Эйнштейн ирқчи бўлганми?

Яқинда чоп этилган саёҳат кундаликларидан аён бўлишича, машҳур олим Алберт Эйнштейн ирқчи ва ксенофоб одам бўлган.

1922 йил октябр ва 1923 йил март ойлари ўртасида битилган бу кундаликлар олимнинг Осиё ва Яқин Шарқда бошидан кечирганлари ҳақида ҳикоя қилади.

Кундаликларда Эйнштейн баъзи халқларга нисбатан салбий умумлаштиришни қўллайди. Масалан, у хитойликларни «меҳнатсевар, ифлос, тўнка одамлар» деб атайди.

Кейинроқ Эйнштейн АҚШда инсон ҳуқуқлари курашчисига айланиб, ирқчиликни “оқ танлилар касаллиги” дея бошлайди.

Мазкур кундаликлар инглиз тилида илк бор алоҳида том сифатида нашрдан чиқди.

Принстон Университети нашриёти томонидан чоп этилган ушбу тўплам «Алберт Эйнштейннинг саёҳат кундаликлари: Узоқ Шарқ, Фаластин ва Испания, 1922-1923» деб номланади. Тўпламни Калифорния Технология Институтининг Эйнштейн Ҳужжатлари Лойиҳаси ёрдамчи директори Зеев Росенкранз таҳрирдан ўтказган.

Эйнштейн ўша йиллари Испаниядан Яқин Шарққа ўтиб, бир вақтлар Цейлон деб аталган Шри-Ланка орқали Хитой ва Японияга ҳам саёҳат қилган.

Физик олим Мисрнинг Порт Саидини ўзига хос тарзда тасвирлайди. У бу ердаги «ҳар бир бурчакда» кемаларда ўз молларини сотишга келган ва “гўё дўзахдан мўр-малахдек ёпирилиб чиқаётган левантликлар”ни учратганини ёзиб қолдиради.

У, шунингдек, Шри-Ланканинг Коломбо шаҳрида кўрган-кечирганлари, маҳаллий аҳоли ҳақида ҳам ҳикоя қилади: «Улар нақд ифлосликда яшайдилар, ердан чидаб бўлмас бадбўй келиб туради. Жуда кам ишлайдилар ва эҳтиёжлари ҳам шунга яраша кам.»

Albert Einstein on a ship with his wife Elsa, 1921Фото муаллифлик ҳуқуқиGETTY IMAGES
Image captionЭйнштейн рафиқаси Элса билан бирга саёҳатга чиққан

Бироқ машҳур олимнинг хитойликларга нисбатан айтганлари ўзгача жаранглайди. Guardian нашрида эълон қилинган кундаликлардан парчадаги сўзларга кўра, Эйнштейн хитойлик болаларни «руҳсиз ва аҳмоқ» деб атаган. Бундан ташқари, олим “агар хитойликлар бошқа халқлар ўрнини эгаллаб олса, жуда ачинарли иш бўлар эди,” ҳам дейди.

Кундаликларнинг бошқа қисмларида у хитойликлар ҳақида «подага ўхшаш миллат» ва «одамдан кўра кўпроқ автоматга ўхшайди» деган жумлаларни ишлатади. У хитойлик эркак ва аёллар ўртасида «деярли фарқ йўқ»лигини таъкидлаб кулади ва эркаклар аёлларнинг бундай «ёқимсиз кўриниши»дан ўзларини қандай қилиб «ҳимоя қилишлари»га ҳайрон бўлади.

Ўзининг илмда даҳолиги ва инсонпарварлиги билан танилган Алберт Эйнштейн Адолф Ҳитлер бошчилигидаги нацистлар Германияда ўз ҳукмронлигини ўрнатгандан сўнг 1933 йили АҚШга кўчиб кетган эди.

Яҳудий олим 1946 йил Пенсилваниядаги Линколн Университетида сўзлаган нутқида ирқчиликни “оқ танли одамлар касаллиги” деб атайди.

Presentational grey line

Қарашларни ўзгартирган кундаликлар

Крис Баклер, BBC Nеws, Вашингтон

Эйнштейннинг нисбийлик назарияси инсониятнинг вақт ва макон борасидаги қарашларини ўзгартириб юборган эди, лекин мазкур кундаликлар олимнинг ирққа нисбатан қарашлари йиллар давомида қандай қилиб эврилишга учраб борганини кўрсатмоқда.

Ушбу кундаликлардаги ёзувларга шахсий фикрлар сифатида қараш мумкин. Бироқ уларнинг АҚШда чоп этилиши ҳали ҳам Эйнштейнни сегрегация мавзусини кўтарган даҳолардан бири сифатида кўрувчи фаолларни ранжитиб қўйиши ҳеч гап эмас.

1933 йилда Америкага кўчиб келган Эйнштейн бу ердаги қора ва оқ танлилар учун ажратилган алоҳида мактаблар, кинотеатрларни кўриб, ҳайратда қолади. Ўзи учун даҳшатли бўлган манзарага гувоҳ бўлган олим ўйлаб ўтирмай, Рангли Одамлар Тараққиёти учун Миллий Уюшмага аъзо бўлади.

Айтишларича, Эйнштейн Германияда таъқибга учраётган яҳудийлар ва Америкада оқ танлилар жамиятидан ажратиб қўйилган афро-америкаликлар ўртасида ўхшашликларга гувоҳ бўлгани ҳақида сўзлаган экан.

У Иккинчи Жаҳон Урушидан бир йил ўтиб, тарихан қора танлилар коллежи бўлган Пенсилваниядаги Линколн Университетида ўзининг ирқчилик борасидаги машҳур нутқини сўзлайди.

Эйнштейннинг 1920 йиллардан кейин ёзган асарларини тадқиқ қилувчилар фикрича, олим ўша вақтларда ўз ҳиссиётларига ишонган бўлиши мумкин.

Унинг саёҳатномалари киноя ва ҳақоратли изоҳларга тўла. 21 асрда инсонпарварлиги билан ном таратган машҳур олимнинг фош бўлиб қолган бундай қарашлари унинг бутун обрўсини йўққа чиқарган бўлар эди.

Аммо кундаликлардаги фикрлар олимнинг ирқчиликнинг асл юзини кўриши, асл моҳиятини англашидан олдин битилган. Унинг ўзи ҳам ирқчилик сабабли Германиядан Америкага қочиб ўтган эди.

Манба: BBCUZBEK.COM
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мдҳ давлат раҳбарларининг навбатдаги саммити душанбеда бўлади

Тожикистоннинг раислиги даврида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш устивор вазифа бўлиб қолади, деди Эмомали Раҳмон Сочида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ...

Ёшларга муваффақиятли кишилардан ноодатий маслаҳатлар

Лайфхакер ўз ишининг ҳақиқий усталари томонидан берилган ноодатий маслаҳатлар билан бўлишди. (more…)

Ўзбекистонда маҳбуслар 2 миллион  сўмгача ойлик олади

Ўзбекистон маҳбуслар разрядидан келиб чиққан ҳолда 577 мингдан 2 миллион  сўмгача ойлик олади. Бу ҳақда ИИВ томонидан ўтказилган матбуот анжуманида хабар берилди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400