Туркманистон минтақаларида нон паспорт бўйича сотилаяпти

Туркманистон пойтахтидаги давлат дўконларида озиқ-овқат учун узундан узун навбатлар кузатилмоқда, минтақаларда эса нон паспорт кўрсатилган ҳолда сотилмоқда, дея хабар беради Радио Азатлиқ.

Ашхободдаги мухбирнинг маълум қилишича, шаҳарда озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳаммаси – шакар, ун, ўсимлик мойи тақчил. Мустақил “Туркманистон Муқобил янгиликлари” ахборот нашрининг маълумотларига кўра, пойтахтдаги давлат озиқ-овқат дўконларида катта ёшдаги инсонларга бир килограмм шакар ва 10 донадан тухум сотилмоқда. «Маҳсулотлар болаларга сотилмаяпти. Сотувчиларнинг айтишича, болаларга маҳсулотлар сотиладиган бўлса, у ҳолда ота-оналар фарзандларини болалар боғчаларидан олиб навбатга қўядилар ва ҳар бир киши тақчил маҳсулотларни сотиб ола бошлайди», –дея таъкидлайди нашр.

Туркманистон минтақаларидаги “Озодлик” мухбирларининг хабар беришича, кўплаб вилоятларда сотувда ун йўқ. Дашўғиз вилояти аҳолиси ун сотиб олиш учун бир ой навбат кутишларига тўғри келади.

«Дашўғизда ун топиб бўлмайди. Ҳозир одамлар киши бошига уч килограмм ун сотиб олишлари учун бир ой муқаддам навбатга ёзилиб қўйишмоқда, бироқ ун деярли олиб келинмаяпти. Минтақа аҳолиси жуда ҳам оғир аҳволда қолган, бозорда ғалла йўқ, маккажўхори бир килограмми 13 манатгача (расмий курс бўйича 4 доллар) қимматлади. Одамлар маъмуриятга шикоят қилмоқда, аммо қуруқ ваъдалардан бошқа уларга ҳеч нарса берилмаяпти», – дея хабар беради Дашўғиз вилоятидаги “Озодлик” мухбири, ҳамда ун тақчилиги сабаб минтақадаги новвойхоналарнинг кўпчилиги ўз фаолиятини тўхтатганини ўз сўзига қўшимча қилади. Айрим туманларда нон фақат маҳаллий аҳолига сотилмоқда, қўшни туманлардан келганларга нон сотилмаяпти, шунда ҳам қатъий паспорт асосида сотилмоқда, дея хабар беради мухбир.

Асосий экспорт маҳсулоти бўлмиш газ нархи тушиб кетгани боис Туркманистон иқтисодий инқироз билан тўқнаш келди ва аҳолининг турмуш даражаси пастга тушиб кетди. Аҳоли ишсизлик кучайиб бораётганини айтишади. Хорижга пул топиш мақсадида ишга боришни истовчиларга тўсиқлар қўйилади, Ашхобод аэропортида айрим фуқаролар бирор бир сабабсиз халқаро парвозларга қўйилмаяпти.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистондаги мактабда ўрнатилган ленин бюсти муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

19-май куни Қирғизистон Республикасининг Иссиқкўл вилоятидаги мактабда Владимир Ильич Ленин бюсти очилди. Бу маълумотни таълим бўлими мудири Мақсат Асанқўжоев ҳам тасдиқлади. ...

Ўзбекистонда пиллачилик билан шуғулланувчи хонадонларга бепул 50 бош парранда берилади

Ўзбекистон вилоятларида пиллачилик билан шуғулланувчи хонадонларга 50 бошдан 90 кунлик парранда ва тут кўчатларини шартнома асосида бепул етказиб берилади. Бу ҳақда ...

“каламушлар” келгуси йили нима қиларкин?

Ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаси Президентнинг жонли эфирда халққа ӯз мурожаатини етказа туриб, қаланғи-қасанғи йўллар билан ўз шаънидан фойдаланиб, бундоқ айтганда ...