Испания Ўзбекистонга 150 миллион евро имтиёзли кредит ажратади

Испания ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистонга 150 миллион евро имтиёзли кредит ажратишни кўзда тутмоқда.

“Ҳозирда Ўзбекистон томони билан ўзаро молиявий англашув меморандуми устида ишламоқдамиз, унга кўра инфраструктура яратиш, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларида ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун республикага 150 миллион евро имтиёзли кредит ажратиш режалаштирилган”, — деди Испаниянинг Ўзбекистондаги элчиси Игнасио Ибаньес Podrobno.uz мухбири билан суҳбатда.

Унинг сўзларига кўра, шунингдек, яқин келажакда иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия мажлисини ўтказиш режалаштирилган.

Ўтган йилнинг ноябрида Мадридда ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Испания ташқи ва ҳамкорлик ишлари вазири  Альфонсо Дастис билан учрашганди. Ўшанда томонлар ҳаво қатнови ва халқаро автомобил ташувлари бўйича ҳукуматлараро келишувларни имзолаганди.

Манба: sof.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда лаҳм гўшти 42-45 минг сўм, суякли гўшт эса 30-35 минг сўм

Ўзбекистонда кейинги пайтларда нарх-навонинг кескин тарзда ошиши тўхтамаяпти. Мамлакат пойтахтида инсон учун энг зарур саналадиган озуқа маҳсулотлари - гўшт, ёғ, ун, ва сут ...

Назарбаев истеъфосидан сўнг олма-ота банкларида доллар тугаб қолди

Нурсултон Назарбаев истеъфосидан сўнг Қозоғистонда хорижий валюта сотиб олиш ҳажми кескин ошди, деб ёзади “Соф.уз” сайти. Фото:tengrinews.kz Бугун эрталаб Қозоғистон фонд ...

Қарийб 10 минг аҳолига хизмат қилувчи тиббиëт пункти “молхонадан баттар аҳволда”

  Авария ҳолатидаги қишлоқ врачлик пункти Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги Панжи қишлоғи врачлик пункти ўтган асрнинг 50-йилларида қурилган бинода жойлашган. Қарийб 10 ...