Ўзбекистон мудофаа вазири Қирғизистон ҳарбий делегацияни қабул қилди

12 июнь куни Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов Қирғизистон қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал-майор Райимберди Дуйшенбиев бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.

Маҳаллий ОАВларнинг хабар беришича, учрашув давомида мудофаа соҳасида ўзбек-қирғиз ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек ҳарбий йўналишда ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди. Томонларнинг диққат марказида Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлаш долзарб вазифа экани таъкидланди.

Учрашув давомида икки мамлакат мудофаа вазирликлари ўртасида мудофаа соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган 2018 йилга ҳамкорлик режаси имзоланди.

“Ишончимиз комилки, ҳарбий соҳадаги мустаҳкам норматив-ҳуқуқий базанинг яратилиши, қуролли кучларимиз учун аҳамиятли бўлган икки томонлама тадбирларни режалаштириш ва ўтказишни амалга оширишга ёрдам беради. Уларнинг жанговар шайлигини кучайтиришда ўзига хос “тайёрлов майдони”ни ўтаб, нафақат икки мамлакат хавфсизлигини, балки бутун минтақадаги барқарорликни сақлашга хизмат қилади”, – деди ўз нутқида Ўзбекистон мудофаа вазири.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ муҳолифат ичидаги энг мард муҳожир…”

Мен Баҳодир Хон Туркистон билан ёзувчи Эврил Турон қаламига мансуб “Афсона ва Ҳақиқат” эссеси орқали танишганман. “Алпомиш” достонининг оҳангларини(!) қалбимда уйғотиб, фикр ...

Автобус ёнғинига қарши миш-мишлар авжида

18 январь куни Қозоғистоннинг Оқтўбе вилоятида бўлган фожеа, 52 нафар арслонларимиздан айрилганимиз ҳаммамизни чуқур қайғуга солди. Бу қайғуга юртбошимиз ҳам бепарво қараб ...

Жиззахда ер талашгани миб ходимлари билан келган корхона раҳбарини тадбиркор отиб ўлдирди

Жиззах вилояти Арнасой туманида 3 февраль куни ер талашишдан келиб чиққан жанжалда тадбиркор хусусий корхона раҳбарини отиб қўйди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400