Сўзларида нур, овозларида илоҳий оҳанг бор эди

Мен Анвар қори Турсунов билан 90-йилларнинг ўрталарида Республика радиосида ишлаб юрган кезларимда танишиш ва ҳамсуҳбат бўлиш бахтига мушарраф бўлганман.

Ӯша даврда узоқ йиллар мобайнида репрессияга учраган ислом динимиз энди-энди қайта тикланаётган эди. “Қуръон”ни халққа етказишда диний соҳада етук билимга эга  мутахассислар қатлами  ҳали у даражада кўпчиликни ташкил этмасди.

Очиғи, диний уламо вакили билан биринчи марта суҳбат ўтказишим эди. Ҳануз эсимдан чиқмайдиган таассурот шу бўлган эдики, Анвар қори Турсуновда шу пайтгача мен бошқа одамларда учратмаган нимадир бор эди. (Мен турли соҳаларга оид мавзуларда иложи борича ушбу соҳанинг етук мутахассислари билан  радио суҳбатлар  тайёрлашга  ҳаракат қилардим.)

Анвар қори “Қуръон” ёки ҳадислардан  сўзлаганларида руҳиятингизга илоҳий қувват оқими кириб келаётганини ҳис қилардингиз. Ўзларини тутишлари ўта вазмин, овозларида эса илоҳий оҳанг бор эди.

Тўғри, буларнинг бари исломий ўгитлар туфайли дейишингиз мумкин. Аммо кейинчалик ҳам бир қанча диний уламолар билан суҳбатда бўлдим ёки уларнинг суҳбат, насиҳат ва ўгитларини  оммавий ахборот воситалари орқали тингладим. Бироқ ҳаммаларидаям Анвар қорида кузатганимчалик қалбга ҳаловат олиб кира оладиган даражадаги ҳолатни тўлиқ учратмадим.

Анвар қори (айрим диний уламолар каби) қалбга қўрқув соладиган тарзда сўзламас эдилар. Шундай сўзлар эдиларки, Тангри ва Тангрининг каломи “Қуръон” барчага ва ҳатто адашганларга ҳам бирдек Меҳрибон эканлигини, муҳими бизни қийнаган барча саволларга  “Қурон”да жавоб нозил этилганлигини, муҳими, энг тўғри йўл Ҳақ йўли эканлигини, АДАШИШ ИНСОНГА ХОС, АММО  АНГЛАБ ЕТИЛГАЧ, АДАШМАСЛИК ОЛИЙ  БАХТ эканлигини диний уламоларга хос маҳорат ва усталик билан етказа олар эдилар.

Анвар қори Турсунов билан боғлиқ эсимда қолган, ҳурматимга сазовор бўлган яна бир муҳим жиҳат.

Навбатдаги эшиттиришларимдан бирида репортёр (овоз ёзиб олиш аппарати) масаласини ҳал қилолмаганим учунАнвар қорини студияга таклиф қилишга мажбур бўлдим. Вақтларини аямасдан, радио қӯмитасига келиб кетишга рози бўлдилар.

Аксига олиб, мен студия заказ қилган кун таҳририятда навбатчи эдим. Ишлар шу қадар кўп эдики, Анвар қори таҳририят хонамизда мени анча пайт кутиб қолишга мажбур бўлдилар. Соатга бир-неча бор қараб қўйганларини сездим. Бунинг устига навбатчилар гуруҳи бўйича бошлиғимиз  нимадир сабабга кўра мени Анвар қорининг кўз ўнгида шу қадар уришиб, койиб бердиларки, изза бўлганим етмагандек, Анвар қорининг менга муносабати ўзгариб қолмадимикан деган хавотир ҳам безовта қила бошлади.

Аммо ушбу кўнгилсиз ҳолатларга қарамасдан Анвар қорида менга нисбатан ҳеч бир салбий муносабат ва ўзгаришлар юз бермади.

Камтарин ва инсонпарвар эканликларидан очиғи ҳайратланганман ўшанда…

Анвар қорининг орамиздан бевақт кетиши ўзбек халқи учун катта йўқотиш бўлди.  Аммо ул зотдан бизга келажак авлодларга ҳам етгулик бой маънавий мерос қолди.

Айрим ижтимоий тармоқларда Анвар қори ҳақида билиб-билмай айтилаётган ноўрин гапларга қўшилмайман.  Анвар қорида чинакам дин аҳлига хос, дунёвийликдан юқорироқ турувчи илоҳий руҳият яққол сезилиб ва ёғилиб турар эди…

Ҳақ йўлида берган билимингиз, илмингиз, бебаҳо панд-насиҳат, ўгитларингиз ва хизматларингиз учун рози бўлинг!..

Сизга ҳамиша ҳурмат, тавозе  ва таъзимдамиз!..

Борган ерингиз жаннат, охиратингиз обод бўлсин!

Муаллиф: Дилфуза Жавоҳир Лангар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ульяновскда қамоқхонада рўза тутган маҳбуслар қийноққа солинмоқда

Россиянинг Ульяновск вилоятидаги Димитровград шаҳридаги қамоқхонада 7 нафар рўзадор қийноққа солинган. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Gulаgu.nеt лойиҳаси хабар берди. ...

Чикаголик ўзбеклар африкаликларни ичимлик суви билан таъминлайдиган қудуқ қазиб беришди

Чикагодаги ўзбек-америка ассоциацияси фаоллари Камерун аҳолисини ичимлик суви билан таъминлашга ёрдам бердилар. Бу ҳақда Sputnik нашри маълум қилмоқда. Фото: Facebook / ...

Ўзбекистон мусулмонлари учун закот, фитр ва фидя миқдори эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Фатво ҳайъатининг 2019 йилги закот, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича қарор имзоланди. Қарорга кўра, 1 грамм тиллонинг бугунги кунда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400