Бекатда ухласа ўзбек аёли: Эрининг жанжаллардан Тошкентга қочиб келган наманганлик аёл ҳикояси

Ушбу сурат “Роҳат кўли” яқинидаги бекатда олинган. Ухлаб ётган аёл Наманган вилояти, Чуст туманидан Зуҳра Матқулова, деб ёзади “Маҳалла” газетаси.

Аёлнинг сўзларига кўра, у эрининг калтаклари, сўкишлари, хўрлашларидан Тошкентга қочиб келган. Аёлда жанжаллардан “эсдалик” бўлиб қолган тиртиқ ва чандиқлар бор.

— Шу ерда ризқимни териб юрибман. Бу ерда мазза-да. Кунига 40-50 минг сўм пул топаман. Ўзим яшайдиган жойда иш топиш қийин? Иш топсангиз ҳам ойликлари ҳаминқадир. Чарчаб бекатда ухлаб қолибман, — дейди аёл.

Қайд этилишича, Зуҳра Матқулова 38 ёшда. Иккинчи турмушидаги эри ундан анча катта, 60 ёшда.

— Бирор жойда ёлчитиб ишламайди, мунтазам спиртли ичимлик ичади. Ичган пайтида мен билан жанжаллашиб, пичоқ тираб, бўйнимдан бўғишгача борган. Қўшнилар бир неча марта ажратган. Аммо, фойдаси бўлмади. Ўзимга ўхшаган мардикор аёллар билан шу яқин атрофда ижарада яшаяпман. Қорним очса, кўчадаги ошхоналарда овқатланаман. Уйда оилам бағрида ширин таомлар пишириб, оиламдагиларни хурсанд қилишни истардим. Қизимни жуда соғинганман. Нима қилаётган экан, — дейди у.

Саволлар туғилади. Аёл яшайдиган маҳалла фуқаролар йиғини, туман хотин-қизлар қўмитаси қаерга қарамоқда? Нотинч оиланинг тақдири ҳеч кимни қизиқтирмадими? Яраштириш комиссияси нима билан банд бўлди экан? Аҳолининг бандлигини таъминлаш бўйича ислоҳотлар “Қорақўрғон” маҳалласига етиб бормади? Неча кундирки, аёл Тошкентда юрган бўлса, ҳеч ким қидирмадимикан? Фарзандини ташлаб, қаерга кетди деган саволни беришмадимикан?

Хабар sof.uz сайтидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Маҳаллий ундан қолипли нон ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзи белгиланди

Донни қайта ишлаш корхоналари ва қолипли нон ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (829-сон, 30.09.2019 й.) қабул қилинди. ...

Сребреница қирғини шаҳидлари ёдга олинди

Босния ва Герцеговинанинг шарқий қисмидаги Сребреница шаҳрида 1995-йилнинг июлида содир этилган қирғиннинг 27 йиллиги муносабати билан хотира дастури бўлиб ўтди. Босния ва ...

Интернетда танқид қилинган имом ишдан олингани тўғрисида маҳаллий нашр хабар қилди

20 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимов буйруғи асосида Тошкент шаҳрида жойлашган “Шайх Зайниддин” масжиди имом хатиби Одилхон қори ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400