Туркия мухолифати ва ННТлар сайловларга 519 минг нафар кузатувчини тайёрламоқда

Туркиядаги мухолифатдаги партиялар ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи гуруҳлар баёнот бериб, 24 июнь президентлик ва парламент сайловлари куни бутун мамлакат бўйлаб сайлов участкаларига юз минглаб кузатувчи ва кўнгиллилар юборишни режалаштиришаётганини маълум қилдилар.

Партиялар ва ноҳукумат ташкилотлари (ННТ) 21 июнь кунги баёнотида бутун мамлакат бўйлаб 180 мингта сайлов участкасида партиялардан 519 минг кўнгиллилар ва кузатувчилар бўлишини таъкидлашди.

Муҳолифат 16 йилдан бери ҳокимиятни бошқараётган президент Ражаб Тайип Эрдўғон устидан ғалаба қозонишга интилмоқда. Мухолифат кучлари сайловлар адолатли ўтадими, деган савол атрофида қайғуришмоқда.

Шу йилнинг апрель ойида Эрдўғон ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш мақсадида муддатдан аввалги сайловлар 24 июнь куни ўтказилишини эълон қилди (аслида сайловлар 2019 йилда ўтиши керак эди).

Туркия бошқарувнинг парламент тизимидан президент бошқарувига ўтмоқда, давлат раҳбарига катта ваколатлар берилган. Сайловлардан кейин қонунчиликка киритилган ўзгартишлар кучга киради. Муддатдан илгари сайловларни эълон қилган Эрдўғон зафар қучишга умид қилмоқда. Бироқ ўтказилган ижтимоий сўровлар президент сайловларнинг иккинчи босқичида сайланиши мумкинлигини кўрсатмоқда, хукмрон партия парламентда 16 йил давомида эгаллаб келган кўплаб ўринларидан маҳрум бўлиши айтилмоқда.

Анқара сайловларни кузатиш ниятида бўлган камида икки нафар Европа депутатини мамлакатга киритмади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Арманистонда иқтисодий инқилоб бошланди

Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг маълум қилишича, янги ҳукумат дастури амалга оширилиши мамлакатда иқтисодий инқилобни бошлаб беради. Бу ҳақда ТАССга таяниб “Кун.уз” ...

Тошкент вилоятида таъмирга ҳам яроқсиз 53та мактаб мавжуд

Тошкент вилоятида жами 869 та умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб, уларнинг қуввати 448350 ўқувчини қабул қилиш имкониятига эга. Мактабларнинг 53 таси 1936-1960 йиллар ...

Зеленский қирғизистондаги элчисини чақириб олди

Украина президенти Владимир Зеленский Украинанинг Қирғизистондаги элчиси Валерий Жовтенкони чақиртирди. Бу ҳақда у бугун халққа қилган видеомурожаатида айтди. Зеленскийнинг ...