Ийди Рамазон байрами муборак бӯлсин

Байрамингиз муборак бӯлсин азиз юртдошлар!

Ҳурматли ватандошлар! Барчангизни мусулмон аҳлининг муқаддас айёми — Ийди Рамазон ҳайити байрами билан чин қалбимдан табриклайман!

Рамазон – инсон аҳлини маънавий юксалтириш орқали раҳмдиллик ва сабрлилик сари етаклайдиган буюк ва хосиятли ойлардан бири.

Азалдан Рамазон ҳайитининг шукуҳли кунларида биз мусулмонлар бир-биримизникига ҳайитлаб борамиз, иссиқ лафз ва эзгу тилакларимизни билдирамиз.

Муҳтожларга ёрдам бериб, уларни шодлигу қувончларга буркаш ҳам ушбу муқаддас байрамнинг ёрқин кӯринишларидан бири.

Рамазон ҳайити аҳиллик, қут-барака ойи. Мана шу азалий қадриятларимиз Рамазон ойида яна кенг қулоч ёзади. Рамазон ҳайити байрамидаги эзгу ишлар ислом динининг меҳр-шафқат ва оқибат, ӯзаро ёрдам ва хайрихоҳлик тамойилларини яна бир бор ошкора намойиш қилади.

Яна бир бора шундай улуғ байрамга етказган Яратган Аллоҳга чексиз ҳамдлар бӯлсин! Муқаддас байрам кунлари ҳар бир оилага шодлик ва саломатлик, эзгулик ва қут-барака тилайман. Юртимизда ҳамжиҳатлик ва бирдамлик тантана қилсин!

Ийди Рамазон байрами муборак бӯлсин

Баҳодир Хон Туркистон, “Бирдамлик” ХДҲ етакчиси

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400