ҳам йўқ эди. Шу сабабли жонига қасд қилишга мажбур бўлди”, – дея хабар беради “Озодлик”нинг Дашўғуздаги мухбири.

Марҳумнинг қариндошларининг айтишларича, у ўлимидан аввал хат қолдирган, хатда ишсизлик ва қашшоқликдан чарчагани таъкидланади.

“Айрим дайхан (деҳқон) бирлашмаларида деярли барча пахтакорлар ўз ишларини ташлашди ва кетиб қолишди. Айни дамда вилоятда ишлов берилмаган пахта майдонлари бор. Айримлар оилалари билан бош олиб кетмоқда. Бюджет ташкилотидагилар ҳам кета бошлади”, – дея таъкидлайди “Озодлик” мухбири.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентдан 50 минг долларни туркияга жўнатишмоқчи эди, бироқ…

22 июнь куни Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга хабар келиб тушди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди. Унга кўра, жиноий иш бўйича тергов ишлари олиб борилди. Аниқланишича, 13 ...

Hrw қозоғистондаги хунрезликни адолатли тергов қилишга чақирди

Human Rights Watch (HRW) халқарор ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Қозоғистоннинг БМТ, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, Европа Иттифоқи бошчилигидаги ҳамкорларини ...

Исмат хушев билан юзма-юз, ёҳуд иккиланиш қанча давом этади?

Хориждаги ўзбек журналисти Исмат Хушев билан ғойибона суҳбат. 2012 йилда муҳожирликда ташкил қилиниб, Канаданинг Торонто шаҳридан эшиттиришлар бераётган "Дунё ўзбеклари " ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400