Жанубий Қозоғистон вилояти Туркистон деб қайта номланди

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Жанубий Қозоғистон вилоятини Туркистон деб қайта номлаш ҳақидаги фармонни имзолаган.

Фармонга мувофиқ, Туркистон шаҳри вилоят маркази ҳисобланади.

Назарбоев Туркистон шаҳри асрлар давомида Қозоқ хонлиги ва бутун турк дунёсининг сиёсий ва маънавий юраги бўлиб келганини айтган.

Бир вақтнинг ўзида Чимкент шаҳрига республика аҳамиятига молик шаҳар мақоми берилмоқда.

Қозоғистон раҳбарига кўра, аҳолиси 1 миллиондан ошган Чимкент сармояларни жалб этувчи янги марказга айланмоқда.

“Чимкент нафақат мамлакатимиз, балки бутун Марказий Осиё минтақасида сармоялар, технологик ва интеллектуал заҳираларни ўзига жалб этаётган марказга айланади. Бунинг учун барча шароит ва салоҳият мавжуд”, – дея Назарбоевдан иқтибос келтирмоқда қозоқ нашрлари.

ziyouz.comФото муаллифлик ҳуқуқиZIYOUZ.COM
Туркистондаги Аҳмад Яссавий мақбараси Турк ва мусулмон дунёсининг муҳим зиёратгоҳларидан саналади

Туркистон шаҳри 16-18 асрларда Қозоқ хонлиги пойтахти бўлган.

Ундан аввал Ясси номи билан билинган шаҳар Ипак йўлининг асосий савдо марказларидан бўлган.

12-асрда бу ерда вафот этган буюк мутасаввуф Аҳмад Яссавий қабри турк ва мусулмон дунёсининг муҳим зиёратгоҳларидан саналади.

14-асрда Амир Темур Олтин Ўрда устидан ғалаба шарафига Яссавий қабри устида улкан мақбарани қурдирган.

Мақбара ҳозирга қадар асл кўринишида сақланиб қолган.

Манба: bbc.com/uzbek

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Харомерлар

Кўп эски замонлардан бери Иштихон туманига қарашли “Шайхлар” қишлоғида яшаймиз. Шунга аҳоли кўпайгандан-кўпайиб борган. Бу ҳол ёндан янги иморатлар қурилишига сабаб бўлган. ...

Самарқанддаги мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди

Кеча, 25 сентябрь куни соат 14:08 да Қавола МФЙда жойлашган “Зар мебель” оилавий корхонасига қарашли мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида Самарқанд ...

Ўзбекистонда солиқ қарзини пластик картадан сўзсиз ундириш тартиби тайёрланди

Давлат солиқ қўмитаси томонидан тайёрланган “Солиқ қарзини жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан сўзсиз ундириш тартиби тўғрисида” идоралараро қарор лойиҳаси умумий ...