Ўзбекистон гилос экспорти бўйича дунёнинг етакчи мамлакатларидан бирига айланди

Ўзбек гилоси. Ngs24.ru сайти фотоси

Ўзбекистон гилос меваси экспортини кўпайтириб, Испанияни қувиб ўтди ва дунёда тўртинчи ўринни эгаллади, деб хабар беради мева-сабзавот бозори янгиликларига мутахассислашган EastFruit агентлиги.

Бундан беш йил олдин Ўзбекистоннинг гилос экспорти йилига беш минг тоннадан ошмас эди. Бироқ, 2013 йили гилос боғлари майдонларини кенггайтириш ҳисобига 2016—2017 йиллари экспорт хажми ортди: 2017 йили Ўзбекистон четга 32 минг тонна гилос мевасини экспорт қилди. Бу Испания экспортига нисбатан беш минг тонна кўп демакдир. 2018 йилги прогнозларга кўра, гилос экспорти 36−38 минг тоннани ташкил этиши мумкин.

Маҳсулотнинг 99,5 фоизи аввалгидек Россияга сотилмоқда. Бу ерда ўзбек гилоси бемалол турк гилоси билан рақобат қила олади. Шунингдек, Қозоғистонга ҳам гилос кўплаб экспорт қилинади. Кўп бўлмаган миқдорда ўзбек гилоси Жанубий Корея, Бирлашган Араб Амирликлари бозорига сотилмоқда. 2018 йили илк бор гилос Хитойга экспорт қилинди.

Ўзбек гилосининг устунлиги унинг сифати ва нархидадир. Бу соҳада энг катта тўғаноқ маркетинг яхши ташкил этилмаганликда ҳисобланади. Халқаро кўргазмаларда иштирок этаётган кўпгина ўзбек компаниялари электрон хатларга, қўнғироқларга ўз вақтида жавоб беришмайди, сайтлари ишламайди. Оқибатда бу ҳолат бутун гилос етиштирувчилари нуфузига ўз салбий таъсирини ўтказяпти.

Бундан ташқари, гилосларнинг сифатига ҳам кўп эътироз билдирилади: улар яхши сараланмайди, эскирган технологияларда етиштирилмоқда, меваларни сақлаш ва қадоқлаш ишлари кўнгилдагидек эмас. Бундан ташқари, етиштириш пайтида ишлатилаётган химикатлар туфайли уларнинг сифати, хавфсизлигига нисбатан ҳам эътирозлар билдирилади.

Шу сабаб ва ички бозорнинг гислосларга тўлиб кетгани оқибатида 2017 йили меванинг нархи – $0,35-0,45 га тушиб кетди. Президент Шавкат Мирзиёев танқидига учраган «Ўзбекозиқовқатхолдинг» давлат компанияси шу йилнинг февраль ойида бўлажак ҳосилни ўн борабар қимматга сотиб олиш ва ички, ташқи бозорлар савдоси билан шуғулланишга ваъда берди. Май ойида компания экспорт хажми уч баробарга ортганлиги, 2017 йилга нисбатан маблағ ҳисобида тўрт баробарга ортганлигини маълум қилди.

Манба: “Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркманистонда давлат харажатлари камайтирилади

Табиий газ экспорти ҳажми камайгани сабабли, Туркманистон ҳукумати давлат харажатларини камайтиришга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда Туркманистон иқтисодий ривожланиши ...

Ҳукумат халққа бериш ўрнига  халқни “соғишга” ўтиб олди

Кейинги пайтларда қизиқ-қизиқ қонунлар қабул қилиняпди, ғалати қонун лойиҳалари халқ муҳокамасига қўйиляпди-я?! Айрим қонунлар беихтиёр ёқа ушлатса, айримлари тепа сочимизни ...

Талон-тарожчилар “фаолияти” авж олмоқда

Яқинда “2013 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400