Трамп ўзбекистонликларни табриклади

Президент матбуот хизматининг 13 июнда билдиришича, Рамазон ҳайити муносабати билан президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларидан табрик мактублари келмоқда. Жумладан, АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам Ўзбекистон халқини ҳайит билан қутлади.

“Америка халқи номидан Мелания ва мен Сизга ва Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити муносабати билан самимий табрикларимизни йўллаймиз”, – деб бошланган табрикда Трамп: “Америка Қўшма Штатлари кўплаб дин вакиллари, шу жумладан, мамлакатимизга муҳим ҳисса қўшган ва қуролли кучларимизда муносиб хизмат қилган америкалик мусулмонларнинг ҳам юртидир. Мен дунёдаги барча мусулмонларга ўзимнинг энг самимий табрикларимни йўллайман. Ушбу байрам кунларида ва келгуси йилда уларга сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилайман”, – деб таъкидлайди.

АҚШ президенти ўз мактубини ўзбек тилида “Ийд муборак”, деган сўзлар билан якунлаган.

Манба: ozodlik.org

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Оҳангарондаги маиший чиқиндилар полигони тўлиб қолди

Президент Мирзиёев Тошкент вилоятидаги ижтимоий ва коммунал соҳаларга оид масалаларга алоҳида эътибор қаратди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди. – Вилоятда ...

Ўзбекистон спорти: 2017 йилнинг ёдда қоларли 17 воқеаси

Ўзбекистон спортида 2017 йил нималар билан ёдда қоладиган бўлди (more…)

Жиззах вилоятида рухсат этилмаган жойдан қум-шағал ташиётганлар маъмурий жаримага тортилди

Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан Ғаллаорол тумани «Қашқабулоқ» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Сангзор» дарёси ўзанидан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400