“Одноклассники”: турли сервислар блокланиши Ўзбекистон учун ўтмишга айланди

“Одноклассники” ижтимоий тармоғи бизнесни ривожлантириш бўйича директори Алексей Кашеваров Ўзбекстон digital-бозори қандай ўзгарганлиги ва уни қандай тенденциялар кутаётгани ҳақида сўз юритади.

Kommersant “Одноклассники” ижтимоий тармоғи бизнесни ривожлантириш бўйича директори Алексей Кашеваров билан мамлакатдаги ўзгаришларни улар қандай баҳолаши, рақобатчилар, фойдаланувчилар ва Ўзбекистон АКТ келажаги ҳақида суҳбатлашди.

Ўзбекистон қандай ўзгармоқда?

Ўзбекистон – улкан фаол аудиторияга эга бўлган, биз учун ўта муҳим бозорлардан бири. Биз, табиийки, ҳозирда мамлакатда рўй бераётган барча ўзгаришларни кузатмоқдамиз ва Ўзбекистоннинг ўзгариб бораётганидан қувонмай иложимиз йўқ.

Аэропортдан чиқиб меҳмонхона томон йўл олганингиздаёқ қўшни давлатлар – Қозоғистон, Россия ва ш.к.дан кўп сонли бизнес кириб келганини кўрасиз. Буларнинг бари сизларда амалга оширилаётган валюта нуқтаи назаридан бозор либерализацияси, рақамли технологиялар, АКТ ва бошқалар ривожининг натижасидир.

Ҳозирда Ўзбекистон ўсиш нуқтасида турибди – ўтган йили кимдир уни ҳатто “уйғонаётган аждар”га менгзаганди. Мантиқан бу тўғри, чунки бу катта мамлакат, унда ҳали ҳеч ким эгалламаган ва энди ривожланаётган йўналишлар талайгина. Digital ҳам шулар жумласига киради.

ОКдан реклама кимлар учун ишлайди?

Бизнинг аудиториямиз катта, қарийб 2 млн. фойдаланувчи бор, бу Ўзбекистон учун анчайин салмоқли рақам. ОКда турли ёшдаги, ҳудуддаги, ижтимоий мақомдаги одамлар мавжуд. Тўловга қобил аудитория анчагина, шу сабабли ОКда реклама ҳар қандай бизнес учун қизиқарли бўлиши мумкин, жинс, ёш, қизиқиш ва ш.к. бўйича таргетлаш эса, айнан сизнинг бизнесингиз учун қизиқарли бўлган гуруҳга диқатни жалб қилиш икмонини беради. Бу – барча учун майдон.

IMG_1920

Ўзбекистонда ОК аудиторияси Россиядагига қараганда анча ёш. РФда ижтимоий тармоқ ядросини 26–35 ёшлилар ташкил қилса, Ўзбекистонда асосан 18–25 ёшли фойдаланувчилар. Қолган барча жиҳатларда ОК фойдаланувчилари қизиқишлари қайси мамлакатда яшашларига қараб унчалик фарқ қилмайди. Аудитория танлови ҳам қизиқарли – масалан, эркаклар кўпроқ юморни ёқтирадилар, шунингдек йигитлар лакшери-автомобилларга обуна бўладилар, вақт ўтгач, уларнинг қизиқишлари авто эҳтиёт қисмлар ва сервисга ўзгаради. Хотин-қизлар маълум ёшгача бьюти-трендларни кузатадилар, кейинроқ эса уларни ижодиёт ҳам қизиқтира бошлайди.

Контент истеъмоли нуқтаи назаридан Ўзбекистон, барибир, ўзининг хос жиҳатларига эга: масалан, ҳозирда фойдаланувчилар ОАВ, сиёсат ва мамлакатдаги рўй бераётган воқеаларга катта қизиқиш билдирмоқдалар.

Фойдаланувчилар ОКга нима мақсадда келишлари ҳам муҳим. Турли ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар ўзларини турлича тутадилар. Кўп ҳолларда уларнинг хатти-ҳаракатлари жиддий фарқланади. Одамларнинг Facebookдаги фаолиятларини ўргансангиз, унинг катта бизнес-ижтимоий тармоқ эканлигини кўрасиз. У очиқликка чақирмайди – одамлар ўз фикрларини жуда эҳтиёткорлик билан ифодалайдилар, камдан-кам ҳолда таътилдаги расмларини қўядилар, у ерда асосан контактлар алмашинилади, алоқалар ўрнатилади ва ш.к. яқинлар билан мулоқот, кўнгилочар ва бошқа контент, болалар ва таътил суратлари – булар бари бизда рўй беради.

Умуман олганда реклама майдонини танлаш иккита омилга асосланади: у ерда ўз мақсадли аудиторияси борлиги ва у билан қандай ишлашни тушуниш. Аудиториямиз ойига 2 млн. бўлгач, “Одноклассники” ҳар қандай бизнесга мос келиши табиий. Қолаверса, янги форматлар туфайли, илгарилатиш бизда арзонроққа айланмоқда.

Интернет тезлиги ҳам ўзгармоқда

Шундай бўлдики, Ўзбекистон – бу асосан мобил интернет фойдаланувчилари, кенг полосали интернет мамлакатдан мобил алоқа каби жадал ривожланмаган. Бунда Ўзбекистон тренди жаҳонникидан юқори туради. Бу ердаги аудиториямизнинг 94 фоизи – мобил қурилмалардан кирувчилар. Интернет тезлиги ҳозирда анча паст, лекин бу борада ҳам ижобий ўзгаришларни кузатмоқдамиз. Масалан, “Билайн” ўз инфратузилмасини кенгайтириб, тезликни оширмоқда. Умуман олганда ҳам, фойдаланувчилар кўпроқ контент истеъмол қилмоқдалар, бу интернет тезлиги ортганидан хабар беради.

IMG_1922

Кейинги йилларда видеодан фойдаланишнинг ўсиб бориши – бу умумжаҳон тренди, одамлар видеороликларн кўп ва тез-тез кўрмоқдалар. “Одноклассники”да, масалан, видеоконтент суткасига ярим миллиард кўриш тўплайди. Ҳозир Ўзбекистонда оғир контент учун жиҳоз жойлаштиришни режалаштирганмиз, бу фойдаланувчиларга узун видеороликларни истеъмол қилиш имконини беради ва сифатни яхшилаб, тракфикни тежайди. Бу қарор биринчи навбатда фойдаланувчилар ўзлари истаган контентни арзон, яхшироқ ва тезроқ олишлари керакли билан изоҳланади. Иккинчи мақсад – бу лойиҳа монетизацияси. У мобил операторлар учун ҳам қизиқарли. Агар ОКдан трафикни маҳаллийлаштирсак, бу бошқалар учун канални бўшатади.

Очиқ-равшан қонуният мавжуд: тезлик қанчалик катта бўлса, фойдаланувчилар шунчалик сифатли контент кўрадилар. Агар интернет секин ишласа, улар 480 сифатдаги видео кўрадилар, тезлашдими – 720 га ўтадилар. “Одноклассники”да эса, 4К форматдаги контент ҳам мавжуд. Биз аввал-бошда уни футбол трансляциялари учун тайёрлагандик, лекин у бошқа видеолар йўналишида ҳам шуҳрат қозонмоқда. Истиқболда бу формат Ўзбекистонда ҳам машҳур бўлади.

Ўзбекистонда АКТ трендлари

Албатта, бозорга кирганимизда мураккаб пайтлар ҳам бўлди – масалан, Opera Miniнинг блокланиши, бошқа қийинчиликлар. Ўзбекистон учун ресурсларни блоклаш ўтмишга айланганлигига ишонгим келади, чунки ҳар қандай чекловлар бизнесга салбий таъсир кўрсатади.

IMG_1930

Ҳозирда мамлакат бозор либераллашуви ва инвестицияларни жалб қилиш фазасида урибди. Бутун дунё сизларга потенциал майдон сифатида қарамоқда, ўз ечимлари билан кириб келиш устида мулоҳаза қилмоқда. Менимча, яқин вақт ичида бу ерда кўп турдаги бизнес пайдо бўлади, жаҳон миқёсидаги соҳалар ва ечимлар юзага келади. Бу бозорга умумий суратда ҳам ўта ижобий таъсир кўрсатади. Менимча, бозор нафақат унинг либераллашуви туфайли, балки халқаро даражадаги коммуникациялар бир неча бор кўпайгани билан ҳам ўзгара бошлади. Бу тажриба орттиришда ёки, камида, мамлакатда татбиқ этиш мумкин бўлган муваффақиятли ғояларни ўзлаштиришда акс этади. Бошқа томондан, биз реклама берувчиларда ҳам ўзгаришларни кузатяпмиз – улар анча жиддийлашиб, ўз аудиторияси билан яхшироқ ишлашга киришганлар.

Биз АКТ вазирлиги стратегиясини кўриб турибмиз, у интернетнинг ҳаммабоплиги ва тезкорлигини оширишга қаратилган ва бу ҳам контент истеъмоли ва кўплаб сервисларнинг шуҳрати ортишига хизмат қилади. Буларнинг бари биргаликда digital-реклама бозорининг кенгайишига туртки беради, бинобарин, бу барча майдонлар учун ўсиш демакдир.

Манба: kommersant.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“гўшт қимматлашмоқда, ойликлар эса ўша-ўша”

  "Вилоят ва бошқа шаҳарларни билмадиму, аммо Тошкентда гўшт қимматлаб кетаяпти. Қассобларда 1 кило мол гўшти 30-32 минг сўмдан сотилмоқда. Давлат томонидан ...

Испания ўзбекистонга 150 миллион евро имтиёзли кредит ажратади

Испания ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистонга 150 миллион евро имтиёзли кредит ажратишни кўзда тутмоқда. (more…)

Россиядаги ўзбек тадбиркори: “гапдан амалга ўтиш керак”

Image captionМосквада фаолият юритаётган тадбиркор Жамшид Муслимов Каримовсиз ўтган бир йил Россиядаги ўзбек тадбиркорлари ҳаётида нималарни ўзгартирди? Бу борада Москвада ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400