ТИВ хориждаги ватандошлар билан ишлаш бўйича концепциясини ишлаб чиқди

Ўзбекистонда хорижда яшаётган ўзбекистонликлар билан ҳамкорликка оид давлат сиёсати концепцияси ишлаб чиқилди.

Ташқи ишлар вазирилиги сайтида берилган хабарга кўра, “Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати Концепцияси” лойиҳаси вазирлик томонидан ишлаб чиқилган.

Расмий хабарда: “Хорижий мамлакатларда истиқомат қилаётган ватандошлар билан мулоқотни ва самарали ҳамкорликни ривожлантириш Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакат ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган”, дейилади ТИВ хабарида.

Аммо, расмий хабарда хориждаги ватандошлар билан ҳамкорлик қай йўсинда олиб борилишига оид аниқ маълумот берилмаган.

Ташқи ишлар вазирлиги лойиҳа матни Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталида (www.regulation.gov.uz) жамоатчилик муҳокамасига қўйилганини эълон қилди, аммо 15 июнь – ушбу хабар ёзилаётган кезда порталдан ушбу ҳужжат матни топилмади.

Манба: ozodlik.org

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон электр энергиясини истеъмол қилишни камайтирмоқчи

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда замонавий энергия тежайдиган технологияларни жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси тайёрланди, дея ...

Қирғизистон ташқи ишлар вазири лавозимидан кетганидан сўнг ўзбекистондаги ҳамкасб абдулазиз комилов ҳам лавозимидан олинди

Абдулазиз Комилов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод қилинди. Эндиликда биринчи ўринбосарликка ўтказилган Владимир Норов вазирликни бошқариб туради. Ўзбекистон Республикаси ...

Фориш тоғларида адашиб қолган 4 ёшли қизча ярим тунда топилди

Жиззах вилояти Фориш тумани Чоштепа қишлоғида яшовчи Замира Қуролова 2019 йил 17 август куни 4 ёшли қизини йўқотиб қўйди. Она қизалоғини ўзи билан бирга тоққа – чорва моллари ...