Мактаб формасидаги бош кийим масаласи кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Халқ таълим вазирлиги ҳукуматнинг янги қарори лойиҳасини жойлаштиргани ҳақида аввал хабар берилган эди.

Қайд этиш ўринлики, “Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси нафақат ушбу порталда балки ижтимоий тармоқларда ҳам фуқаролар томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда ҳамда мактаб либоси борасида турли-туман жўяли фикрлар билдирилишига асос бўлмоқда.

Қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида эълон қилинганидан сўнг, фуқаролар томонидан билдирилаётган таклиф ёки эътирозларнинг аксарияти қарор лойиҳасининг 9-бандига, айримлари мактаб формалари фақат “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси корхоналари томонидан етказиб берилишига нисбатан билдирилган.

Қуйида фикр-мулоҳазаларнинг айримларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Билдирилган кўп сонли изоҳлардан олинган айрим иқтибослар тугади. Шу ўринда қайд этиш керак, мазкур мақола ёзилаётган вақтда на Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, на Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, ёинки Адлия вазирлиги вакиллари кенг муҳокамага сабаб бўлган қарорнинг 9-банди бўйича бирорта фикр билдирмаган эди.

Айни масала юзасидан ўзим ҳам ХПК сессияларидан бирида ЎзМИ раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Жасур Акрамовга савол билан мурожаат қилиб, мактаб формаси тасдиқланишидан аввал ота-оналар ва мактаб маъмуриятлари ўртасида бир неча йиллардан буён ички низом рўкач қилинган ҳолда оғриқли тортишувлардан бири бўлиб келган бош кийим масаласига узил-кесил ойдинлик киритиб кетишларини сўраган эдим. Афсуски, қарор лойиҳасидан кўриш мумкинки, бу масалага юқоридаги идоралар эътибор бермаган кўринади.

Лойиҳага билдирилган фикр-мулоҳазаларни таҳлил қилар эканмиз, айтиш мумкинки, мактабга бош кийим: дўппи ёки рўмолда келиш масаласи ҳужжат қабул қилинмасдан ва кучга кирмасдан аввал ҳал этилмаса, амалиётда яна кўплаб эътирозлар ва тушунмовчиликларга сабаб бўлиши турган гап. Яна ўша ҳолатлар такрорланади: фарзандини рўмолда мактабга боришини хоҳлаган ота-она мактаб директори хонасига чақиртирилган, тушунтириш хати ёздирилган ва ҳакозо.

Хуллас, қарорни қабул қилишда демократик ва эркин жамият, бағрикенглик тамойилларига қанчалик амал қилинади, буни вақт кўрсатади.

Толиб Раҳматов

Манба: kun.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дармони йўқ дардларим…

Тахқирланган аёлнинг эри ўлган! Қашшоқ ва иккита етим боласи бор экан! Тўғри у фаришта эмас, аввал 50 000 сўм ва калиш ўғирлаган-ку! Яхшиям Вазирлар, прокурор, судья, ҳоким ...

Табаррук устозим носир фозиловдан айрилдим

Носир Фозилов. Бу номни тилга олишингиз билан кўз ўнгингизда ўзбек ва қозоқ адабиёти гавдаланади. Носир ака ана шу икки қардош халқни бир-бири билан яқинлаштиришда баракали ...

Иқтисодиётимиз қуйига шўнғимоқда(ми)?

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 20 ноябрь куни 2017 йилнинг 1 декабридан ойлик иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400