“Фақат ўзбекнинг бошида борми хору зор бўлиш?”

Бир икки кун олдин “Фейсбук”да 25 йил Америкада юриб, АҚШ фуқаролигини олган бир одамнинг Ўзбекистонга қайтаётганини ёзишганди. АҚШдаги консуллик визасини қилиб беришган экан, демак ҳужжатлари жойида. Бу одам Ўзбекистонга келиши билан бир соатдан сўнг Қарши ШИИБсидан оперлар келиб олиб кетишибди. Бир суткадир дараги чиқмабди. Шу масалани ёзиб чиққан одамга эса бошқаларнинг ёзган маломатли шарҳларини ўқиб ҳалибери одам бўлмаймиз деган хулосага келдим.

Қанча Америка фуқаролари келади ушлашмайди, агар бу одамнинг миллати рус бўлганда эди, ушлашмасди балки, бизнинг менталитетга теккан нарса айнан ўзбеккагина озор бериш. Ҳаттоки дунёнинг энг кучли давлати бўлган АҚШ фуқароси бўлса ҳам бефойда, чунки ўзбек бўлгани учун ўзбек мелисаси ва ўзбек МХХси барибир ишонмайди.

Шунақа ҳолатлар бўлганда кучли резонанс қилиб бу одамни қутқаришга кўмак бериш ўрнига ватанига тош отгандир деб ўтирганларнинг кўплиги жуда ачинарли ҳолдир. Бир кун бундай ҳолат ўзларининг ҳам бошига тушишини ўйлашмайди. Мана мен, Ўзбекистоннинг ит тополмас қишлоғидаман ва тинмай мелисани МХХни танқид қиламан, ноҳақ хибс ва қамашларга тоқат қилолмайман. Демак ватанга тош отган бўламанми? Шуми энди мантиқ? Ватан бошқа, уни бошқараётганлар бошқа. Афсус кўпчилик ҳалиям буни тушинишни исташмайди.

Америкадан келган бу миллатдошимизни мелиса олиб кетган экан нега миллионлаб Россияда юрган гастербайтерларимиз жим ўтиришибди. Улар ҳам йиллаб ташқарида юриб ватанга қайтади барибир. Бугун 25 йил четда юрганни олиб кетса, эртага 2 ярим ой юрганни ҳам олиб кетади. Нега ўша зўр деб мақталган блоггерлардан ҳеч бири бу масалани кўтариб чиқмайди? Ахир 5-6 миллион фуқароси четда “дангасалик” қиладиган халқмизку! Мелиса ва МХХни четдан келганларга террорчи деб қараши ва олиб кетиб қамаш амалиёти қачон тўхтайди ўзи? Бу масалани оммавий кўтариб чиқиш вақти келмадими?

Бир икки кунда қўйиб юборади, шунча вақт четда юргани учун текшириш керак дейдиган “авторитар дунёқараш” маҳсули бўлган одамларга гапим шуки – сиз айтаётган бундай пасткаш нарса Шимолий Кореядан бошқа ҳеч қайси давлатда йўқ. Бундан хабарингиз борми ўзи?

Нега бирор қозоқ 10 йил четда юриб ватанга қайтса мелиса чақирмайди, суҳбат қилмайди? Нега айнан ўзбек албатта текширилиши керак? Нега айнан ўзбек доим шубҳа остида бўлиши керак?

Бу нарсага тўхта дейиш ўрнига мелиса ёки МХХ тўғри қилади деб ўтирганлар, сизда миллий ғурур деган нарса борми ўзи? Қайси давлатда четдан қайтган фуқаро тиббий кўрикка юборилар экан? Ҳеч қайси! Фақат ўзбекнинг бошида бор бундай хору зор бўлиш, хўрланиш.

Бу ишни қиладиганлар ҳам ўзбек аслида. Ўзини ўзи хор қилади.

Манба: Султон Бурҳоновнинг “Фейсбук” саҳифаси

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ӯзбекистон коллежларида ўқувчиларга пичоқ, циркуль ва линейкалар олиб юриш тақиқланди

Man threatening with pocket knife Тошкент юридик коллежи ўқувчиси икки курсдошини пичоқлаганликда айбланиб ҳибсга олингани ортидан мамлакатдаги бутун коллежларда ...

Ўзбекистонда расман 800 минг киши 500 минг сўм ойликка ишлайди. уларнинг конвертда қанча олиши — номаълум

Ўзбекистон молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда биринчи тоифадаги 800 минга яқин ишчи 500 минг сўм атрофида минимал ойлик маош олади. ...

Тожикистонда трансмиллий наркогуруҳ етакчиси 18 йилга қамалди

Гиёҳванд моддалар трансмиллий савдоси билан шуғулланувчи гуруҳнинг етакчиларидан бири Мусалмон Холов 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. У билан бирга суд ўриндиғига ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400