Зафар Ҳошимов: «Наҳотки, депутатлармиз ҳали ҳам тадбиркорни мажбурлаб, унга яхшилик қиляпмиз деб ишонишади?»

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 12 июнь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар кун тартибига киритилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Бу Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ахборот хизмати хабар берди.

Жумладан, «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқиш давомида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси депутатлари томонидан хорижий мамлакатларнинг ушбу соҳадаги тажрибасини ўрганишга эътибор қаратишгани маълум қилинди. Чунончи, тадбиркорлар бирлашмаларига мажбурий аъзоликнинг киритилиши бизнес ҳамжамиятини ўзаро уйғунлаштиради ва иқтисодиётнинг умуман ривожланишига ижобий таъсир этади, дейилади ахборотда.

Ушбу хабар юзасидан «Korzinka.uz» тармоғи асосчиси ва раҳбари Зафар Ҳошимов телеграмдаги канали орқали ўз муносабатини билдирди:

— Наҳотки, депутатларимиз ҳали ҳам тадбиркорларни мажбурлаб, уларга яхшилик қила олишларига ишонсалар? Наҳотки, тадбиркорларимиз ўз манфаатларини шунчалик билмайдилар-ки, буни депутатлар улардан кўра яхшироқ тушунишса? Ҳеч кимни яхши ва манфаатли ишга мажбурлаш зарур эмас. Агар шу уюшмалар тадбиркорлар учун қулайлик яратиб, уларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қила олса, тадбиркорлар бу ташкилотларга ўз хоҳишлари билан киради. Акс ҳолда, мажбурлаш тадбиркорлар ҳаётига ҳеч қандай ижобий ҳисса қўшмайди. Тадбиркорлик ва инновацияларнинг энг асосий омиллари бу — фикр, уюшма ва фаолият эркинлигидир.

Манба: xabar.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қизил аждаҳо қашшоқ мамлакатларни қандай қилиб мустамлакага айлантирмоқда?

Жаҳон банки Хитойнинг қашшоқ мамлакатларга бераётган яширин кредитларидан қаттиқ хавотирда. Мутахассисларнинг фикрича, Хитой кредитлари қашшоқ мамлакатларга мустамлакачилик ...

Расул кушербаев:“арзон” деган номи бор

Ўтган йилнинг ёзида Сергелида қурилаётган уй-жойларнинг нархи кескин ошиб кетганлиги юзасидан дастлаб Тошкент шаҳар ҳокими ва “Ўзшаҳарқурилишинвест” ИК, кейинчалик Қурилиш ...

Доллар курси яна қимматлади

Марказий банк 8 январдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Фото:minfin.com.ua Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 0.82 сўмга қимматлаб, 1 ...