AP: АҚШ мигрантлардан олиб қўйилган болаларни бошпаналарга жойлаштирмоқда

АҚШ президенти маъмуриятининг ходимлари АҚШ ва Мексика чегарасида ота-оналаридан мажбуран тортиб олинган гўдак ва болаларни Жанубий Техасдаги камида учта бошпанага жойлаштира бошлади, дея хабар берди Aссошиэйтед Пресс. Улар “Ёшлар бошпанаси” деб юритилмоқда.

Рио-Гранде водийсидаги мактаб ёшигача бўлган болаларга мўлжалланган бошпанага ташриф буюрган адвокат ва тиббиёт ходимлари уларнинг аҳволини “инқирозли” дея аташди. Ҳукуматнинг баёнот беришича, 21 июн пайшанба куни мигрантларнинг юзлаб фарзандлари учун Хьюстонда тўртинчи бошпана очилади. Куни кеча шаҳар маъмурияти федерал ҳукуматининг бу қадамларини танқид қилди.

Вашингтон 2018 йил баҳорида мигрантларга нисбатан “ноль даражадаги бардошлик” сиёсатини юрита бошлананидан сўнг америкалик чегарачилар 2500 га яқин болани ота-оналаридан ажратишди, уларнинг юздан ортиғи – тўрт ёшдан кичикдир. АҚШнинг янги иммиграция қоидалари чегарани қонунга зид равишда кесиб ўтувчиларнинг барчасига бирор бир юмшатишларсиз жиноий таъқибни кўзда тутади.

АҚШ президенти Дональд Трампнинг фикрича, мамлакатга ноқонуний киришга уринмоқчи бўлган мигрантлар фарзандларидан “Троя оти сифатида фойдаланаётган” экан. Аввалги қоидалар болалари билан бўлган катталарни 20 кун муддатда ушлаб туришни кўзда тутарди, шундан сўнг судга келиш мажбурияти юкланган холда қўйиб юборишарди, оилалар ажратилмасди, фақат депортация масаласида маъмурий суд бўлиб ўтарди.

Шу сабабли жавобгарликка тортиш мақсадида “болаларни тортиб олишга тўғри келади” дея баёнот берди Трамп Вашингтонда кичик бизнес вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда.

Президент муаммони ҳал қилиш масаласида атиги иккита вариант мавжудлиги ҳақида баёнот берди: “чегарани тўлалигича очиш ёки жиноий таъқиб”. У Конгрессга мурожаат қилиб ўзига учинчи вариантдан – оилаларни депортация қилишдан – фойдаланиш имконияти берилишини сўради.

Трамп ОАВни бу муаммо борасида материал берар экан қонунчиликдаги бўшлиқдан фойдаланиб қолаётган “одам савдогарлари, контрабандачиларга ёрдам бераётганлик”да айблаб чиқди.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал Ҳусайн муҳожирларни болалар ҳисобига таъқиб қилинишини «шафқатсиз» уриниш дея атади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мексика “лазейкаси”

Россиянинг Мехикодаги элчихонаси хабарига кўра, 14 нафар Россия паспортига эга (шу жумладан, асли ўзбекистонликлар ҳам) фуқаролар Мексиканинг Канкун шаҳар аэропортида ...

«андижон-ўш» йўналишида қатновлар йўлга қўйилди

Бугун Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатлари намунаси ўлароқ “Андижон-Ўш“ йўналишида микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди. Бу ...

Тимур ишметов:ўзбекистон ташқи шокларга кўникиши керак

Ўзбекистон ўз иқтисодиётини очар экан, ташқи шокларга кўникиши керак, чунки ҳамкор мамлакатлардаги вазият ҳар доим ҳам ижобий бўлавермаслиги мумкин, деди Марказий банк ...